ЎҒИЛМИ ёки ҚИЗ? ТУҒИЛАЖАК ФАРЗАНД ЖИНСИНИ АНИҚЛАШНИНГ 18 УСУЛИ!

opredelit-pol-buduschego-rebenka-540x325
Ҳомиладор аёлнинг қорни «учли» бўлиб, бел соҳасида тўлишиш кузатилмаса, ўғил туғилади дейишади. Қиз фарзанд кутилаётганида эса бўлажак она қорни думалоқ кўриниш олар экан. Хўш, туғилажак фарзанд жинсини аниқлашнинг яна қандай усуллари бор? Талаб ва таклифларингизга бинонан бу борада сизга ёрдам берувчи усуллар билан таништирамиз.

ҚОН ТАРКИБИНИНГ ЯНГИЛАНИШИГА КЎРА...

Айрим тиббий хулосаларга кўра, қон таркибининг янгиланиши фарзанд жинсига таъсир кўрсатиши мумкин. Қон янгиланиши эркакларда ҳар 4 йилда, аёлларда эса ҳар 3 йилда содир бўлади. Фарзанд жинсини аниқлашда аёл ёшини 3 га, эркак ёшини 4 сонига бўласиз. Масалан, отанинг ёши 29 да бўлса, шу сонни 4 га бўласиз. Аёл 23 ёш десак, 3 га. Натижа аёл ёшидан катта бўлса, қизалоқ, эркак ёшида устунлик қилса, ўғил туғилади.

МАТЕМАТИК ТЕНГЛАМА УСУЛИ

Жуда оддий мазкур формула ёрдамида фарзанд жинсини тахмин қилиш мумкин. Диққат қилинг: (Х+У+М+3)/2. Бунда Х — аёлнинг тўлиқ ёши, У — туғилган ойи, М — ҳомиладорлик юзага келган вақт, 3 сони шартли қўшимча. Масалан, 22+7+9+3=41:2=30,5. демак, қиз! Агар ҳисоб натижаси тоқ сон чиқса, ўғил туғилади.

ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ БОРМИ?

Чақалоқнинг қош-кўзлари отасиникига ўхшаш бўлса, «Эрингизни жуда севаркансиз-да. Худди ўзи-я!» дейишади. Аслида эса қизлар отасига, ўғил болалар эса онаси ёки унинг қариндошлари, яъни тоғаларига ўхшаш бўлади. Бу шунчаки генетика. Жинсий ҳаёт тарзидан келиб чиққанимизда эса ўзаро муносабатлар уйғунлигига кўра туғилажак фарзанд ўғил ёки қиз бўлишини аниқласа бўлади. Масалан:

  • Ўғил туғилишини истаганлар бироз танаффус билан жинсий яқинликни амалга оширганлари маъқул. Қиз фарзандда эса ҳомиладорликдан аввал жинсий яқинлик тез-тез такрорлангани кузатилади.
  • Ҳомиладорлик овуляция кунлари юзага келса, ўғил туғилиш эқтимоли ортади. Овуляция кунларидан кейинги ҳомиладорликда эса қизалоқ дунёга келади, дейишади.

ЎҒИЛ КЎРМОҚЧИМИСИЗ, СУТ ИЧМАНГ!

Французча парҳез номи билан танилган усулни ҳомиладорликни режалаштиришдан икки ой аввал, навбатдаги ҳайз циклидан қўлланг.

Ўғил туғилиши учун: таомномангизда картошка, гўшт, банан, қўзиқорин, апельсин, хурмо каби маҳсулотлар бўлишига аҳамият беринг. Шўр егуликларни ҳам бемалол қўшиш мумкин. Хом карам, барча турдаги ёнғоқлар, ловия, салат барги ҳамда сутни вақтинчалик чеклаб туринг.

Қиз туғилиши учун: бақлажон, қизил лавлаги, бодринг, нўхат, пиёз, булғор қалампири айни муддао. Сут-қатиқ маҳсулотлари ҳам кони фойда. Кўнглингиз тусаса қам, цитрус мевалар, картошка чипслари ва олхўридан вақтинчалик воз кечишга тўғри келади.

Парҳез фақат юқоридаги маҳсулотлар билан чегараланиб қолмаслиги керак. Одатдагидек таомланишингиз мумкин. Ягона шарти, тавсия этилган маҳсулотлар миқдори кўпайтирилса бўлгани.

ҚИШДАМИ ЁКИ ЁЗДА?

Баъзи манбаларда ўғил туғилиши учун ҳомиладорликни баҳор-ёз мавсумига режа қилинг дейилади. Гап шундаки, эркак сперматазоиди ҳарорат ўзгаришларига таъсирчан бўлади. Шу сабабли ҳам совуқ мавсумда юзага келган ҳомиладорликда асосан қизалоқлар дунёга келади. Бордию ҳомиладорликни кузнинг охири ёки қишга мўлжаллаётган бўлсангиз, жуфтингиз иссиқ ич кийим кийиши, оёқдан зах ўтмаслигига эътибор беришингиз лозим.

ХАЛҚОНА УСУЛЛАР

  • Аёл ҳомиладорликнинг илк кунларидан инжиқ ва салга аразлайдиган бўлиб қолса, қиз туғилади дейилади. Ўғил болалар эса туғилмасиданоқ жиддий. Оналари кайфиятида қеч қандай ўзгаришларга сабаб бўлишмайди.
  • Айтишларича, ҳомиладор аёл кўп вақт чап ёнбошида ухласа, ўғил кўради. Ўнг ёнбошини маъқул кўрганларда эса қиз бўлар экан.
  • Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида кучли токсикоз кузатилса, қизалоқ шўхлиги деб билинг. Бу даврда жиддий безовталиклар кузатилмаса, демак, ўғил кутаётган бўласиз.
  • Яна бир қизиқарли усул бор: жуфтингиз ҳомиладорлик вақтингизда тўлишиб қолмадими? Бироз вазн орттирган бўлса, ўғилдан, ўзгариш бўлмаса, қиздан дейишади.
  • Ҳомиладор аёлдан «Қўлингни кўрсат» деб сўралади. Агар у қўл кафтининг устини кўрсатса, қизалоқ дараги, ички тарафи билан жавоб берса, ўғил дунёга келишини билиш мумкин.

ХИТОЙЧА ТАҚВИМ

Мазкур тақвим ёрдамида бўлажак фарзандингиз жинсини тахминан билиб олишингиз мумкин. Диққат қилинг, жадвал узунасига ҳомиладор аёлнинг ёши, энига эса ҳомиладорлик юзага келган ой санаси берилган. Ёшингиз кўрсатилган қаторни топгач, уни ҳайз кўриш кечиккан ёки ҳомиладорликнинг илк белгилари кузатилган ой санасини бирлаштирасиз.

photo 2016-08-29 12-25-03

АЁЛ МИЖОЗИГА ҲАМ БОҒЛИҚМИ?

Бўлиши мумкин! Руҳшунослар фикрича, феъл-атворига кўра етакчи, фаол серғайрат, ўзига ишончи баланд, қатъийятли аёллар кўпроқ ўғил кўришга мойил бўлишади. Чунки бу тоифа аёллар организмида тестестерон гормонининг миқдори юқорироқ бўлади. Бу эса уруғланиш жараёнига таъсир этади, дейишади. Қолаверса, руҳиятига кўра ҳам ўғил туғилишини исташади. Камгап, тортинчоқ аёлларда эса қиз туғилиш фоизи юқорироқ бўлади.

ҚИЗАЛОҚЛАР УЧУН ШИРИНЛИК

Ўғил кўришни истаганлар ҳомиладорликни режалаштиришдан аввал шўр егуликларга урғу беришлари маслаҳат берилади. Қизалоқ кўришни истаганлар эса кўпроқ ширинлик истеъмол қилишлари лозим. Бу организмнинг ўзига хос хусусияти.

Агар ҳомиладорлик даври қўл ва оёқларда шиш кузатилса, қизлик бўласан дейишади. Аслида эса ўғил кўрган аёлларда қўл-оёқларда шиш кўпроқ кузатилади.

ҚУЛОҚ ТУТИНГ...

Тиббий кўрикдан ўтиш учун шифокор ҳузурига келганингизда махсус эшитув мосламаси билан ҳомила юрак уриш мароми текширилади. Илмий тилда ёзилган жумлаларни ажратиб олишда қуйидаги изоҳга диққат қилинг. Агар ҳомила юрак уриши дақиқасига 140 тадан юқори бўлса, қизалоқ. 140 дан кам маром аниқланса, ўғил дунёга келади.

ШИФОКОР КЎРИГИДА...

Ҳомила жинсини аниқлаш имкони замонавий ташхис қурилмалари ёрдамида муаммосиз ўтказилади. Шифокорлар 23 ҳафталик ҳомила жинсини аниқ айтишлари мумкин. 15-16-ҳафталикда ўтказилган УТТ текшируви қам тахминий хулосани кўрсатиши мумкин. Бироқ бунда аниқ тўхтамга келиш бироз мушкул.

АЁЛНИНГ ЁШИ

Баъзилар аёл қанча ёш бўлса, ўғил кўриш эқтимоли ортади. Ёш катталашган сари қиз туғилишга мойиллик юзага келади, деб ўйлайди. Аслида эса бу тахмин, холос. Зеро фарзанд жинси кам ҳолларда аёл ёшига боғлиқ бўлади. Европалик олимлар томонидан ишлаб чиқилган тенгламага кўра аёл ёши билан боғлиқ ҳисоб-китоб амалини бажариш мумкин.

Ҳомиладор аёлнинг тўлиқ ёши, ҳомила юзага келган ой (рақам билан) ва яна қўшимча бир сони. Масалан: Аёл 32 ёш ва апрель ойида ҳомиладор бўлди. Бунда 32+4+1=37. Натижа тоқ сон. Демак, туғилажак фарзанд паҳлавон. Агар жуфт сон ҳосил бўлса, ҳолва кутаётган бўласиз.

Ўғил кутаяпсизми ёки қиз, муҳими, супрасидан қуруқ қўймасин, азизлар! Чақалоғингизни эсон-мон бағрингизга босишингизни тилаб қоламиз!

Самира УЛУҒБЕКОВА тайёрлади

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка