ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК УЧУН ДЕНГИЗ ТУЗИ!

3cb1ae6aab8e9e77f71b0eb8accf9923
Хитойда денгиз тузини «Оқ олтин» дейишади. Зеро ушбу маҳсулотнинг фойдали хусусиятлари бисёрдир. Масалан, модда алмашинувини фаоллаштиради, юрак-қон томир фаолиятини яхшилайди, иммунитет ва асаб тизимини мустаҳкамлайди, тери, соч ва тирноқларга гўзаллик туҳфа этади. Шу билан бирга
, таом ва егуликларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Бир ойда 10 кило озасиз!

Денгиз тузи қўшилган ваннанинг бир курс муолажаси (10 марта) терига таранглик ва майинлик улашади. Тозаланган тери катаклари орқали минерал моддалар қонга сўрилади ва танамизга тарқалади. Шу боис ҳам муолажадан сўнг модда алмашинуви яхшиланиб, тетиклашамиз. Энг муҳими эса агар кунора денгиз тузли ванна қабул қилсангиз, бир ой ичида 8 кг. дан 10 кг. гача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Ана шунақа!

ҲУСНБУЗАРНИ ЙЎҚОТАДИ

Антисептик хусусиятга эга денгиз тузи ҳуснбузарларга қарши энг яхши воситадир. Ҳафтасига 2-3 марта денгиз тузининг сувли эритмаси билан юздаги тошмалар артиб турилса, муаммо тезда ечим топади. Бадандаги тошмалар эса учун ванна қабул қилиш тавсия этилади.

СОЧИНГИЗ ТЎКИЛАЁТГАН БЎЛСА...

Энг осон усул: озроқ сув билан намланган тузни бош терисига суртасиз. Енгил ҳаракатлар билан уқалаб, 15 дақиқадан сўнг илиқ сувда чайиб олсангиз бўлади. Бу муолажа тўкилаётган сочларга озуқа бўлиб, соч илдизини мустаҳкамлайди. Агар тузнинг ўзини сочга сурта олмасангиз, зайтун ёғи ёки қатиққа аралаштириб, суртиш мумкин. Аралашмали ниқобдан сўнг бошни целлофан билан ўраб, бир соатча кутинг. Ҳафтасига бир ёки икки марта муолажани такрорлаш кифоя. Бир ойдан сўнг натижа фақат ўзингизга эмас, атрофдагиларга ҳам сезила бошлайди.

ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ

Бугунги кунда целлюлитга қарши турфа хил воситалар мавжуд. Бироқ улардан ҳеч бири оддий денгиз тузига тенг кела олмайди. Қўлланилиши ҳам оддий. Бирорта дағалроқ матога денгиз тузини сепиб, у билан муаммоли тана соҳасини ишқалайсиз. Натижа биринчи муолажанинг ўзидаёқ сезилади.

ОШХОНАДА

Денгиз тузини оддий туз ўрнида ҳам ишлатиш мумкин. Бироқ бир кунлик миқдор 5 гр. дан ошмаслиги керак. Қон босими ошиб турувчилар, баъзи юрак қон-томир касалликлари, онкологик хасталикларда, шунингдек, ҳомиладорга ҳам денгиз тузини истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

ИРОДА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка