ҚАЙСИ ШАРБАТ НИМАГА ДАВО?

ovoshhnye-soki
Бир замонлар одамлар таомдаги фойдали моддалар суюқ ҳолатда яхшироқ ўзлашишини аниқлашган. Масалан, авваллари одамлар далаларда тер тўкиб ишлагач, асосан ёвғон хўрда ва шўрвалар ёрдамида куч тиклашган. Бу фактни инсон танасининг ярмидан кўпи сувдан иборат экани билан тушунтириб беришимиз мумкин. Суюқлик асосидаги таом ўз тузилиши бўйича енгил ҳазм бўлади. Ундаги фойдали моддалар эса тўлиқ ўзлаштирилиб, ҳужайралар даражасида тез таъсир кўрсатади. Мева ва сабзавот шарбатлари ҳам худди шундай «ишлайди».

Сабзавот ва мева шарбатлари шарбат билан даволашдай алоҳида йўналишнинг асосини ташкил этади.Ҳар бир мева ва сабзавотнинг ўзига хос хусусияти бўлади. Янги шарбатлар бундай «алоҳида хусусият»ларини бойитилган кўринишда сақлайди. Масалан, ҳаммамиз ҳам янги узилган карамнинг ярмини ея олмаймиз, аммо ярим стакан карам шарбатини ичиш қўлимиздан келади. Шунча миқдордаги шарбат эса яримта карамга тенг.

Шарбат билан даволанишнинг асосий қоидалари

1.Касалликларни даволаш учун фақат янги тайёрланган шарбатлардан фойдаланилади. Қиздирилган, консервантларни ўз ичига олган шарбатларнинг даволовчи хусусияти юз маротаба камаяди. Шарбатлар тайёрлаганингиздан сўнг 30 дақиқа ўтгач, биологик фаоллигини йўқота бошлайди. Шунинг учун ичимлигингизни бевосита истеъмол қилишдан аввал тайёрлашга эринманг.

2.Шарбат тайёрлаш учун фақат етилган сабзавот ва мевалардан фойдаланинг. Мева айнигани, моғорлагани, чириганини кўрсангиз, дарҳол ташлаб юборинг. Меваю сабзавотларни бевосита шарбат тайёрлашдан аввал тозаланг.

3.Шарбатларни шошилмай, кам-камдан қултумлаб, аста-секинлик билан ичиш керак.

4.Шарбатни асло тузламанг, мурчламанг ва шакар қўшманг, бу билан таркибидаги барча фойдали моддаларни йўқотиб юборасиз.

5.Даволанишни бир хилдаги шарбатдан бошланг. Турли мева ва сабзавотларнинг шарбатларини тезда аралаштиришга уринманг. Бу билан аллергиядан ҳимояланасиз ва даволанишнинг организмингизга таъсирини аниқлайсиз. Экзотик мевалардан фойдаланганда эса эҳтиёткорлик лозим.

6.Шарбатларни овқатдан алоҳида истеъмол қилинг. Айниқса, серкрахмаллиларини овқатланишдан ярим соат олдин ва 2-4 соат кейин (бу нима еганингизга боғлиқ) ичганингиз маъқул. Агар бу қоидага амал қилмасангиз, ичагингизда ачиш жараёни бошланади ва шарбат фойда ўрнига зарар келтиради.

Нима учун шарбат ичиш керак?

Мевалар бир соат давомида, сабзавотлар эса 4 соат мобайнида ҳазм бўлса, меваю сабзавотларнинг шарбатлари организмимизда бир неча дақиқалар ичида ўзлаштирилади. Яъни танамиздаги ҳужайралар ортиқча куч кетказмаган ҳолда ўзининг фойдали моддалар захирасини тўлдиради.

Шарбатлар тирик табиий органик сувни (худди тоғли музликлардан оқувчи ҳаётбахш эриган сувдай) ифодалайди. Бундай суюқлик шлакларни чиқариб ташлаб, организмнинг ҳимоя вазифасини оширади ва ферментлар ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради.

Шарбатлар таркибида нафақат витамин ва кўпгина микроэлементлар, балки гормонлардек таъсир кучига эга моддалар ҳам мавжуд. Шунингдек, овқатнинг ҳазм бўлишига ва қонга ўтишига кўмак берувчи аминокислота ҳамда энзима сингари мураккаб моддалар бор.

Фойдали ичимлик қандай тайёрланади?

Шарбат билан даволанишга қарор қилган бўлсангиз, шарбатсиққич харид этинг. Шунда кучингиз ҳам камроқ сарф бўлади, фойдали масаллиқлар ҳам тежамкорлик билан ишлатилади. Шарбатсиққичнинг яхшиси зангламайдиган материалдан тайёрлангани. Ундан ҳам яхшиси пластик ёки чиннидан ясалгани. Биологик ва кимёвий фаол шарбатнинг оксидланган металл билан боғланиши ундаги фойдали хусусиятларнинг камайишига олиб келади. Шу сабабли шарбатни зинҳор металл идишга қуйманг.

Маиший ускунани яқин орада харид этиш режаларингизга киритилмаган бўлса, шарбатни ўзгача тарзда тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун сизга гўштқиймалагич ва дока керак бўлади. Маҳсулотингизни данаги ва истасангиз, пўстидан ажратиб, қиймалагичдан ўтказасиз ҳамда тўрт қаватли докадан сиқиб чиқарасиз. Шарбатни тоза идишга солиб, истеъмол қилаверасиз.

Ажойиб учлик

Картошка шарбати аллақачонлар ошқозон табиби деб тан олинган. У яралар, гастрит, диспепсия (меъда ва ичакларда овқат сингмаслиги ва шунинг оқибатидаги касалликлар) ва жиғилдон қайнаши билан курашишда кўмак беради. Шарбатда катта миқдорда С витами бор, шунинг учун ҳам у шиллиқ қават, тери ҳамда асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.

Картошка шарбатини тайёрлаш жуда осон: хом картошкани қиймалагичдан ўтказиб, дока ёрдамида шарбатини сиқиб оласиз.

Қандай ичиш керак? 1/3 стакан картошка шарбатини оч қоринга овқатланишдан бир соат олдин 10 кун давомида истеъмол қиласиз.

Карам шарбати антимикроб таъсирга эга бўлгани сабаб яраларга ва кесилган жойларга қўллаш учун тавсия этилади. Бундан ташқари, камқонлик ва подагра касалликларида истеъмол қилиш фойдали. Мазкур шарбатда минераллар миқдори кўплиги суяк тўқималари, тиш, соч ва тирноқларни мустаҳкамлайди.

Қандай ичиш керак? Карам шарбатини кунига 2 стакангача истеъмол қилиш мумкин.

Эҳтиёткорлик: карам шарбати истеъмоли ичакларда газлар ҳосил бўлишига олиб келиши мумикин.

Сабзи шарбати таркибида каротин миқдори анча юқори. Бу моддадан кўзлар саломатлигини сақлаш ва қариш жараёни билан курашишда кўмак берувчи А витамини ҳосил бўлади. Сабзи шарбатида бизни микроб ва вируслардан ҳимояловчи фитонцидлар мавжуд. Шунингдек, мазкур шарбат иммунитетни мустаҳкамлайди, организмимизга тетиклик бағишлайди, томирларни тозалайди ва асаб тизимини тинчлантиради.

Қандай ичиш керак? Суткасига 250 мл.гача истеъмол қилиш тавсия этилади.

Эҳтиёткорлик: янги сиқиб чиқарилган сабзи шарбатини катта миқдорда ичиш тақиқланади, акс ҳолда у жигарга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Белгиланган миқдорнинг ошиб кетиши уйқусираш, ланжликка олиб келиб, бош оғриғини пайдо этиши, тана ҳароратини кўтариши мумкин, шунингдек тери ранги сарғайиши ҳеч гап эмас.

Картошка, карам ва сабзи шарбатларини аралаштириб истеъмол қилиш ҳам мумкин. Бу коктейль таъми ҳузурбахш бўлиб, уч масаллиқнинг фойдали моддалари самарали таъсирини янада оширади.

Қандай фойдаси бор?

Қовоқ шарбати ўт ва енгил пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга. У жигар1417534464 1
ва буйрак касалликларида ҳамда шишларда фойда
ли. Қовоқ шарбатини ярим стакандан кунига бир маротаба ичиш лозим. Уйқу бузилганда ярим стакан шарбатга асал қўшиб, ётар пайтда истеъмол қилиш тавсия этилади. Буйрак ва қовуғида тоши борлар шарбатни чорак ёки ярим стакандан кунига 3 маҳал ичиши даркор.

Томат шарбати таркибида каротин моддаси борлиги сабаб, тетиклаштиради ва кўриш қобилиятини тиклайди. Шунингдек, томат шарбати озишни истаганлар учун айни муддао. У анча вақтгача ёшликни сақлаб қолувчи кучли антиоксидантдир.

Бодринг шарбати қон босими кўтарилиб турадиган, юраги хасталанган, ревматизмни бошдан ўтказаётган беморларга тавсия этилади. У кучли пешоб ҳайдовчи таъсир кучига эга бўлиб, шишларни қайтаради ва организмдан сийдик кислотаси тузларини чиқариб ташлайди. Кунлик миқдори 2 стакандан ошмаслиги керак.

Яшил булғор қалампири шарбатитаркибида кремний моддаси кўплиги учун уни соч ва тирноқлар заифлашишида, тери муаммоларида ичиш фойдали. Булғор қалампирида С витамини кўплиги боис шарбати томирларга катта фойда келтиради.

Лавлаги шарбати организмни тозалаш учун ажойиб восита. Бавосил, ич қотишидан азият чекадиганларга шу шарбат тавсия этилади. Шунингдек, лавлаги шарбати жигар, буйрак ва қовуқ фаолиятини яхшилаб, организмдан оғир металлар тузларини чиқариб ташлайди. Лавлаги шарбати қон таркибини яхшилаши боис жуда қимматлидир. Унинг таркибида йод моддаси кўп. Шунинг учун ҳам лавлаги шарбати склероз касаллигидан самарали ҳимоя қилади, хотирани мустаҳкамлайди. Мазкур шарбатнинг истеъмоли суткасига ярим стакандан ошмаслиги керак. Кўрсатилган миқдордан ошиб кетиши кўнгил айниши, қайт қилиш ва диареяни келтириб чиқариши мумкин.

Эътиборга олинг!

  • Сабзи ва исмалоқдан тайёрланган сабзавотли шарбат ортиқча вазндан халос бўлиш учун ажойиб восита.
  • Сабзи (6 дона), булғор қалампири (3 дона), озгина карам ва шолғом баргларидан тайёрланган сабзавотли шарбат истеъмоли юз рангини ва тери ҳолатини яхшилайди.
  • Сабзи (3 дона), бир боғ кашнич (сельдерей), ўртача катталикдаги олма, яримта лавлаги ва бир боғ петрушкадан тайёрланган шарбат иммунитетни оширади.
  • Яримта помидор, 100 гр. карам ва бир неча боғ кашничдан тайёрланган шарбат асаб тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беради.
  • Битта кичик бодринг, сабзи (3 та), 3 дона карам барги ва булғор қалампирининг чорак қисмидан тайёрланган шарбатдан ичсангиз, тирноқларингиз мустаҳкамланади.

Ёқимли парҳез

Шарбатли парҳез саломатликка фойда келтирувчилардан бири деб тан олинди.

  • Оч қолдирмайди. Сиз калория, витамин ва минералларнинг етарли миқдорини қабул этасиз ва шу билан бирга, ортиқча ҳеч нима еб қўймайсиз.
  • Шарбатли парҳезнинг давомийлиги 1 кундан 10 кунгача. 2-3 кун аввал тайёргарлик даврида чой, қаҳва, спиртли ичимликлар ва ёғли маҳсулотлардан воз кечиш тавсия этилади.
  • Парҳез вақтида тахминан 2 литр шарбатнинг ярмини сувга аралаштириб ичиш керак.
  • Кун давомида иложи борича турли (сабзавотли, мевали ва майда мевали) шарбатларни навбатма-навбат истеъмол қилинг.
  • Янги шарбатлар организмдан заҳар ва токсинларни чиқариб ташлашда кўмак беради ва ичак фаолиятини яхшилаб, иммунитетни мустаҳкамлайди, организм қувватини оширади.
  • Шарбатларни тозаловчи ўтли дамламалар ва янги серсув сабзавотлар (бодринг, томат, салат барглари)га қўшиб истеъмол қилиш мумкин.
  • Кўп кунлик парҳез мобайнида ҳафтасига бир-икки маротаба қайнатилган товуқ гўшти, балиқ ёки бир коса сабзавотли шўрвадан тановул қилиш мумкин.
  • Аста-секинлик билан одатий таомларни истеъмол қилиб, парҳезни тўхтатиш даркор.

Муҳим!

Ҳазм қилиш жараёни муаммолари, аллергия, эндокрин тизим касалликларида эҳтиёткорликни унутманг! Ноқулайлик юзага келса, шарбатларни ёқимсизлик келтирмайдиганига ўзгартиринг.

Шарбатлар рақамларда

Калориялар

0% ёғ — ўрик, лимон, мандарин, шафтоли, қора смородина шарбатларида.

50 ккалгача олма ва томат шарбатларида.

60 ккалгача беҳи, ананас, олча, анор, сабзи шарбатларида.

70 ккалгача апельсин, узум, наматак, лавлаги, олхўри шарбатларида.

Раъно АЛИМОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка