«ЎЗ БОЛАЛАРИНИ ДНК ТЕКШИРУВИДАН ЎТКАЗМОҚЧИ»

postpartum-depressionСевиб, севилиб оила қургандим. Афсус, бефарзандлик туфайли ажрашишга мажбур бўлдим. Қайнонам ҳам «туғмас келинсан», деб чиқиштирмади. Шундан кейин ўзимдан 24 ёш катта кишига турмушга чиқдим. Тўғри, вақтида уйланмаган йигитлар ҳам оғиз солишди. Аммо фарзандли бўлолмай, бошқаларни ҳам бахтсиз қилишдан қўрқдим. Эрим тўйдан аввал бошида кўтариб юришини айтиб, осмон ваъдалар берганди. Сўзларига ишониб, ҳатто, тўйимизга қаршилик қилган ота-онамни ҳам бир аммаллаб кўндирдим. Бироздан кейин фарзанд кутаётганимни билдим. Ўшанда мендан бахтли аёл йўқ эди дунёда. Бироқ ҳомиладорлигимнинг олтинчи ойидан бошлаб уйимизда турли жанжаллар авж олди. Турмуш ўртоғимнинг болалари ҳам мени қаттиқ оёқости қилишарди. Ўғлим туғилгач ҳам машмашалар якун топмади. Қайнонам раҳматли «Яна бир фарзанд кўрсанг, ҳаммаси тинчиб кетади», дерди. Орадан тўрт йил ўтиб, иккинчи фарзандим – қизим дунёга келди. Энди ҳаммаси ўзгаради, деб ўйлаган эдим, афсус хаёлларим пуч бўлиб чиқди. Эрим билан бахтли кунларимиз ҳам бўлган, лекин ўша бахт ортидан жанжал, тушунмовчилик изма-из юрарди. У «Сени бу уйда ҳеч ким эмассан, ота-онанг на сарпо қилган, на тайинли нарса берган, нимангга кериласан?» деб мени камситгани-камситган. Охири отамникига кетиб қолдим. Турмуш ўртоғим эса собиқ қайнонам билан гаплашибди ва «Болаларни ДНК қилдираман», деб туриб олди. Тўғриси, ундан кўнглим қолди, аммо кетай десам, фарзандларимни кўзим қиймайди. Нима қилай, маслаҳат беринг.

Наргиза 38 ёш, Хоразм вилояти.

Қайнонажон: — Аёл учун ОНАлик мақомига эришиш энг катта бахт, шон-шараф. Бироқ донолар айтганидек, қувончу қайғу бир-бирига эргашиб юраркан-да, қизим. Хафа бўлманг, ҳақиқат, албатта, қарор топади.

Баъзида инсонни тизгинсиз ўй-хаёллар ўз гирдобига тортса, гоҳи инсонларнинг гап-сўзи хаёлини бузади. Шунда кишидан ўзига келиб олгунича вақт талаб этилади. Чунки ўша шайтоний фикр миясини заҳарлаб, унга тинчлик бермайди. Ўзидан тажрибалироқ ва ёши улуғ бир инсон уни ҳушёр қилиб қўймаса, уйқусираган одам каби ўз ёғига ўзи қовурилиб, бўлмағур гапларни ўзича маъқуллаб юраверади. Ҳаммамиз ҳам инсонмиз, ориятимиз бор. Баъзи ноинсоф кимсалар эса оғриқ нуқтамизни эзиб, дилга озор етказишади. Ажойибмиз-да, нечундир бир ёстиққа бош қўйиб, яхшию ёмон кунларимизда ёнимизда бўлган жуфти ҳалолимизга эмас, ўша четдаги одамнинг гапига кўпроқ ишонгимиз келади. Ҳақиқатни тушуниб етганимизда эса умр йўлдошимизнинг кўнгли бир қадар совуганини ҳис этамиз, лекин шунда ҳам узр сўраш ўрнига негадир унга истеҳзо билан назар соламиз.

Жон қизим, уни кечира қолинг. Лозим бўлса, ДНК текширувидан ҳам ўтиш керак. Юзингиз ёруғ бўлгач, албатта, узр сўрайди, мен бунга ишонаман. Ахир бу бегуноҳ болажонлар у кишининг жон томиридан, қонидан пайдо бўлган-ку! Инсон ўз фарзандидан тонса, кечирилмас гуноҳга ботиши аниқ.

Феруза АКРОМОВА, руҳшунос: — Турмуш ўртоғингиздаги ўзгаришларни эркакларга хос худбинлик деб қабул қилиш лозим. Баъзида улар ёши бир жойга боргач, фақат ўз ҳаловатини ўйлаб қолишади. Назаримда, турмуш ўртоғингиз фарзандларингиз роҳатини кўришга, улардан келажакда наф келишига ишонмаганлиги учун ҳам турли жанжаллар билан болаларни катта қилиш масъулиятни ўзидан соқит қилиш пайига тушган. Шунинг учун сиз оғирроқ бўлинг, бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдириш ярамайди. Бу вазиятда фақат ақл билан иш кўрсангиз, оила хотиржамлигига эришасиз. Яъни болаларни отасига, отани эса болаларга мақташдан сира чарчаманг. Ишонаманки, ҳаракатларингиз тез орада ўз самарасини беради.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка