ДОҒЛАРДАН ХАЛОС БЎЛИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ 6 УСУЛИ

6597911-5
Ёзда кўпчилик аёллар юзларида пайдо бўлган қуёш “из”ларидан шикоят қилишади. Бодринг ҳам, қатиқ ҳам фойда бермай қўйганида эса «Ойнинг ҳам юзида доғи бор» деб ўзларига тасалли беришдан ўзга чора топишмайди. Севимли «Суғдиёна»нгиз ва косметолог Маҳфуза МАМАНОВА фақат сиз учун доғлардан халос бўлишнинг энг замонавий усулларни тақдим этади.

Доғ тушишига сабаб мелонин

Одатда тери ҳужайраларида мелонин моддаси меъёрдан ортиқ даражада тўпланиб қолса, юзимизда турли доғлар пайдо бўлади. Ультрабинафша нурлари эса мавжуд муаммони янада мураккаблаштиради. Шу сабабдан айнан ёзда юз терисига доғ тушиб, мавжудлари катталашади. Доғларни кетказиш учун эса турли усулларни қўллаб кўрамиз. Уларнинг айнан ўзингизга мос усулини аниқлаш учун доғлар қанчалик чуқур «илдиз отган»лигини аниқлаб олиш муҳим. Муолажаларни амалга оширишдан аввал ички органларида хасталик йўқлигига ишонч хосил қилиш учун, албатта, шифокор назоратидан ўтиш тавсия этилади. Акс ҳолда кўзингизни қувонтирган ажойиб натижа узоққа чўзилмаслиги мумкин.

Кремлар

Агар доғлар эпидермис (терининг устки қавати)нинг юзасида жойлашиб, оч жигарранг тусда бўлса, махсус оқартирувчи кремлар билан бундай доғлардан қутилишнинг йўлини қилса бўлади. Демак, юзингиз учун крем харид қила туриб, унинг таркибида третиноин, гидрохинон, азелаин ва глеколь кислоталари мавжудлигига эътибор қаратинг. Чунки айнан шу моддалар муаммо билан курашиб, уни енгишга қодир.

Мезотерапия

Бу усул ҳам терининг юза қисмида жойлашган доғларни йўқотиш учун гўзаллик салонларида кенг қўлланилмоқда. Муолажа ингичка игна ёрдамида муаммонинг «ўчоғ»га махсус суюқлик юбориш орқали амалга оширилади. Ушбу суюқлик мелонинни парчалашга ёрдам беради ва доғлардан халос этади. 

Суюқ азот муолажаси (криоаплекация)

Бу муолажа юздаги нисбатан катта доғларни йўқотишга ёрдам беради. Унинг камчиликларидан бири терингизни бироз ачиштириши мумкин ва сезиларли натижага эришиш учун бир неча бор қўллашга тўғри келади. Муолажадан сўнг юзни пилинг қилиш натижани янада мустаҳкамлайди.

Лазер муолажаси

Замонавий косметологиянинг энг сўнгги ютуқларидан бири ҳисобланган лазер нурлари мелонинли ҳужайраларга етиб бориб, иссиқлик таъсирида ранг берувчи ферментларни ўзгартириб юборади. Лазер муолажаси доғ тушмаган терига ҳеч қандай зиён етказмай, айнан муаммонинг ўзига таъсир кўрсатиши билан аҳамиятли. Доғларнинг даражасига қараб, муолажа бир неча дақиқадан бир неча соатгача вақтингизни олиши мумкин. Амалиётдан кейин бироз қизариш пайдо бўлиши мумкин, ҳавотир олманг бу бир неча кундан кейин ўтиб кетади.

Фототерапия

Бу усулни турли даражадаги доғларга қарши қўллаш мумкин. Махсус ускуна ёруғлик таъсирида теридаги меланинни парчалайди. Муолажа вақтида беморга кўзойнак тақилади ва ишлов берилаётган терига оғриқсизлантирувчи гель суртилади. Яна бир муҳим жиҳати бу муолажалардан сўнг майда ажинлар ҳам йўқолади.

Микродермабразия

Одатда терини ёшартиришга, майда ажинларни йўқотишга мўлжалланган ушбу усул баъзи ҳолларда доғларни кетказишда ҳам самара беради. Мутахассислар бу усулни механик пилинг ҳам дейишади, чунки у микрокристаллар ёрдамида терининг устки қаватини кўчиради. Муолажа 20 ёки 30 дақиқа давом этади.

Бу муҳим!

Ёзнинг жазирама ҳарорати юз терисига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабдан иссиқ ҳарорат ҳукмронлиқ қилган вақтларда юқоридаги муолажалардан фақат мезотерапияни қўллаш мумкин. Қолган муолажаларни эса куз келиб, ҳаво ҳарорати пасайгунга қадар кечиктириб туриш тавсия этилади.

САОДАТ тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка