КЎЗЛАРИНГИЗГА ҚАРАБ, КИМЛИГИНГИЗНИ АЙТАМИЗ!

teeth
Қуйидаги тестда берилган 9 та расмни аввал тепадан пастга, сўнг эса пастдан тепага қараб кўриб чиқинг. Биринчи жалб қилган «кўз»ни танланг, кейин сизга умуман ёқмаган суратнинг рақамини эслаб қолинг. Биринчи танлов шахсингиз ҳақида маълумот берса, иккинчиси ҳаётда қабул қилолмайдиган феъл-атвор ва фазилатларни анқлашда ёрдам беради. Танлаган расмларни қуйидагича таҳлил қиласиз.

testi-v-kartinkah-glaza1
testi-v-kartinkah-glaza2
testi-v-kartinkah-glaza3
1-кўз: ИШОНУВЧАН ШАХС

Сиз инсонларни юракдан севасиз. Одамови эмассиз, таваккал қилиш, кўнгилга яқин инсонларнинг бевафолигини кечириш сизга хос одат. Ҳавас қилишга арзийдиган фазилатингиз бор: ҳеч кимга қўрқоқ ва қатъиятсиз бўлиб кўринишни, атрофдагиларда шундай таассурот қолдиришни истамайсиз. Муаммоларингизни фақат ўзингиз ҳал этишни маъқул биласиз.

2-кўз: СИНЧКОВ ИНСОН

«Ҳато қилишга ҳаққим йўқ. Мен барчада бирдек яхши таассурот уйғотишим керак», деб ҳисоблайсиз. Ўзингиз ҳақингизда жуда юқори фикрдасиз. Худдики маслаҳатингизсиз ўзгаларнинг иши битмайдигандек. Ҳаяжонланиш, хафа бўлиш сизга бутунлай ёт, ҳар ҳолда бу ҳолатингизни ҳеч ким кўрмаган.

3-кўз: ТАЖРИБАЛИ КИШИ

Қайга борманг, ким билан танишманг, доим ўзлигингизни ҳамда ўз дунёингизни ахтарасиз. Бу чалкаш ҳаётда ўз ўрнингизга эга бўлишни истайсиз. Ёмон хаёллардан узоқ бўлишга интиласиз. Бу бошингиз кўп нарсанинг гувоҳи бўлган. Лекин ҳар сафар қоқилгач, ўрнингиздан туришга ҳаракат қилишингиз таҳсинга сазовор.

4-кўз:ХАЁЛПАРАСТ ИНСОН

Етти ўлчаб, бир кесасиз. Хаёлот оламига бир сайр қилсангиз, у ердан қайтишингиз қийин кечади. Таваккал қилишни истамайсиз. Ҳаётни катта бошқотирма деб биласиз ва унинг ҳар бир бўлагини ўрганиб чиқмагунга қадар тинчимайсиз.

5-кўз: ЖУМБОҚ ШАХС

Ўзингиз учун ҳам жумбоқсиз. Сизни англашни ният қилганларга эса омад тилашдан ўзга чора йўқ. Кайфиятингиз тез-тез ўзгаради. Яқинларингиз сизни тушунишлари қийин, ҳар бир дақиқада фикрингиз ўзгариб қолиш эҳтимоли юқори. Суҳбатга киришишдан аввал қаршингиздаги инсонни яхшилаб кузатасиз. Ишончингиз комил бўлмаган нарсалар ҳақида оғиз очмайсиз.

6-кўз: ТАЪСИРЧАН КИШИ

Жуда эътиборлисиз, ҳеч нарса ёдингиздан чиқмайди. Кичик бир ҳодиса ҳам ҳисларингизни жунбушга келтириши ҳеч гап эмас. Кулгу ва кўз ёшингиз доим шай ҳолатда бўлади. Бироқ ўта таъсирчан эканингиз ҳаммага ошкор бўлишини истамайсиз. Атрофдагиларда жиддий инсон сифатида таассурот уйғотишга ҳаракат қиласиз.

7-кўз: ҒАЙРАТЛИ ИНСОН

Шижоатингизни қаерга сарфлашни билмайсиз, қалбингиз севгига лиммо-лим. Сиз ёки севасиз, ёки нафратланасиз. Ҳис-туйғулар ҳаракатларингизни бошқариб туради. Лов этиб ёниб, пуф этиб ўчади деган ибора айни сиз ҳақингизда. Ҳаётингиздаги ташвишли ҳодисаларнинг аксариятига ҳисларингиз сабабчи эканлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

8-кўз: ҒАЙРИОДДИЙ ШАХС

Қарашларингиз ва қизиқишларингиз ҳамманики каби эмас. Ғайриоддийлик сиз учун одатий ҳол. Қоидаларга бўйсунишни истамайсиз. «Нима бўлса, бўлар! Мен ўз билганимдан қолмайман», деб ишингизни битирасиз. Сизни ўзгартиришга ҳаракат қилганларни мазах қилиб, уларга акс жавоб қайтарасиз. Кўримсиз бўлиб қолишдан жуда қўрқасиз.

9-кўз: СЕЗГИР ШАХС

Сиз ўзгаларнинг қараши ва ҳатти-ҳаракатини тушуниш борасида устаси фарангсиз. Қаршингиздаги инсоннинг нигоҳи ва овозига қараб у ҳақида маълумот бера оласиз. Ёлғонни бир километр наридан сезасиз. Шунинг учун сиздан маслаҳат сўраганлар жуда кўп бўлади. Асл юзингизни ниқоб ортига яширишда сизга тенг келадигани йўқ!

Дилноза тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка