«СОВЧИЛАРНИНГ ҚАДАМИ УЗИЛМАЙДИ, АММО...»

107851 5675641a83f355675641a83f6f
Ҳамманинг ҳаваси келадиган, обрўли оиланинг қизиман. Охирги пайтларда уйимиздан совчиларнинг қадами узилмаяпти. Шу кунгача отамнинг қистовларига «ўқишга кираман» деган баҳона билан рад жавоб бераяпман. Аммо бунинг асл сабабини ҳеч кимга айтолмайман. Бундан уч йил аввал бир йигитга кўнгил қўйгандим. Гап-сўзларидан мени севишига ишониб, «сенга уйланаман» деган ваъдалари қурбони бўлдим. Бир муддат учрашиб юрганимиздан кейин у тўйимизга пул тўплаш мақсадида чет элга кетди. Кун санаб бир йилни ҳам ўтказдим.  Аммо бахтим деб кутганим сароб бўлиб чиқди. Қайтиб келгач, уни ота-онаси бошқасига уйлантириб қўйишди. Энди мен ич-этимни еяпман. Сирлашадиган сирдошим йўқ. Балки онам бизни ташлаб кетмаганида аҳволим яхшироқ бўлармиди, деб ҳам ўйлайман. Ўгай онамга ҳам, отамга ҳам бу гапларни айтишга юрагим бетламайди. Имтиҳонлар тугаганидан кейин аҳволим нима кечади, ҳайронман?

С., (маълумотларни сир тутди)

Қайнонажон: Никоҳ бу Яратганнинг ҳалол йўл билан кўпайиш, наслни давом эттириш учун берган неъмати. Аммо баъзи ёшларимиз буни тушунишмайдими, жиддий қарашмайди. Қиз бола гул мисоли. Унинг номуси оиланинг ори, шаъни! Афсус, энди бу сўзлардан наф йўқ.

Тўғри, ҳаётда ҳар биримиз алданишимиз, адашишимиз мумкинлигини инкор этиб бўлмайди. Мана, ёлғоннинг жабрини ўзингиз тортаётган экансиз, энди зинҳор бошқа инсонни алдаб, бахтга эришаман деб хато ўйламанг. Ота-онангизга вазиятни тушунтиринг. Бундан буён ҳар бир босадиган қадамингизни ўйлаб қўйинг.

Қизларжонлар, бу воқеа, сизга дарс бўлсин! Зеро синган чинни идиш ўрнига янгисини сотиб олиш мумкин. Аммо номус сотиб олиб бўлмайди!

Шаҳноза Ҳалилова, руҳшунос: Қиз боланинг шаънига ярашадиган иш бўлмабди, аммо энди вақтни ортга қайтаришнинг ҳам, хатони тузатишнинг ҳам имкони йўқ. Энди сиз бўлган воқеани борича қабул қилишингиз лозим. Ҳаётингизда сизни чин дилдан севиб қоладиган йигит учрайди, насиб қилса. Ўша инсонни топдим деган қарорга келсангиз, гап-сўзларни кўпайтирмасдан бўлажак куёвнинг ўзи билан гаплашиб, вазиятни тушунтиришингиз лозим. Аммо ёдингизда бўлсин, бундай мушкул аҳволга тушиб қолган қизларнинг вазиятидан турли кимсалар фойдаланиб қолишга уринадилар. Сиз эса хатти-ҳаракатингиз билан ҳурматга лойиқ инсон эканлигингизни исботлаб беринг.  

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка