ТУШКУН КАЙФИЯТДА НЕГА КЎП ОВҚАТ ЕЙМИЗ?

img aa6ea5ca148206f6522956e7191a2601 2 700x600
Ҳеч аҳамият берганмисиз, фақатгина очлик ҳиссини туйганимиздагина овқатланмаймиз. Тушкун кайфиятда, стресс ҳолатида бўлганимизда ҳам ўзимиз сезмаган ҳолда музлаткич қаршисига борамиз. Натижада эса ортиқча вазн муаммоси билан рўбаро бўламиз, у яна бизни тушкунликка етаклайди. Тушкунлик ўз навбатида музлаткич
эшикларини очади... Хуллас, бу занжир каби давом этаверади. Маслаҳатимиз, лаззат ва роҳатнинг бошқа манбаини топинг. Сизга айнан нима етишмаётганини қуйидаги тест орқали аниқлаймиз...

1. Бўш вақтингизни қай тарзда ўтказишни ёқтирасиз?

А. Ҳушманзара жойларда сайр қилишни ёқтираман.

Б. Бўш вақтим бўлиши билан кино, сериал, хуллас, телевизорда нима бераётган бўлса ҳам кўравераман.

В. Бир пиёла чой устида суҳбат қуриш жону дилим.

Г. Мусиқа тинглашни ҳуш кўраман.

2. Сизнинг назарингизда ҳаётдаги қайси ҳодиса энг муҳим ва унутилмас саналади?

А. Талабалик бахтига муяссар бўлиш, албатта!

Б. Шириндан-шакар фарзандларнинг дунёга келиши.

В. Карнай-сурнай садолари остида севган инсонинг билан турмуш қуриш.

Г. Дийдор.

3. Асаб торларингиз таранг тортилишига нима сабаб бўлади?

А. Девор ортидаги шовқин ҳамда тарақ-туруқ овозлар

Б. Ҳамкасбларнинг билимсизлиги ва беъманилиги.

В. Ёлғизлик.

Г. Бирор хасталик ёки шикастланиш сабаб режалар барбод бўлса.

4. Ишингизда сиз учун энг муҳим нарса нима?

А. Хизмат поғоналаридан юқорига кўтарилиш, обрўли лавозим эгаси бўлиш.

Б. Ойлик маоши.

В. Севимли ҳамкасбларим жамоаси.

Г. Ишим жуда қизиқарли.

5. Тинч уйқуга кетишингизга нима тўсқинлик қилиши мумкин?

А. Қорним очлиги.

Б. Ухлашдан аввал китоб ёки газета ўқимасам бўлмайди.

В. Интернет оламида бироз сайр қилишим шарт!

Г. Душ қабул қилмай, юзимга, танамга тунгги крем суртмай ухлай олмайман.

Тест жавоблари

Ана энди жавобларингиз орасида қайси ҳарфни кўп танлаганингизга эътибор бериб, кўп овқат тановул қилишингиз сабаби билан танишинг!

А. Ҳозирги вақтда банд бўлган ишингиз сизни қониқтирмайди. Балки фаолиятингизни янада қизиқарли ва ўзингиз учун фойдали йўналишга буриш вақти келгандир?! Агар қилаётган ишингиздан ижобий натижа кўрмасангиз, диванда ёнбошлаб ётган ҳолатингиздан сизни ҳеч нарса турғизолмайди. Нолиганингиз билан ишингиз ҳам юришмайди, камига семирасиз ҳам! Унутманг, ҳаракатда баракат!

Б. Билимга чанқоқсиз, бироқ шунга яраша ақлий меҳнат билан шуғулланмайсиз. Ҳунар ўрганишга бел боғланг! Ҳаётингизда янги инсонлар пайдо бўлиши учун имконият туғилади. Бу эса ўз навбатида янги ҳиссиётлар юзага келиб, музлаткич ва телевизор қаршисидан сизни узоқлаштиради.

В. Сиз кўнглингизга яқин инсонлар билан суҳбат қуришингиз керак. Дўстлар ва қариндошларингиз билан кўпроқ учрашинг. Яккаланиш сизга салбий таъсир кўрсатади. Ҳис-туйғуларингизни яқинларингиз билан бўлишиш фақатгина фойда келтиради.

Г. Сизни фақатгина моддий нарсалар хурсанд қила олади. Янги либос ёки гўзаллик салонидаги муолажа унитилмас қувончни баҳш этишга қодир. Бу тоифадаги кишиларга жисмоний машқлар ҳам ёқиши шубҳасиз.

ДИЛНОЗА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка