ГУЛМИСИЗ, РАЙҲОНМИСИЗ, СУНБУЛМИСИЗ?

Туғилган санасига кўра аёлларни гулга қиёслаймиз!1361955610 m0hegtbfcgqatpk

Астрологияда инсоннинг туғилган санаси, яъни буржига қараб таъриф берадиган кўпгина башоратларни учратиш мумкин. Улардан бири “Гулли мунажжимлар башорати” саналади. Бу башоратни аёлнинг “портретига чизгилар” деб қабул қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, бу башоратдан амалий мақсадда фойдаланиб, гулдаста танлаш жараёнини осонлаштириш мумкин.

1 январь - 10 январь

Гажак гул


Иссиқлик рамзини ифодаловчи сирли гул. Асосан, тоғ ён бағрида ўсади. Аёлнинг феъл-атворига бироз сирлилик бахш этади.  Бу  гул рамзи остида туғилганлар ўз мақсадига эришмагунча тинчимайдиган инсонлар бўлади. Совуқдан ҳимояланиш тавсия этилади.

11 январь - 20 январь

Қушқўнмас


Кўзга яқин гул бўлмагани учун нима қилиб бўлса ҳам, ўзига эътибор қаратиш истаги кучли. Қачон қараманг, муаммоли вазиятларга аралашиб қолади. Бироқ бу гул рамзи остидаги аёллар билан яқиндан дўстлашсангиз, уларнинг кўнгли тозалигига амин бўласиз. Улар яхши дўст ва оилапарвар бўла олишади. Меҳнаткашлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Гипертония касаллигига мойиллиги бор.

21 январь - 31 январь

Бўзноч


Бўзноч — яхшилигини таъма қилмайдиган аёлдир. Камтар бўлса-да, замондан ортда қолиб кетмасликка интилади. Унинг хушбичим ва орасталиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Ҳар қандай қийинчиликни осонгина енгиб ўтади.

1 февраль - 10 февраль

Омела

Бу гул рамзи остида туғилган аёл қизиқувчанлиги ва тез қарор қабул қилиши билан бошқалардан ажралиб туради. Шунингдек, ўз саломатлигига бефарқ эмас. Мунтазам спорт билан шуғулланиб, қомати ҳақида қайғуриши таҳсинга сазовор.

11 февраль - 19 февраль

Белладонна

Гўзал, лекин ўта камтар. Унинг чиройига мафтун бўлган эркак маъшуқасининг юрагини забт этиши учун анчагина тер тўкишига тўғри келади. Аёл орзу-мақсадларига фақатгина меҳнати орқали эришишни истайди.

20 февраль - 28 февраль

Мимоза

Мимозага қўл узатишингиз билан гули ёпилиб қолади, унга қиёсланадиган аёллар ҳам худди шундай. Жуда таъсирчан. Бу аёлнинг меҳнатига етарли даражада баҳо берилмаслиги уни тушкунликка етаклайди. Мимозаларнинг турмуш ўртоғи ва бошлиқлари диққатига: унинг тезда сўлиб қолишини истамасангиз,  елкасига ҳаддан ортиқ масъулият ҳамда вазифа юкламанг. Инфаркт ва ошқозон ярасидан эҳтиёт бўлиш тавсия этилади. 

1 март - 10 март

Лолақизғалдоқ 

Унинг назокати ҳар қандай кимсани лол этмай қолмайди. Лолақизғалдоқ осонгина мафтун этади ва сизни ҳеч қачон қўйиб юбормайди. Танасидаги майда тиканаклар унинг тақдир йўлида ҳам кўп учрайди. Бу гул рамзи остидаги аёл муваффаққиятга фақатгина меҳнат қилиб эриша олади.

11 март - 20 март

Лилия

Тенги йўқ дилбар, ҳаммани бирдек ўзига маҳлиё қилади. Диди нозик, ёлғондан унумли фойдалана билади. Атрофдагиларнинг фикри билан ҳисоблашиш унга ёт, харобада ҳам бахтни туя билади.

21 март - 31 март

Дигиталис

Бу гул рамзи остида таваллуд топган аёл ўз гулига ўхшамайди. Дигиталис оч сариқ рангда ва бироз кўримсиз, аёл эса қатъияти билан ажралиб туради. Донишмандлигига қойил қолиш керак, тақдирнинг ҳар қандай чигилликларини осонгина еча олади. Уларни қийин аҳволга соламан деб асло овора бўлманг.

1 апрель - 10 апрель

Магнолия

Шуҳратпарастлик ва ҳамма ишда биринчи бўлиш магнолиянинг ёрқин жиҳатлари саналади. Доим ўзини ҳақ деб билади. Атрофдагиларнинг маслаҳатига қулоқ тутишни истамагани учун қоқилиб юради.

11 апрель - 20 апрель

Гортензия

Феъли кенг, сахий, хушчақчақ. Кўмакка муҳтожларга ўйлаб ўтирмай  ёрдам қўлини чўзади. Баъзан унинг бу қадар кўнгли очиқлиги ўзига зиён келтиради.

21 апрель - 30 апрель

Картошкагул

Ажойиблиги билан ажралиб турадиган бу гул олтин ўрталикка амал қилишни хуш кўради. У яқинларига ҳаддан ортиқ талаб қўймайди ва ўзига нисбатан ҳам худди шундай муносабатни талаб этади. Ўз кучини тарозига қўйиб, ундан сўнг бирор ишнинг бошини тутади. Аввало меҳнат, ундан сўнг омадга ишониш керак деган тушунча унинг ҳаётий шиорига айланган.

1 май - 10 май

Марваридгул

Унинг ҳиммати ва бағрикенглиги таҳсинга сазовор. Шундай бўлса-да, тоғдек суянчиққа муҳтож. Атрофдагиларнинг кўнглини кўтаришга доим тайёр туради. Ишини сидқидилдан бажаради.

11 май - 21 май

Гулбеор

ҳар нарсага шубҳа билан қарайди, ҳадиксирайди, ҳаттоки энг яқин инсони бир кун панд беришидан қўрқиб яшайди. Бу гул рамзи остидаги инсон билан турмуш қуриш ҳам, ишлаш ҳам осон кечмаслиги аниқ. Унинг ишончини қозониш учун анча тер тўкишга тўғри келади.

22 май - 31 май

Мойчечак

У ўз анъанасига доим содиқ қолади: севади-севмайди... Иккиланиш одатидан ҳеч ҳам қутулолмайди. Ўз жозибасидан унумли фойдаланишни билмайди. Лекин рақобатга бир киришса, уни асло тўхтата олмайсиз.

1 июнь - 11 июнь

Қўнғироқгул

Феълидаги мутаассиблиги ҳаёт йўлида доим тўғаноқ бўлади. Турмушидаги ҳар қандай ўзгариш уни чўчитади. Оила даврасида ўзини яхши ҳис этади, хонадони саришталигига ўта талабчан. Саёҳатни яхши кўради, севимли транспорти поезд эканлиги ҳаммани ҳайрон қолдириши турган гап.

12 июнь - 21 июнь

Дасторгул

Хаёлпарастлик ва жасурлик ҳислатлари унга бутунлай ёт. Масъулиятни бўйнига олишни кўп ҳам истамайди, ундан кўра уй ишлари билан банд бўлиш унга ҳузур бағишлайди. Воқеаларни жимгина кузатиш айнан унинг табиатига хос. Шундай бўлса-да, орзулари ушалиши учун ҳамма нарсага тайёр.

22 июнь - 1 июль

Лола

Ғайратининг жўшқинлиги таҳсинга сазовор. Ўзига ҳаддан зиёд ортиқ баҳо беради. Мағрур бўлгани учун ундан севги изҳорини эшитиш амри маҳол. Одатда бундай аёлларнинг эри рафиқасининг кўнглини ололмай ҳалак бўлади.

2 июль - 12 июль

Оқ нилфия

У сувда чўкмайди, ҳавода парвоз қила олади, ерда ҳам ўзини қулай ҳис қилади. Хуллас, ҳамма вазият ва шароитга мослашадиган аёллар айнан мана шу гул рамзи остида таваллуд топишган. ҳаёт йўлидаги ҳар қандай тўсиқни осонгина енгиб ўтади.

13 июль - 23 июль

Бинафша

Ўзи истамаган ҳолда ҳамманинг диққат-эътиборини жалб қилади. Бироз муддат қоронғиликка сингиши мумкин. Ўз улушини асло биров олишига йўл қўймайди.

24 июл - 2 август

Наъматак

Тиканлари доим ҳужумга тайёр. Қуролсиз қўл билан уни асло ўзингизники қилолмайсиз. Яқинроқ борсангиз, тиканлари шунчаки ҳимоя воситаси эканлигига амин бўласиз. Кўнгли тозалигидан худди жажжи болакайга ўхшайди.

3 август - 12 август

Қунгабоқар

Бу гул ва унинг рамзи остидаги аёлга ортиқча таърифнинг кераги йўқ. Қуёшнинг заррин нурлари остида ўз ўрнини топган. Омад ва бахт унинг учун одатий ҳолатга айланиб улгурган.

13 август - 23 август

Атиргул

Гулларнинг қироличаси. Унга ҳавас ва ғараз қилганлар доим топилади. Бироқ унинг ўрнини ҳеч ким босолмаслиги аниқ. Уларни ҳаддан ошиқ толиқтириш ярамайди. Саломатликлари ҳақида қайғуришни унутишмаса, бас.

24 август - 2 сентябрь

Дельфиниум

Бу аёллар дунёни сув босса, тўпиғига чиқмайдиганлар тоифасига мансуб. Ўзига ва ўзгаларга кўп ҳам талаб қўймайди. Унинг боқи беғамлигидан ғаразли мақсадда фойдаланишни истайдиганлардан эҳтиёт бўлиши лозим. “Йўқ” дейишни ҳам билиш керак.

3 сентябрь - 11 сентябрь

Чиннигул

Чиннигулдек ўйлаганини қўрқмай айта оладиган аёл камдан кам учраса керак. Шубҳасиз, бундай инсонларни кўпчилик хушламайди. ҳамма унга қарши чиқса ҳамки, бу гул рамзига мансуб аёл ўз фикрида собит тураверади. У учун асосийси – ҳақиқатдир.

12 сентябрь - 22 сентябрь

Қўқонгул

Кузнинг ҳасрати-ю, соғинч ҳиссини, оз бўлса іам, қўқонгул яшира билади. Ой тунни ёритгани каби қўқонгул аёл ҳам ҳар қандай вазиятда хурсандчилик олиб келади. Шунинг учун ҳам улар доим ардоқда бўлишади.

23 сентябрь - 3 октябрь

Арчагул

Арчагул рамзи остидаги аёллар латофати ва назокати билан бошқалардан ажралиб туради. Улар учун қирқ ҳунар ҳам оз бўлиб, ҳар қандай масалада ёрдам бера олишади. Ўзларига юқори баҳо беришади, ахир бу олтин қўллар билан фахрланмай бўладими?! Улар яхши дўст, қийин вазиятда ёлғиз қолдиришмайди.

4 октябрь - 13 октябрь

Камелия

Хушбичим, ташқи кўринишига доим эътибор ва вақт ажратади. Нозик дид соҳибаси. Қатъияти ва жасурлиги унга ҳеч ҳам панд бермайди. Баъзан ўзини боладек тута бошласа, ҳайрон бўлманг.

14 октябр - 23 октябр

Сирень

Бу гул равнақ топиш, софлик, ёшлик рамзи саналади. Унинг рамзига мансуб аёллар ҳаракатчан ва мақсади сари олға қадам босиши билан ҳурматга сазовор. Атрофидагиларга чин дилдан ёрдам беради. Бироқ чаққон ва уддабуронлик унга хос эмас, шундай фазилат эгаларига ҳавас билан қарайди.

24 октябрь - 2 ноябрь

Фрезия

Ундаги бор хислатларни кўпчилик орзу қилиши шубҳасиз. Довюраклик, қунт-матонат, баъзан зиён келтирадиган қайсарлик фақат унга хос. Бир қарашда уларни ҳамма ҳуш кўради, бу фақатгина фойда келтиради.

3 ноябрь - 12 ноябрь

Орхидея

Ушбу гул рамзи остида туғилган аёллар сирлилиги ва ажиблиги билан ўзига мафтун этади. Бошқаларга бўйсинишни истамагани сабаб оила ва ишда баъзи муаммоли вазиятларга дуч келади. Лекин сабр ва меҳнат билан ҳамма қийинчиликни осонгина енгиб ўтади.

13 ноябрь - 22 ноябрь

Пионгул

Пионгулнинг умри қисқа, аммо унинг соҳибаларига бунинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Іаріолда соғлиқ ҳақида бутунлай ўйламаслик лозим дегани эмас. Маслаҳатимиз, бироз сирлилик зарар қилмайди. Режаларингизни ҳаммага ошкор қилиш яхшиликка олиб келмаслиги мумкин.

23 ноябрь - 2 декабрь

Гладиолус

Гладиолус соҳибалари дунёни лол қолдирадиган иқтидорга эга бўлмаса-да, омманинг эътиборини тез ўзларига жалб қила билади. Меҳнаткаш ва масъулиятли эканлиги мақтовга лойиқ. Ўз ютуқларини кўз-кўз қилишни ёқтиришмайди.

3 декабрь - 12 декабрь

Момақаймоқ

Иссиқлик рамзи. Атрофдигилар уни эътиборсиз қолдиришларидан қўрқишади. Бунинг учун ҳамма нарсага тайёр бўлиб, ҳаддан ортиқ ғайриоддий услуби дид ва омма талабларига жавоб бермайди. Танқидни осонгина қабул қилади.

13 декабрь - 22 декабрь

Нилуфар

Софлик рамзи бўлиб, ўзини тутиши ва фикрлашида бошқаларга ўхшаб қолишни истамайди. ҳар қандай ҳолатдан силиққина чиқиб кета олади. Инсонлар билан муносабатда бироз мослашувчанлик зарар қилмайди.

23 декабр - 31 декабр

Эдельвейс

Тоғнинг чўққисида ўсувчи гул. Бу гулнинг рамзи остида таваллуд топган аёл содиқ дўст бўлади. Оғир-босиқлик ҳамда вафо уларнинг табиатида бор. Кучли бўрон ҳам уларни асабийлаштира олмаслиги мумкин.

Дилноза тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка