КЎРИНИШИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРМОҚЧИМИСИЗ?

Марҳамат, сочларингиз учун 7 имконият!

devushka-s-krasivymi-volosami
Баъзида, туриб-туриб ниманидир ўзгартиришни истаб қоламиз. Айниқса, баҳор ва куз фаслида бу ҳис қайта жонландигандек гўё. Сизда ҳам шундай бўладими? Келинг, бироз янгилик қилиш учун ташқи кўринишимизга ўзгартириш киритамиз. Ишни сочлардан бошлаймизми? Стилистларнинг бу борадаги таклифлари бисёр.

1.Бўяш

Стилистлар қора ва малла ранглар урф бўлишини таъкидлашмоқда. Аммо мода ортидан қувишдан аввал қора сочлар аёлнинг ёшини катта кўрсатишини ҳам инобатга олиш даркор. Шунинг учун бу ранг билан «муомала» қилганда эҳтиёт бўлиш лозим. Бундан ташқари, мутахассислар соч ранги табиийсидан икки тонгагина фарқланиши лозимлигини уқтиришади. Акс ҳолда у тери, қош ва киприклар билан уйғунлигини йўқотиб, нотабиий кўриниш касб этади. Ташқи кўринишни ўзгартиришга киришган аёлларнинг биринчи қиладиган иши соч бўяш десак, адашмаган бўламиз. Бундан аввал эса ҳар бир аёл ўз ранг тоифасини билиб олиши лозим. Хўш, сиз кимсиз — баҳорми, ёз, куз ёки қиш? Буни эса тери, қош, юз ва сочнинг табиий рангига қараб аниқлаш мумкин.

Баҳор типидаги аёллар.Уларнинг кўзлари одатда яшил, мовий ёки ёнғоқ ранг, сочлари малладан қўнғир тусгача, териси сарғиш тусда бўлади. Улар сочларини тўқ малла, оч қўнғир ёки олтинранг сариққа ўзгартириши мумкин. Шунингдек, оч жигарранг ва шоколад тусдаги сочлар мос тушади. Бироқ қизғиш ва ёрқин сариқ ранглар ташқаридан рангпар кўрсатиб қўйиши мумкин. Шунингдек, кулранг ва қора сочлар ҳам юз ранги билан уйғунлик касб этиши мумкин.

Ёз типидаги аёллар.Бу гуруҳга мансублар кулранг ёки мовий кўзли, соч ранги сарғишдан қўнғиргача, териси эса пушти тусли бўлади. Оппоқ тери остидаги майда томирлар кўриниб туради. Улар кулранг, сарғиш-кулранг ва платино рангларини танламасликлари лозим. Тўқ рангли бўёқлардан фойдаланиш ҳам тавсия этилмайди. Энг яхши танлов — буғдойранг бўёқлар.

Куз типидаги аёлларнинг кўзлари қорадан яшилгача, сочлари малладан қўнғиргача бўлиши мумкин. Улар соч учун жигарранг, қўнғир, ёнғоқранг, мис тусли ва шоколад рангидаги бўёқлардан фойдаланишлари мумкин.

Қиш типидаги аёллар териси оқ, соч ва қошларининг табиий ранги эса қора бўлиши билан фарқланади. Уларга бақлажон, совуқ малла ранглар тўғри келиши мумкин.

2. Ламинациялаш

Бу сочни махсус восита ёрдамида текис ва жилокор қилиш усули бўлиб, айниқса, совуқ мавсумда итоатсиз сочлар учун қўл келади. Муолажа тахминан 30 дақиқа давом этиб, восита сочнинг устки қаватида юпқа плёнка ҳосил қилиб, уни совуқ ҳаво таъсиридан ҳимоялаш хусусиятига ҳам эга. Шунингдек, сочга сезиларли ҳажм бергани учун сийрак сочли аёлларга тавсия этилади. Ламинацияланган соч 3-6 ҳафта давомида жилокорлигини сақлаб туради.

3. Соч улатиш

2016 йилнинг кузида ҳам узун сочлар урфда қолмоқда. Аммо бу калта сочли гўзаллар кайфиятига сира таъсир кўрсатмаслиги лозим. Сочни «ўстириш» жараёнини 1-2 соатда амалга ошириш имконияти бор, ахир. Уланган сочларни бемалол ювиш, тараш, жингалак қилса бўлади.

4. Жингалак қилиш

Аксарият сочи текис аёллар мафтункор жингалаклар ҳақида орзу қилишади. Жингалаклар кун давомида шаклини йўқотмаслиги учун жингалак қилишдан аввал сочни ювинг, аммо турли кондиционер ва балзамлардан фойдаланманг. Улар турмак сифатининг бузилишига олиб келади. Жингалакловчи мослама (плойка)нинг кичик диаметрлиси жингалаклар чиройли ва шаклини узоқроқ сақлашига ёрдам беради.

Кимёвий воситалар ёрдамида жингалаклашдастилист сочга махсус кимёвий суюқлик суртиб, бигудига ўраб қўяди. Маълум муддатдан сўнг соч ювилиб, қуритилади. Жингалаклашнинг кимёвий усулини танлаганлар муолажадан аввал сочни бўяш мумкин эмаслигини ёдда сақлашлари лозим. Сочнинг тузилишага қараб бундай турмак 3 ойгача ўз кўриниши сақлаб туриши мумкин.

Био жингалаклашнинг кимёвий жингалаклашдан фарқи махсус воситанинг кимёвий эмас, табиий эканлигидадир. У табиий оқсил асосида тайёрланади. Стилистларнинг таъкидлашича, ушбу суюқлик таркибидаги витаминлар сочни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

5. Омбре усули

Сочимни оч рангга бўясамми, ёки тўқроқгами деб ўйланаётган санамлар учун стилистлар ҳар иккисини ўзида жамлай олган янги усулни таклиф қилишмоқда. Бу усулни сочни кимёвий куйдириш (мелирование) билан адаштирманг. Брондлашда кўпгина ўзаро уйғун ранглардан фойдаланиб, сочни тўқдан оҳиста очига ўтилади. Бунда соч махсус технология асосида бир неча маротаба бўялади.

6. Қайноқ қайчилар муолажаси

Бу усул одатда соч гуллашини бартараф этишда қўлланилади. Чунки юқори ҳарорат таъсирида соч учи куйдирилади. Ундаги суюқлик, витаминлар ва оқсиллар эса сақланиб қолинади. Жараён бироз мураккаб бўлиб, мутахассис ҳар тутамга алоҳида ишлов бергани учун соч узунлигига деярли путур етмайди. Натижани 2-3 муолажадан сўнг кўришингиз мумкин бўлади.

7. «Ювиш»

Сочни бўяшга бўяб қўйдингиз-у, натижа кўнгилдагидек чиқмади. Хўш, нима қилиш керак? Ахир кўнгилни ғаш қилувчи ранг устидан бошқа рангга бўяш қандай оқибатларга олиб келиши номаълум. Бундай мушкул вазиятда рангни «ювиш» ёрдам беради. Мутахассис махсус суюқликни сочга суртиб, тутамлар бир хил «ювилиши»ни таъминлашни ўз назоратига олади. Соч ранги икки тонга очариб, восита ювиб ташланади. Ва хоҳишингизга кўра шу заҳоти ёки бир неч кундан кейин бошқа рангга бўяшингиз мумкин. Ҳа айтгандай, амалиёт кирланган сочда ўтказилишини инобатга олиб, камида икки кун давомида сочни ювмаслик тавсия этилади.

КАМОЛА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка