ИККИ киши учун... ИККИ карра сифатли маҳсулотлардан фойдаланинг!

7ad687530276b862d88e2bad8521
Ҳозир нозик палладасиз, сизнинг ҳолатингизда арзимаган оғриққа ҳам дори қутини кавлайвериш ярамайди. Ахир бу бўлажак фарзандингизга ҳам, ўзингизга ҳам зиён келтириши мумкин. Кимёвий дорилар ўрнига қандай табиий маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин? Бу ҳақида
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари Зулфия НЕЪМАТОВА маълумот беради.

БИРИНЧИ УЧ ОЙЛИКДА

Ҳомила ривожланишининг биринчи уч ойлигида мия, умуртқа, юрак ва қон айланиш тизими шаклланади. Шу сабабдан асосий урғуни оқсилга бой маҳсулотларга қаратиш мақсадга мувофиқдир. Аёл танаси оғирлигининг ҳар бир килограмми учун кунига 1,5 грамм оқсил истеъмол қилиши лозим. Бу даврда организм талабига кўра аччиқ ва шўр таомлардан ҳам тановвул қилиш мумкин. Бўлажак она янги гормонал режимга ўрганиш вақтида айнан аччиқ ва шўр маҳсулотларга эҳтиёж сезади. 

Тери эластиклигини ошириш учун

Тобора вазни ортиб бораётган кичкинтойни «кўтариб юриш» учун тери чўзилувчанлигини таъминлаш жуда муҳим. Демак, таомномангиздан турли кўкатлар ва балиқ маҳсулотларига кўпроқ жой ажратишингиз лозим. Сабзавотли салатларга зайтун мойини, мевалиларига эса ёғсиз сметана ёки йогурт аралаштириб, есангиз таркибидаги дармондорилар танага тезроқ сингади. Терида турли муаммолар пайдо бўлишини олдини олиш мақсадида мутахассис тавсиясига кўра, махсус кремлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. 

Токсикоздан чўчиманг!

Токсикоз ҳазм жарёни, моддалар алмашинуви, гормонлар метоболизми ва ферментлар тизимининг бузилишга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Ҳолатингизни назорат қилиб туриш учун оз-оздан тез-тез тановул қилинг. Токсикозни бошидан кечираётган аёлларнинг кўпчилиги қатиқ ва табиий йогуртни муаммосиз истеъмол қилишлари кўп бора кузатилади. Шунинг учун ичаклар микрофлорасини яхшилаш ва ҳазм жараёнини нормаллаштириш учун бу махсулотлар, албатта, таомномангизда бўлиши керак. Вақтинчалик бўлса-да, ёғли ва хамирли таомлардан воз кечишга ҳаракат қилинг. 

ИККИНЧИ УЧ ОЙЛИКДА

Ҳомила катталашгани сари онанинг витаминларга бўлган эҳтиёжи ҳам ортиб боради. Энди оқсилни ҳар бир килограмм вазнга 2 граммдан етказиш керак. Кальций, фосфор, А ва D дармондорилари боланинг суяклари, териси ва кўзлари яхши ривожланиши учун зарур.

Вазннинг ортишига йўл қўйманг

Жадаллик билан вазн тўплаяпсизми? Шифокорга кўриниб, бунинг хавотирли ери йўқлигига яна бир бор амин бўлинг. Агар ҳомиладорликдан аввал вазнингиз меъёрдан ортиқ бўлса, егулик тановвулида бироз чекланишга тўғри келади. Аммо кунига беш маҳал оз-оздан овқатланишни канда қилманг. Фойдали ва енгил ҳазм бўладиган таомларни рационингизга киритинг.

Жиғилдон қайнаганда

Жиғилдон қайнашининг олдини олиш учун таомларни яхшилаб чайнаб истеъмол қилиш тавсия этилади. Уйқуга кетишдан аввал таомланманг, овқатдан кейин, албатта, сайрга чиқинг. Шунда ҳам жиғилдонингиз безовта қилса газсиз маъданли сув, қизил сабзили салат, бир пиёла сут ва банан жонингизга оро бўлади.

УЧИНЧИ УЧ ОЙЛИКДА

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойлигида бўлажак она ўз организмини фарзандни дунёга келтиришга тайёрлаши зарур. Бунинг учун таркибида кўп миқдорда холестерин бўлган тухум ва ҳайвон ёғларини чеклаган маъқул.

Қорин дам бўлса

Ёдингизда сақланг: қорин дам бўлишининг олдини олишда мева ва сабзавотлар, тўғрироғи улар таркибидаги клетчатка катта ёрдам беради. Шунингдек, қора нон, сут маҳсулотлари, қизил лавлагили салатлар, олхўри мевасидан тез-тез танаввул қилиб туриш қоринга газ йиғилишини бартараф этади. Имкон қадар енгил жисмоний ҳаракатларни бажариб турсангиз, ичаклар фаолияти яхшиланади.

Шишлар бўлмаслиги учун...

Биринчи навбатда туз истеъмолини чегараланг. Чунки танада сув йиғилишининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан шу омилдир. Шунингдек, турли ширин газланган сувлар шишларни келтириб чиқаргани туфайли улардан ҳам воз кечиш даркор.

Саодат Очилова тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка