ГЎДАКНИ ЁЗДА КЎКРАК СУТИДАН АЖРАТИШ МУМКИНМИ?

preimushhestva-gv
Болани кўкракдан ажратиш масъулиятли вазифа. Уни она ва бола учун зарарсиз амалга ошириш жуда муҳим. Жазирама кунларида кўкракдан ажратиш мумкинми? Бугун шу ҳақида суҳбатлашамиз.

НЕЧА ЁШДАН АЖРАТГАН МАЪҚУЛ?

Тиббиёт ҳам, шариат ҳам максимал муддат дея икки ёшни белгилайди. Аммо шундай вазиятлар бўладики, она кўкракдан эрта ажратишга мажбур бўлиб қолади. Бунинг жиддий сабаблари бўлиши мумкин (онанинг саломатлиги, кейинги ҳомиладорлик ёки педиатрнинг тавсияси ва ҳ.к.) Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам болани иложи борича узоқроқ муддат эмизишнинг иложини топса бўлади. Бу гўдак учун ҳам, она учун ҳам кони фойда. Боласини эрта кўкракдан айирган оналарнинг 70 фоизи кўп ўтмай бундан пушаймон бўлишлари кузатилади. Демак, энг мақбул ёш – 2, жуда бўлмаганда 1,5 ёшдир.

МАВСУМ ТАНЛАЙМИЗ

Шифокорлар бу борада якдил: жазирама ёз кунлари болани кўкракдан ажратмаслик керак. Биринчидан, бу мавсумда ичак инфекцияси тарқалиши авж олади. Турли янги егуликлар истеъмол қилиш натижасида эса бола ичкетар бўлиб қолиши мумкин. Иккинчидан эса кўкрак сути гўдак учун асосий суюқлик манбаидир. Иссиқ кунларда уни суюқлик манбаидан ажратиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Истайсизми, йўқми кичкинтой ширингина она сутини қайнаган сув ёки шарбатга бирдан алмаштиролмайди.

БОЛАКАЙ ТАЙЁРМИ?

Кўкракдан ажратишдан аввал кичкинтойнинг аҳволи ва кайфиятини бир кўздан кечиринг. Аввало, у бетоб бўлмаслиги, иситмаламаслиги, яқинда касалдан турган бўлмаслиги лозим. Шунингдек, яқин кунларда ўтказилган ёки  ўтказилажак эмлаш, янги уйга кўчиш, боғчага қатнашни бошлаш ёки энага билан қолиш кабилар ҳам кўкракдан ажратишга тўсиқ бўладиган ҳолатлардир.

УСУЛЛЛАРИ

Ажратишни босқичма-босқич ёки бирданига амалга ошириш мумкин. Ҳар икки усулнинг ҳам ўз тарафдорлари бор. Босқичма-босқич ажратишда болани кун бўйи эмизиш миқдори аста-аста камайтирилиб, ўрнига қатиқ, мева, йогурт кабилар билан чалғитилади. Аввало, тунги эмизишлардан қутулиб олиш керак (энг қийини ҳам шу). Кўкрак ўрнига озгина шакар қўшилган чой (ёки сув)ни бутилкага солиб бериш мумкин. Аммо кўп бериб юборманг, ортиқча шакар ва тунда истеъмол қилинган суюқлик болага зарар.

МАСЛАҲАТЛАРИМИЗ АСҚАТАДИ

  • Болани кўкракдан ажратиш учун кўкрак учига гармдори ёки бирон аччиқ нарса суртиш ё бўлмаса унинг рангини ўзгартириб (масалан, учига кўкдори суртиб) болани қўрқитиш каби ибтидоий ва зарарли усулларни қўлламанг. Боланинг бундан оладиган стресси унинг уйқуси ва овқат ҳазм қилишига салбий таъсир ўтказади.
  • Чалғитувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар тайёрлаб қўйинг. Бола кўкракка ёпиша бошласа, дарров улар воситасида “гапни буриб” юборасиз.
  • Баъзилар кичкинтойни бувию боболарникига бериб юборишади: онасини уч кун кўрмаса кўкракни унутади, деган умидда. Аммо бу ҳам гўдак учун стресс. Бувию боболарга ҳам осон бўлмайди. Яхшиси “1000 бўса” усулидан фойдаланинг. Яъни фарзандингизни кўпроқ қучиб эркаланг, ўпинг. Токи бола кўкракдан айрилгани билан онажонининг меҳри камайиб қолмаганини ҳис этсин.
  • Кўп сув ичиринг. Бу она сутининг ўрнини босолмаса-да, болани етарли даражада суюқлик билан таъминлайди.
  • Кичкинтойнинг севимли овқатларини пишириб ёки ёқтирган бирон егулигини олиб беринг.

Олий тоифали шифокор-педиатр Гулчеҳра Ғуломова тавсиялари асосида Шаҳноза Тўрахўжаева тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка