ЖИНСИЙ ТАРБИЯ НЕЧА ЁШДАН БОШЛАНАДИ?

4-steps-to-connect-with-your-teen 1
Мавзу юзасидан атрофимдаги оилаларни кузатиб, бу борада ҳар ким турлича фирклашининг гувоҳи бўлдим.
Ҳайрон қолдиргани, жинсий тарбия деганда, аксарият ота-оналар шахсий гигиена қоидаларини тушунишади, холос. Аслида эса болаларнинг жинсий тарбияси жуда нозик масала. Танлаган мавзумиз кўлами шу қадар кенгки, болалар руҳияти билан бирга саломатлигига ҳам урғу бериб ўтишга тўғри келади. Хўш, тўғри тарбия усулини танлаш учун ота-оналар нималарга эътибор беришлари лозим? Асосий вазифалари нималардан иборат? Бугун шу ҳақида.

Мутахассисимиз: тиббиёт фанлари доктори, сексапатолог Дилмурод Иргашев

  • ЎҒИЛ БОЛА

ТАРБИЯ ЙЎРГАКДАН БОШЛАНАДИ...

Аҳамият берган бўлсангиз фарзанд дунёга келгач, аёлга болани қандай эмизиш ва йўргаклаш тушунтирилади-ю, жинсий аъзолари ривожланишида нималарга эътибор берилиши айтилмайди. Аксарият ҳолларда бирор муаммо ёки номеъёрий ҳолатни сезишса ҳам, бепарволик «бироз улғайсин ўтиб кетади» дейишади. Ваҳоланки, бола жинсий тарбиясини тўғри олиб бориш учун ҳар бир ота-она жинсий аъзолар тузилиши, ривожланиши кабиларни ҳам билиши керак.

ИЛК КЎРИК: МУҲИМ МАВЗУ!

Кўп ота-оналар ўғил фарзандларининг жинсий аъзоларига аҳамият беришмайди. Бир-бирига тўғри тушганми, бирор нуқсони йўқми, тухум жойлашуви меъёридами... Йўқ, булар ўрнига чиллагуразонгами, йиғингами ошиқишади. Шифокорлар ўғил боланинг чилласи чиққач, болалар андрологига олиб боришни тавсия этишади. Ҳатто ҳеч қандай безовталик бўлмаса ҳам. Агар боланинг жинсий аъзосида бирор бир номеъёрий ҳолат аниқланса, 2 ёшгача керакли муолажалар бажарилса, кейинчалик муаммолардан ҳоли бўлади.

НЕЧА ЁШДА ҚАНДАЙ?

Жинсий тарбия наздингизда ҳожатхонага бориб келишни ўргатиш, таҳорат қилиш билан кифояланиб қолса, хато қиласиз. Ўғил бола тарбиясини ёш даврларига бўлиб чиқсак, қуйидагича тақсимланиши мумкин.

....2 ёшгача: ўғил бола ўз жинсини англаши, «ўғил бола» эканлигини тушуниши лозим. Бунинг учун эса «сен ўғил боласан, мард бўл» каби сўзлар айни муддао. Ўғил болага ҳос ўйинлар, эртак китоблар, етакчилик қобилиятини шакллантирувчи қаҳрамонларни мисол келтириш лозим. Майли, ўғлингиз Бетмен, Ўргимчак одамга ҳавас қилсин, уришманг. Алпомиш, Жалолиддин Мангуберди каби тимсолларни билсаю унданда яхши. Муҳими унда ўз жинси ҳақида тасаввур бўлади.

....5 ёшдан сўнг: жисмоний кучини тўғри йўналтиринг. Ана шунда атрофидаги воқеа-ҳодисаларга тўғри муносабатда бўлади. Меҳнат қилишга ўргатинг. Бирор ҳунарга қизиқдими, шаштини қайтарманг. Билагидаги кучи тўғри йўналтирилса, ортиқча фикрларга чалғитмайди.

....10-11 ёш: ўғил болада шахс шакллана бошлайди. Ўзини янада мустақил ҳис этиши ва буни бошқаларга кўрсатишга интилиши табиий ҳол. Буни ота-оналар тўғри тушунишлари керак.

Характерни шакллантиришнинг жинсий тарбияга қандай даҳли бор, деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Жинсий тарбия айнан феъл-атвор тарбиясидан бошланади. Юқорида давр кўрсатмалари эса балоғат давридаги жинсий тарбия учун асос бўлади.

ЭНДИ У «ҚЎРҚМАС БОТИР»!

Балоғатга етиш даврида ўғлингизни эртак қаҳрамонлари билан тарбиялаган бўлсангиз, бу даврга келиб, қаҳрамонлик характерини шакллантиришингиз лозим. Унутманг, айни шу даврда ўғил бола қизлар билан муомала қилиш, ўзини қандай тутиши кабиларга қизиқади. Баъзида «дадам билан бир-бирингизни севасизми» каби саволларни эшитиб қоласиз. Бу ёшига мос қизиқувчанлик. Сизнинг вазифангиз эса севги ва бир-бирини ёқтириш ўртасидаги фарқни тўғри тушунтириш. Бу ҳолатда нималарни ҳис этиши, ҳаяжонини қандай бошқаришни ўргатишингиз, мисоллар келтиришингиз лозим.

ЎҒЛИМИЗ УЛҒАЙДИ...

Қахрамонлар тимсоли, ботирликдан ўтиб ва ниҳоят балоғат даврига ҳам етиб00100 келдик. Бу пайтда ўғил болада жинсий мойиллик аста-секин пайдо бўла бошлайди. Тушида эҳтимол қилиш ҳам содир бўлади. Бу табиий ҳол. Билган тақдирингизда ҳам ваҳима қилиб, тергаманг. Ўғил боладаги бундай жинсий ўзгаришларни отаси тушунтириши шарт. Соф муҳаббат, уни ҳис этганда нималар юз бериши, қай ҳолатда қиз бола билан муомала қилиш, нималарга йўл қўймаслик, оила қуриш кабилар асосий мавзулардир. Жинсий етилиш даврини бошидан ўтказаётган йигитлар учун романлар асқотади. Агар ўғлингиз истаса, тарбиявий аҳамиятга молик турли романларни таклиф этинг. Мутолаа қилиб кўрсин. Ўғил бола ўзидаги ўзгаришлар ҳақида яқинларидан тўғри маълумот олмас экан, албатта ташқаридан манба ахтаради.

ОТАСИ ҲАМ ЎРНАК БЎЛСИН!

Ҳамма оилада ҳам эр-хотин тортишуви учраб туради. Аммо ўғил-қиз ўстираётган ота-оналар, ҳеч қачон болалар кўз ўнгида бир-бирини ҳақорат қилмаслиги керак. Эътибор берсангиз, ёш оилаларда эркакнинг қадрсизланиши, аёлнинг хўрланиши болаликдаги хотиралар сабаб юз беради. Ўғлингизга ўрнак бўлинг, эркаклар! Онасини уриб, ҳақоратлаб, зинодан тийилмасангиз, ҳақиқий эркаклик, аёллар билан яқинлик ҳақида қандай гапирасиз?! «Сиздек бўлмайман» демайдими дилида?!

  • ҚИЗЛАРДА

«ЎҒИЛ БОЛАЛАР БИЛАН ЎЙНАМА!»

Тўғри, қизингизни ташқи таъсирлардан асраб-авайлаб, турмушга узатишни ният қиласиз. Аммо ўйлаб кўринг, ўғил бола ҳақида тўғри тушунча бераяпсизми? 4-5 ёшли қизалоқни «қўшнининг ўғли билан ўйнама, уят бўлади» деб унда қандай таассурот пайдо қилаяпсиз?! Бу ёшда қизчангиз иштончанг юриш уят, беъмани қилиқ қилиш уят, катталарга гап қайтариш уят деб билади. Ўғил бола нимаси билан уятли деб ўйламайдими? Шифокорлар тажрибасида тўйдан сўнг куёв билан қўшилолмайдиган келинчаклар учраб туради. Сабабини ўргансангиз, болаликда отаси ёки онаси қўрқитган: «ўғил бола қўлингга тегиб кетса, ҳомиладор бўлиб қоласан».

ҚИЗ БОЛА УЧУН ОНАСИ МАСЪУЛ!

Кичиклигидан қиз бола ўғил боладан нимаси билан ажралиб туради, юриш-туриши, кийинишидан тортиб, муомаласигача тушунтириши керак. Она бу борада фарзандига ўзи ўрнак бўлишини унутмаслиги лозим. Балоғат даврига қадам қўяётган қизга ҳайз ҳақида батафсил маълумот бериш лозим. Ҳайз кўргандан сўнг юзага келадиган жинсий аъзолардаги ўзгаришлар, кўкраклар катталашиши ҳақида ҳам холис фикр юритиш керак.

«ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?»

Қиз болани болалар гинекологига олиб бориш кўпчилик оилалар учун эриш туюлади. «Эшитган одам нима дейди?! Қизининг айби бор экан демайдими?! Турмушга чиқаётганида кўринса бўлди-да». Хафа бўлманг-у, дунёқараши кенг бўлган одам, аввало, гап-сўзлар таъсирига тушиб қолмайди. Аҳир фарзанд соғлиғи ҳаммасидан устун-ку! Қиз бола 11-12 ёшга етгач, жинсий аъзоларини кўрикдан ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

«МИНИ ЮБКА КИЯР ҚИЗЛАР...»

Кичиклигида ҳеч нарса қилмайди деб, калта юбка, тор шим кийдирасиз қизингизга. Аммо балоғат даврига қадам қўйган қиз бола қоматини кўз-кўз қилиши эмас, сипороқ кийиниши лозим. Бу ҳам жинсий тарбиянинг муҳим бўлаги ҳисобланади. Ўсмир йигит сонининг ярмигача очиқ, кўкракларига ёпишиб турган либосларни кийган қизларни кўриб, шаҳвати қўзғаши мумкин. Чунки бу даврда ўғил болада жинсий мойиллик устунлик қилади. Аммо ҳисларини тушунмайди.

ТАШҚИ ТАЪСИРЛАРДАН ҲИМОЯЛАШ КЕРАКМИ?

Бугун интернет, уяли телефон аппаратларидаги турли дастурларга болаларнинг кириб-чиқиши осон бўлиб қолган. Тўғри, эътиборли ота-оналар фарзандлари неча соат компьютерда шуғулланади, ким билан телефонда сўзлашади диққат қилади. Аммо беш қўл баробар эмас-да. Гарчи беҳаё суратлар қонунан таъқиқланган бўлса ҳам ёшлар онгини заҳарлайдиганлар топилади. Унутманг, беҳаё фильмлар ёки суратларга қизиқиб қолган бола, кейинчалик бу таъсирдан чиқиб кетолмаслиги мумкин. Бу эса оилавий ҳаётида асоратсиз ўтмайди.

БУВАСИГА ЮКЛАМАНГ!

Гоҳида «ўғлимда эҳтилом бўлди. Аммо тушунтиришга уялаяпман. Бувисига айтаман, ўғил ўстирган тушунтиради» деган гапларни эшитамиз. Мутахассислар бу фикрни ёқлашмайди. Бувию бобоси тиббиёт соҳасидан бохабар бўлса, балки уддалаши мумкиндир. Аммо жинсий тарбия масаласида ота-онадан ўзгаси масъул бўлолмайди. Нозик масалаларни сиз эмас, қайнона-қайнотангиз ёки ота-онангиз тушунтирса, фарзандингиз билан орада масофа пайдо бўлиши мумкин.

Мухтасар айтганда, жинсий тарбия аввало бола характерини тўғри шакллантиришдан бошланади. Бу ишни фақат сиз, яъни ўғил ва қизни тарбиялаётган ота-она бажаришингиз мумкин.

Дилдора Юсуфбекова тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка