ЖУФТИНГИЗ ҲИСЛАРИНИ ОШКОР ҚИЛМАСА...

392 1
Гапни узоқдан эмас, ўзимдан бошлай... Очиғи, жуда таъсирчанман. Мени йиғлатиш ҳам, юзимда табассум пайдо қилиш ҳам жуда осон. Ўй-хаёлларимни бировга айтишим шарт эмас, ички кечинмаларим юз-кўзимда намоён бўлади-қолади. Турмуш ўртоғим эса менинг тамомила аксим. Жиддийлик ва оғир-босиқликда ундан ўтадиган йўқ. Битта гап кўп, яримтаси оз! Эҳ, олтин ўрталикни топишни ўргангунимга қадар қанча сочим оқарди... Лекин меҳнатим эвазига жуфтим туйғуларини ошкор қилишига эришдим!

МЕНГА ЎХШАГАНЛАР ҚАНЧА...

Мен каби жуфтини ҳиссиз деб ўйлаган дугоналаримни санаб саноғига етиш қийин. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, аёллар табиатан ўз ички кечинмаларини ошкор қилишга, улар ҳақида жуфтига айтишга мойил бўлади. Эркаклар эса бунинг акси. Бироқ чиқмаган жондан умид деганларидек, кучли жинс вакиллари бир оғиз бўлса-да ширин сўз айтишини, эътибор ва меҳрларини биздан аямасликларини кутиб яшашда давом этамиз. Назаримизда, жуфтимиз ҳушомадни ўрнига қўйса, бахтли эканлигига иқрор бўладигандек.

АҚЛ БИЛАН ИШ ТУТГАН ЯХШИ(МИ?)

Агар жуфтингизга ҳаммадан чиройли ва бетакрор кўриниш учун дўконма-дўкон айланиб, харид қилган кўйлагингиз ёки гўзаллик салонида тўрт соат ўтириб турмаклатган сочингиз ҳақида чиройли мақтовлар эшитаман деб хомтама бўлманг... Эркаклар мантиқан баҳо беришга одатланганини унутиб қўйманг деймиз-да. Улар ўйлаган нарсасини бир оғиз сўз билан ҳам ифодалай олишади. Масалан, «Бўлади», «Яхши», «Ёмон эмас», «Тушунмадим», «Хўш, нима бўпти?» ва ҳоказо. Ҳушомад қилиш ҳақида эса умуман гап бўлиши мумкин эмас. Ахир уларни болаликданоқ фикрлаш ва вазиятга оқилона баҳо беришга ўргатишган.

ОВЧИ ЎЛЖАСИГА РАҲМ ҚИЛМАЙДИ!

Ҳар бир эркак феъл-атворида етакчилик ҳамда овчилик ҳисси табиатан бор. Аёл эса уйнинг ўчоғи гуриллаб туришини таъминлайди. Ўз олдига қўйган мақсади ва умидлари турли хил бўлган бу икки жинс вакилларининг тарбияси ҳам турлича эканлигини инобатга олиш даркор. Аёлга омад ортидан қувиш бегона, эркакка эса «маслаҳат оши» қилиб, режаларини муҳокама қилиб ўтириш ёт. Кучли жинс вакиллари ўзини доим кураш майдонида юргандек ҳис қилади. Ғолиблик шоҳсупасига чиқиш учун эса ҳиссиётларга берилиш ҳалал беради. Ахир овчи ўз ўлжасига шавқат қилса, бутун оиласи оч қолиши ҳеч гап эмас. Эркаклар ана шу принцип асосида яшайди ва унга кўра ҳиссиётларини ҳеч кимга кўрсатмасликка интилади.

«ЕЛКАНГИЗГА КЎТАРИНГ, БОШИНГИЗГА ЎЗИМ ЧИҚАМАН!», ДЕСА-ЧИ?!

Эркакларнинг аксарияти жуфтига севги изҳор қилса, ўз эркинлигини йўқотадигандек туюлади. Бу қўрқув ҳисси қанчалар ҳақиқатга яқин ёки узоқлигини аниқ айтолмасак-да, кўп нарса аёлнинг ҳаётий қарашларига боғлиқ эканини тан оламиз. Бироқ бир нарсани бемалол айтишимиз мумкин, аёл уни чин дилдан севган ёри қўлида қўғирчоқдек эмас. Ахир у оиласининг бошлиғи-ку! Аёл нима деса «Хўп» дейдиган эрни эмас, балки меҳри ва эътиборини аямайдиган тоғдек суянчиқни истайди. Азиз эркаклар, шу сабабли қўрқмай ўз ҳисларингизни ошкор этаверинг!

ХУЛОСА ЎРНИДА

Эрингизни ҳис-туйғулари ҳақида гапиришга ўргатиш осон кечмаслиги мумкин. Сабрли бўлинг, шунда кўзланган натижага эришасиз. Эркаклар суҳбатни муносабатларга ойдинлик киритишдан бошлашни ёқтиришмайди. Кириши ана шундай бошланган суҳбатнинг оқибати ижобий бўлишини кутган бефойда... Турмуш ўртоғингизга босим берганингиз сари у сиздан ўзини олиб қочади. Яхшиси, ҳазил аралаш, мулойимлик билан сўзланг. Зора кўнгли эриб, охийри туйғуларини ошкор қилса...

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка