КЕЛИНЛАРИМ БИР-БИРИНИ ХУШЛАМАЙДИ

4902-600x240
— Қўш келин туширганимда ёнимга бир эмас икки ёрдамчи кирди деб хурсанд бўлгандим. Ҳар икки келинимга ҳам бир хил сарпо-суруғ қилдим, бирини бошқасидан устун қўймадим. Аммо кўза кунда эмас кунида синади, деганларидай панд насиҳатларим кор қилмай тинч-тотув яшашга сира ўргатолмадим. Каттаси нон ёпса, овсинини ўрнига қўшнимизнинг қизини ёрдамга чақиради. Кичиги тўй-ҳашамга борса, набираларимни қўшнига ташлаб кетади. Нега бундай қилаяпсиз десам, “Овсиним боламни турткилайди” дейди. Майли, шулар аҳил бўлса бўлгани дея йиғинларга иккисини юбориб, набираларимни олиб қоладиган бўлдим. Уларнинг ўртасида меҳр уйғотишга уринганим сайин ўрталаридан меҳр кўтарилиб бораётгандек. Алоҳида чиқарай десам, имкониятимиз етмаяпти. Қўни-қўшни, маҳалла-кўй олдида келинларимнинг қилиқларидан уяламан. Кўзим очиқлигида шундай бўлса, мендан кейин ўғилларим ҳам юзкўрмас бўлиб кетишмасайди...

М.Д., 58 ёш.

— Қайнонажон: Илгарилари бир хонадонда ўн оила тинч-аҳил яшаган. Ҳозирги ёшларга енгиллик яратганинг сари масъулиятни унутиб қўйишаяпти. Баъзида ёшларимизда ғурур устунлик қилади. Нега бу ишни мен қилишим керак, овсиним қилсин деган нотўғри фикрга чалғиб қолади-да. Бундай вазиятда қайнона тадбиркор бўлиши керак. Куйинчаклик қилаётганингиз таҳсинга сазовор. Майли, улар ҳали ёш, бир кун келиб, эс-ҳушини йиғиб олади. Сиз эса янада сабрли бўлиб, бир-бирларининг кўмагисиз адо этиб бўлмайдиган рўзғор юмушларига чалғитинг. Четдан ёрдам келишига йўл қўйманг. Шу тариқа келинларингиз кўнглида меҳр пайдо бўлишига эришишингиз мумкин. Бу дунёда ҳаммамиз меҳмонлигимизни биздан кейин фақат яхши ном қолишини ибратли ҳикоялар билан тушунтириб боринг.

— Феруза Акромова, психология фанлари номзоди: Кўп ҳолларда келинлар қайнонасидан андоза олишади. Келинларинигизни секин-аста йўлга солишга ҳаракат қилинг. Зеро шошма-шошарлик ёки ўйламай қилинган тадбир аксини кўрсатиши мумкин. Оилада қайнисингил, қайнукадан фарқли ўлароқ овсинлар қайнона-қайнота олдида тенг бўлади. Шу сабабдан улар ўртасида озгина рақобат бўлиши табиий ҳол. Аммо носоғлом рақобат бўлса, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат кўтарилишига олиб келади. Сизга маслаҳатим, шундай йўл тутингки, келинларингиз орасида носоғлом фикр юритишга ҳам имкон қолмасин.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка