«САККИЗ ЙИЛЛИК ТУРМУШИМ БУЗИЛИШ АРАФАСИДА…»

558757-kak-raspoznat-izmenu-muzhaСаккиз йил аввал оила қурганмиз, уч нафар фарзандимиз бор. Хўжайним савдо соҳасида ишлайди. Аллақачон алоҳида рўзғор қилишга эҳтиёжимиз бўлса-да, қайнота-қайнонамнинг уйида яшаб келаяпмиз. Бундан бир йил аввал эрим бегона аёлга илакишиб қолди. Айтишича, ҳозир ўша аёл ҳомиладор экан. У бўлса, уч ўғлига қилмаган уй-жойларни кўчадан топганига олиб берибди. Қайнонамга бу ҳақда айтсам, «Еганинг олдингда, емаганинг ортингда, сенга яна нима керак? Тинчгина яшайвер», дейишдан нарига ўтмайди. Охирги пайтларда эрим уйга ҳар замонда бир келадиган, шунда ҳам мени ўша аёл билан таққослаб камситадиган, у билан нималарни гаплашганию ҳазил-ҳузилларини айтиб берадиган одат чиқарган. Нима қилишни билмай қолдим. Ҳаммаси жонимдан ўтиб кетганда хаёлимга турли бўлмағур фикрлар келади-ю, аммо фарзандларимни кимга қолдириб кетаман деб ўзимни тўхтатаман. Илтимос, тўғри йўлни кўрсатинг.

Н., 27 ёш, Гулистон шаҳри

Қайнонажон: Жон қизим, биринчи галда сизни жарликка чорлаётган фикрларни хаёлингиздан буткул чиқариб ташланг. Бу муаммонинг ечими эмас! Гоҳи ҳаёт бизни мана шундай вазиятларга солиб синайди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингизни хўрлатиб қўйманг. Агар эрингизнинг ўша аёл билан  муносабатлари чиндан ҳам яхши бўлганида, сизнинг олдингизга келиб у ҳақда сўзламаган, гапни кўпайтирмай, тинчгина яшаб юрган бўларди. Унинг бу хатти-ҳаракатларидан атрофидаги аёллардан кўнгли тўлмаётганлигини билиб олиш мумкин. Турмуш ўртоғингиз уйга келганида қовоқ уйиб, араз қилмай, унинг эътиборини ўғилларингизнинг тарбиясига қаратишга ҳаракат қилинг. Ўзингизга қараб, пардоз андоз қилиб юринг. Ширин хотираларни умр йўлдошингизнинг ёдига солинг. Янги қирраларингизни намоён этинг. Қаршисида турган, ўзи ҳали яхши билмайдиган аёлни кўриб қизиқиш уйғонсин. Эрингизга инсоф бериб, яна оилангизга қайтишини тилаймиз. 

Шаҳноза Ҳалилова, руҳшунос: Аёллар кўп ҳолларда борадиган ери, боқувчиси бўлмагани туфайли хиёнатдан кейин ҳам эрини ўзига оғдириш мақсадида янада мулойимлашадилар, ожизликларини намоён этадилар. Аксар эркаклар эса жазолаш ўрнига кўнглига қараётган аёлини кўриб, уни менсимай қўяди. Қайноналар ҳам бундай хотинни хўрласа бўлаверади деган хулосага келишади. Синглим, ҳаёт сизга кучли бўлиш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Ўзингизни қўлга олиб, фарзандларингизнинг келажаги учун курашинг. 27 ёш — аёл учун куч-қувватга тўлган, ҳар қандай ишни уддасидан чиқа оладиган, навқирон давр. Балки ўқишга кирарсиз, ёки ишга жойлашарсиз. Хуллас, жамиятда ўз ўрнингизни топишга ҳаракат қилинг. Аёл фақат эр, бола-чақа, қайнона-қайнота учун эмас, ўзи учун ҳам яшашни ўрганиши лозим. Сиз ўзингизни ҳурмат қилишни бошласангиз, атрофдагиларнинг ҳам ҳурматини қозонасиз. 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка