ТАНАНГИЗ СУВСИЗЛАНМАСИН!

devushka-pjet-vodu-2-700x467

Ёз фаслида организм сувсизланмаслиги учун кунлик эҳтиёжни тўғри қондириб бориш лозим. Чунки иссиқда терлаш ва жисмоний ҳаракатлар натижасида танамиз кўп миқдорда суюқлик йўқотади. Шу боис қуйидаги тавсияларга амал қилган маъқул.

Фақат сув ичинг!
Шарбат, компот, квас ва чой каби ичимликларнинг ҳеч бири организмни намлик билан тўлиқ таъминлай олмайди. Сут аралаштирилган ичимликларнинг эса сифати тез бузилади. Ширин чой ҳамда қаҳва таркибидаги ортиқча калориялар қонда қанд миқдорини ошириб юборгани боис фойдали ичимликлар сирасига киритилмайди. Яхшиси, газланмаган минерал сув ичинг.

Чанқагандагина эмас...

Сиз чанқоқ сезганингизда организм тана сувсизланганидан дарак бераётган бўлади. Маслаҳатимиз, бу даражагача етиб келманг. Кунни бир стакан (хона ҳароратидаги, лимон ёки асал қўшилган, қайнатилган) сув ичиш билан бошланг. Бу  организмга қувват бахш этади. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, ортиқча вазн, қандли диабет ва буйрак касалликларидан азият чекадиганлар тана сувсизланиб қолишига йўл қўймасликлари лозим.
Сувни бир кўтаришда ютманг!

Бир вақтнинг ўзида кўп миқдорда сув ичиш тавсия этилмайди. Сизга бир маслаҳат: суюқликни кам-камдан, тез-тез ичинг. Қоринни шишириб, буйраклар ва юрак қон-томирларга босим ўтказиш организмни толиқтиради. Унутмангки, катта ҳажмдаги суюқликни қайта ишлаш осон эмас.
Туз қўшсангиз янада яхши

Терлаганда организмдан натрий моддаси ҳам чиқиб кетади. Танадаги сув ва туз моддалари алмашинувини меъёрлаштириш учун бир литр ичимлик сувига бир чой қошиқ туз қўшиб ичинг.
Сабзавот ва меваларни кўпроқ енг
Суюқ таомларни истеъмол қилиш билан ҳам танани сувсизланишдан асраш мумкин. Шунингдек, бодринг, тарвуз, қовун, олма, шафтоли каби маҳсулотлар узоқ вақт ҳазм бўлади ва организмдаги намликни кўп муддат сақлаб тура олади.

Дилноза тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка