ЮЗ УЧУН ЁШАРТИРУВЧИ 10 НИҚОБ

Питательные-маски-для-лица-в-домашних-условиях
Кўк чойдан

3 ош қошиқ кўк чойни майдалаб, 2 ош қошиқ қатиқ, 2 чой қошиқ крахмал ва ярим чой қошиқ зайтун ёғи билан аралаштиринг. Аралашмани юзингизга бир текис қилиб суртиб, 10-15 дақиқадан сўнг иссиқ сув билан ювинг.

Алоэ ва лимондан

1 чой қошиқ алоэ шарбатини 1 дона тухум оқи билан кўпиртиринг. 1 та лимон шарбати солинг. Аралашмани юзингизга суртинг. Устидан яна бир бор суртиб, 15 дақиқа қолдирнг. Пахта билан ниқобни артиб олгач, аввал иссиқ, сўнгра совуқ сув билан ювинг.

Алоэ ва асалдан

Агар асалга аллергиянгиз бўлмаса, ушбу ниқобдан фойдаланишингиз мумкин. Битта алоэ баргини эзиб, 1 ош қошиқ сут ва 1 чой қошиқ асал қўшинг. Ниқобни 20 дақиқа юзда ушлаб, сўнгра иссиқ сув билан ювинг.

Картошкадан

2 ош қошиқ картошка пюреси (ёғсиз)ни иссиқроқ ҳолида юзингизга суртинг. 20 дақиқа ўтгач, иссиқ сув билан ювинг.

Ханталдан

1 чой қошиқ хантални 2 чой қошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг. Аралашмани юзингизга суртинг. 5-6 дақиқа ўтгач, иссиқ сув билан ювинг. Фақат юзингиз қизиб кетмасин.

Сули ёрмасидан

2 ош қошиқ сули ёрмасини 3 ош қошиқ иссиқ сутда ивитинг. Сўнгра ярим чой қошиқ асал қўшинг. Юзингизга 20 дақиқага суртиб, илиқ сув билан ювинг

Тухум оқидан

Тухум оқини сариғидан ажратиб, 1 чой қошиқ сут ва асал билан аралаштиринг. Юзингизга суртиб, 15 дақиқа ўтгач, илиқ сув билан ювинг.

Бодрингдан

1 дона бодрингни қирғичдан ўтказиб, 2 ош қошиқ сметана қўшинг. Юзингизга суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювинг.

Банандан

Бананнинг учдан бир қисмин эзиб, 1 чой қошиқ сут қўшинг. Юзингизга 10 дақиқага суртиб, сўнгра илиқ сувда ювинг.

Творогли

2 ош қошиқ творогга 1 ош қошиқ сметана қўшиб, юзингизга суртинг. 20 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка