АЖРАШГАН ЙИГИТДАН СОВЧИ КЕЛСА...

140593 or
— Йигирма уч ёшдаман. Шифохонада ҳамшира бўлиб ишлайман. Яқинда бир йигит билан танишгандим. Тўғриси, ўзини тутиши, муомаласи менга маъқул келди. Аммо совчи қўйгач, бошқа сири очилиб қолди. У уйланиб, ажрашган экан. Ота-онам ҳам, мен ҳам иккиланаяпмиз. Бу инсонга нисбатан қалбимда илиқлик, келажакда оила бўлиб яшашимизга умид бор эди...

Мафтуна

Бир бор оила қуриб, аммо омади чопмаганми, ёки ўзи хатога йўл қўйганми, хулласи калом, қандайдир сабаблар ёки кимларнингдир куракда турмайдиган талабларига кўра ажрашган йигитдан қиз болага совчи келса, ҳамма ўзининг қаричи билан вазиятни ўлчай бошлайди. Бугун шу мавзуда гаплашамиз.

Ўтмишимас, келажаги муҳим(ми)!

Ўз ишига эга, ҳаётда, жамиятда қайсидир маънода ўрнини топган, одоби ҳам, муомаласи ҳам чиройли, моддий томонлама оёққа туриб олган... Аммо ажрашган! Бундай вазиятда кимлардир танганинг иккинчи томонига назар солиб ўтиришмайди. «Нима қипти, бу тақдир-да», дейишади. Аммо шошманг. Ўтмишни ўчирғич билан ўчириб бўлмайди. Сояга ўхшаб келажакка эргашиши ҳам ҳеч гапмас. Розилик беришдан аввал қуйидаги саволларга жавоб излаб кўринг.

Нима учун ажрашган? Келин ёмон чиққан-да, деган маломатларнинг тагига етинг. Қайнонанинг кўнглидан чиқмаган бўлса, ўзингизни собиқ келин ўрнига қўйиб кўринг. Собиқ эр-хотин ўртасидаги муаммолар ҳақида сизга оғиз солаётган йигит билан очиқ гаплашиб олинг. Хўш, бу хатолар қайта такрорланмайдими?

Боласи борми? Эр-хотин юзкўрмас бўлиб кетиши мумкин, аммо ота-бола муносабатлари буткул узилмайди. Алимент тўлаши, фарзанди билан кўришиб туриши ҳам бор, эҳтимол ўзингиз ҳам бола билан муомала қилишингизга тўғри келар. Буларга тайёрмисиз? Шулар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўринг. Эртага оила қургач, отани боладан айириш ташвишига тушиб, ҳаммани қийин аҳволга солманг. Агар куёвликка номзод йигит фарзандига нисбатан ҳам аламзада бўлса, у ҳақда совуққонларча гапирса, хеч иккиланмасдан совчиларни қайтаринг. Илк муродларига оталик қилолмаган эркак сиз дунёга келтирадиган фарзандларга меҳр кўрсатиши даргумон.

Айбни собиқ аёлининг гарданига юклаяптими?

Кўз очиб кўргани онаси билан тил топиша олмагани ёки орзусидаги хотин бўлолмаганини айтиб, ўзини оппоқ кўрсатаётган бу инсон идеалингиздек туюлса ҳам, у билан тақдирингизни боғламаганингиз маъқул. Чунки у масъулиятсиз ва тайёрга айёрлардан.

 Паспортидаги муҳрга қаранг. Ҳали куёвбола биринчи оиласидан қонуний ажрашмаган бўлса, осмонни узиб оёқларингиз остига ташлашса ҳам, асло розилик билдирманг! Қонунлар бекорга ўйлаб топилмаган ахир.

 «Бошқа чораси йўқлар, рози бўлади?!»

 Мафтунанинг ёшидаги қизлардан мавзу юзасидан фикр сўраганимизда, ана шундай жавоб эшитдик. Эмишки, ёши ўтиброқ қолган, ёки фотиҳаси қайтган, хуллас, гўёки бошқа йўли йўқлар қисматнинг бу таклифига рози бўлармиш. Аммо бу розиликми ёки тақдирга кўниш? Агар сизга чимилдиқ кўрган йигит оғиз солса-ю, пешанангизга кимлардир урган қариқизлик тамғаси ёки «бахти кулмаган қиз» деган сифатнинг зўридан эрга тегишга мажбур эмассиз! Яъниким йигит сизга ажрашганлиги учунгинамас, бошқа томонлама ҳам ёқмаган экан, таваккал билан оила қурманг.

 Хулоса ўрнида

 Мақола орқали Мафтуна ёки у каби танлов қаршисида турганларга ажрашган йигит таклифини рад қилинг демоқчи эмасмиз. Танлов ҳар кимнинг ўз қўлида. Фақат юқоридаги мулоҳазаларимизни сиз ҳам таҳлил қилиб, кейин бир қарорга келишингизни истаймиз. Сиз бахтли бўлишга муносибсиз!

КЕЛИНОЙИНГИЗ

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка