ОНА БЎЛИБ, ЁШАРАСИЗ!

D3Ahv-tP4GzaGlVYigGd4kLJfopNBVnNNOZEobjpEh9HZFTsiRXz-GP5SL2JKvXd x6jFf-0RDUОлий тоифали акушер-гинеколог Мавлуда ТОШБОЕВА маслаҳатлари:

Фарзанд таваллуди оилага ниҳоятда улкан бахт олиб келади. Шуниси қувонарлики, бўшанган аёл организмида туғруқдан сўнг ижобий ўзгаришлар юзага келади. Масалан:

* Бир қанча сурункали касалликлар ўз-ўзидан тузала бошлайди.

* Организмнинг юқумли ва бошқа хил хасталикларга қарши курашувчанлик қобилияти ортади.

* Эндокрин тизим фаолияти яхшиланади.

* Аёл руҳан тинчланади, кўнглида хотиржамлик ҳисси пайдо бўлади.

* Агар ёш онада илгари эндометриоз (бачадон шиллиқ қавати бўлмиш эндометрийнинг ўз атрофидаги тўқималарга ўсиб кириши) хасталиги аниқланган бўлса, туғруқдан сўнг (80 фоиз ҳолларда) у бартараф бўлади.

* Аввалги даврда аёл организмида мавжуд бўлган мастопатия (сут безининг “тугунча”ли без касаллиги) айниқса, туғруқдан кейин икки йилгача гўдакни эмизган даврида йўқ бўлади.

* Аниқланган фолликуляр кисталар 80-85 фоиз ҳолларда туғруқдан кейин сўрилиб кетади.

АЛОҲИДА МАСЛАҲАТЛАР!

Шуни ёдда тутиш лозимки, она бўлган аёллар туғруқдан кейин илгари кўникилмаган ҳолатлар (масалан, депрессия, маълум вақт уйда ўтириб қолиш билан боғлиқ руҳий муаммолар, чақалоқ соғлиғидан хавотирланиш, гўдак парваришидаги тажрибасизлик, оғир ўтган туғруқ асоратларидан қийналиш, тушкунлик сингарилар)га дуч келишлари мумкин. Бу муаммоли вазиятлардан чиқиб кетиш эса аёлни тинчлантиради, уни эски дардлардан фориғ этади, чеҳрасини гул-гул яшнатиб, организмини яшартиради.

Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, туғруқдан кейинги муаммоларга ҳеч бир ўрин қолмайди.

1. Туни билан чақалоққа қараб ухлолмаган бўлсангиз, кундуз куни, албатта, икки-уч маҳал мизғиб олишга ҳаракат қилинг. Чунки тўйиб ухламаслик кайфиятга салбий таъсир кўрсатади.

2. Рўзғор ишларига улгуролмай қолаётганингиз аниқ. Демак, оилангиз аъзоларидан бир кимнинг ёрдамига таянинг. Акс ҳолда уй ишлари чала қолганини ўйлаб, ташвишингиз ортади, бу эса руҳий муаммоларни келтириб чиқаради.

3. Гўдак ухлаганида мумтоз мусиқаларни эшитинг ёки шўх мусиқага рақс тушинг. Баъзан чақалоғингизни кўтариб, рақс тушишингиз ёки аста хиргойи қилишингиз ҳам мумкин. Бу сизга завқ бағишлайди.

4. Борди-ю, руҳий муаммоларингиз кўпайиб кетиб, улардан халос бўлолмасангиз, руҳшуносдан маслаҳат сўрашга тортинманг.

5. Вақт топиб, табиат қўйнида сайр қилиш, атрофдаги гўзал манзаларга боқиш ҳам кайфиятга ижобий таъсир кўрсатади. Буни гўдакни тоза ҳавога олиб чиқиш пайтида уддаласангиз ҳам бўлади.

6. Бўш вақт топилса, китоб ва газета мутолаа қилинг. Миянинг интеллектуал қобилиятини ишга солиб туриш, фикрлаш, тасаввурни бойитиш кишини тушкунликдан қутқаради.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка