ТУҒРУҚДАН КЕЙИНГИ НОЗИК МУНОСАБАТЛАР БОРАСИДА 5 САВОЛГА 5 ЖАВОБ

sex-posle-rodov2
Фарзанд туғилиши эркакни ота, аёлни онага айлантириши билан бирга оиланинг кун тартиби, ҳаётий қарашлари, энг нозик муносабатларигача ўзгаришлар
киритади. Буни қарангки, одамлар орасида туғруқдан кейинги эр-хотинлик муносабатларига оид ҳақиқатлардан кўра афсоналар кўп экан. Сексопатолог-шифокор Лола АҲРОРОВА ана шундай таги пуч «асотир»ларга изоҳ беради.

Туққан аёл 40 кун чилла сақлашини ҳаммамиз биламиз. Шифокорлар туғруқхонадан чиқаётганидаёқ аёлга шу давр  (энг камида 6 ҳафта) мобайнида жинсий яқинликка йўл қўймасликни таъкидлашади. Бу таъқиқ бежизга эмас.

Биринчидан, туғруқ йўллари турли инфекцияларга ўта таъсирчан бўлади. Мабодо бачадонга бирор инфекция тушса, бу даврда унда дарровгина яллиғланиш жараёни (эндометрит) юзага келади. Ушбу хасталик эса туғруқдан кейинги энг оғир асоратлардан бири саналади.

Иккинчидан, жинсий яқинлик вақтида туғруқ давомида шикастланган қон томирларидан қон кетиб қолиши мумкин. Туғруқдан сўнг бир ярим ой ўтгач, аёл албатта гинеколог ҳузурида тиббий кўрикдан ўтиши зарур. Шифокор рухсати билангина эр-хотинлик муносабатларини тиклаш керак.

Биринчи афсона

Гулмира, 24 ёшда, 3 ойлик ўғли бор: — Туққандан кейин бир ярим йил аёл эри билан яқинлашмаслиги керак. Чунки она организми турли гормонал: ҳомиладорлик, туғруқ ва кўкрак сути билан боқишдек ўзгаришларга дуч келади. Аслида аёлнинг ташқи бактерияларга қарши тура олиш қобилияти туғруқдан сўнг 2 йил ўтиб тикланади, дейишади...

Мутахассис шарҳи: Бу нақ афсонанинг ўзи. Табиатнинг ўзи ҳамма нарсани бир-бирига мутаносиб яратган. Агар туғруқ оғир ва асоратли кечмаган бўлса, 6 ҳафтадан сўнг эр-хотинлик муносабатларига йўл қўйиш мумкин. Сиз айтаётган 2 йилдан сўнг энг чуқур мушак қаватлари тикланади, қоннинг кимёвий ва клиник таркиби меъёрига келади, гормонлар туғруқдан аввалги ҳолига қайтади. Шунинг учун ҳам шифокорлар туғруқдан кейин дарров ёки бир неча ой ўтказиб яна ҳомиладор бўлишни тавсия қилишмайди. Аммо бу жинсий яқинликни таъқиқлаш дегани эмас.

Иккинчи афсона

Моҳрух, 26 ёш, 1,5 ойлик қизи бор: — Сут ишлаб чиқарилиши бош мияга боғлиқ. Ҳозирги энг асосий вазифам — болани кўкрак сути билан боқиш турганда қандай қилиб бошқа масалаларга чалғишим мумкин. Интим муносабатлар сутнинг кам ишлаб чиқарилишига олиб келади…

Мутахассис шарҳи: — Интим яқинлик сутнинг таркибига ҳам, сифатига ҳам, миқдорига ҳам таъсир қилмайди. Чунки:

Биринчидан, болани она сут билан боқса-да, асли сутни гўдакнинг ўзи чиқариб олади. Қандайдир ғаройиб қонуният туфайли бола айнан унга қандай ва қанча сут керак бўлса, шунақасини «буюртма» қилади.

Иккинчидан, она «сут ишлаб чиқарувчи ферма» эмас. У болани боқишдан ташқари уйдаги ва айрим оналар ишдаги масалалар билан шуғулланади. Жинсий яқинлик ҳам ана шундай кундалик «ташвишлардан» биттаси холос.

Учинчи афсона

Малика, 23 ёш, 2 нафар 3 ёш ва 1 ойлик чақалоғи бор: — Боламни кўкрак сути билан боқаётганимда, мен ҳомиладор бўлиб қолмайман. Шу боис янги туққан аёлларга бачадонини устма-уст шикастламаслик учун кўкрак сути билан боқиш даврида контрацептив воситалардан фойдаланмасликларини маслаҳат бераман.

Мутахассис шарҳи: — Ҳайз кўрмаслик овуляция (тухумдондан уруғланишга тайёр бўлган тухум ҳужайранинг чиқиши) ҳам бўлмайди, дегани эмас. Шунчаки бу даврда сут ишлаб чиқарилишига масъул бўлган пролактин гормони шу даражада кўп бўладики, эстрогеннинг (айнан шу гормон туфайли аёл ҳар 21-35 кунда ҳайз кўради) таъсирини пасайтиради ва кўп ҳолларда аёл туғруқдан кейинги 6 ой давомида ё умуман ҳайз кўрмайди ё ҳайзи одатдагидек бўлмайди. Аммо ҳайз цикли сақланади. Шундай экан, кўкрак сути билан боқиш тўлиқ контрацепция эмас.

Тўртинчи афсона

1 ойлик чақалоғи бўлган 27 ёшли Салтанат исмли муштарийимиз таҳририятга қўнғироқ қилиб, чилла даврида турмуш ўртоғи билан яқинликдан сақлаётгани ва бундай муносабатларни тиклашда нималарга эътибор бериши кераклигини сўради. 4 кг. 200 гр. вазнда туғилган ўғлини табиий йўл билан дунёга келтирган экан. «Туғруқ туфайли жинсий йўллар кенгайиб кетгани таъсир қиладими, деб қўрқаман», дейди у.

Мутахассис шарҳи: Буярим афсона. Аммо асло тушкунликка тушманг. Туғруқдан кейин қин юзага чиқиб қолади ва бу табиий ҳол. Шунинг учун ҳам туққан аёллар учун Кегель исмли доктор махсус машқ ўйлаб топган. Бу қин ва анусни сиқиб, сўнг бўшаштиришга асосланган. Бундай машқларни махсус адабиётларда ва интернет саҳифаларида «Кегель машқлари» номи остида кўриш мумкин. Қин деворлари ва мушакларни сиқиб, қўйиб юборишни тез ва секин амалга ошириш мумкин. Машқларни алмашлаб турли хилларини бажарсангиз, натижа тезроқ кўринади. Аммо бунинг учун машқларни ҳар куни бажариш лозим. Мутахассислар кичик ҳожатга борганда пешобни ҳам тўхтатиб туриш кераклигини айтишади. Буни албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Агар туғруқдан кейин бачадон ва қин тушиши билан боғлиқ муаммолардан азият чексангиз, эрингизни бу физиологик жараёнлар ҳақидаги ҳикояларингиз билан қўрқитманг. Яхшиси, гинеколог-хирургга мурожаат қилсангиз, сиздаги муаммоларни ҳал қилиш имконини берувчи интим пластикаси амалиётини ўтказади.

Бешинчи афсона

Кўпчилик аёлларнинг туғруқдан сўнг маълум вақт давомида жинсий майлиmalenkii-rebenok-v-semie1-600x360
сусаяди. Афсуски, бу муаммо эрлар томонидан ҳамиша нотўғри қабул қилинади. Бу ҳорғинликни эркакка тушунтириш учун 2 хил йўл тутиш мумкин. Биринчи йўл умр йўлдошингизга уни севишингизни айтинг. Аввалгидек эҳтиросли эмаслигингизни табиатнинг иши деб тушунтиринг. 
Иккинчи йўли турмуш ўртоғингизга бола туғилиши билан бор куч-ғайратингиз парваришлаш ишларига кетаётганини амалий исботлашдир. Бунинг учун ҳеч бўлмаса бир кунга бола парваришлаш ишларини эрингизга топширинг.

Яна бир энг яхши усул фарзандларингизни бобо-бувилариникига юбориб, дам олиш кунини эр-хотин ёлғиз ўтказинг. Умуман олганда, сиздаги жинсий майлнинг сусайиши чарчаш, туғруқдан кейинги депрессия ёки қандайдир совуққонлик сабаб бўлса, энг тўғри йўл бир кун бўлса ҳам дам олишдир. Шунда ҳамма муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлади.

Хуллас…

Бола туғилганидан сўнг аёл организми қандайдир сирли равишда қайта тикланиб, кичик тос соҳасидаги нерв тугунлари янгитдан ўз фаолиятини бошлагандек бўлади. Фарзандли аёллар янада таъсирчан ва нозик бўла борадилар. Туққан аёлларнинг кўзларига бир боқинг: уларда қандайдир иқрор, тушуниш туйғуси акс этади. Аёл жисмонийдан ташқари, бир қатор руҳий, эмоционал ўзгаришларга ҳам дучор бўлади. Фарзанд дунёга келиши билан эр-хотин ўртасидаги нозик муносабатлар сустлашмайди, аксинча, янги босқичга кўтарилади. Фақат сиз ва турмуш ўртоғингиз янги, балки аввал сизга нотаниш бўлган муҳит яратдингиз, энди унга кўникиш ва ўзингиз учун зарур кайфият ҳосил қилишингиз даркор.

ДИЛАФРЎЗ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка