«ФАРЗАНДЛИ БЎЛАМАН ДЕБ, КЎЧАДА ҚОЛДИМ...»

rebenok-na-rukah-2
— Бефарзандлик туфайли биринчи турмушимдан ажрашганман. Бола кўриш учун узоқроқ қариндошимизга эрга тегдим, у оилали, бола-чақали бўлгани учун ота-онам бунга қаршилик кўрсатишди. Аммо мен фикримда қатъий туравердим. У ўзига тўқ киши, обрўли жойда ишлайди. Ишхонаси атрофидан ижарага уй олиб бирга яшай бошладик. Ниҳоят орзум ушалиб, ҳомиладор ҳам бўлдим. Аммо болам дунёга келгач, бир
-биримизни тушунмаганимиз учун ажралиб кетдик. Ҳозир қўлимда уч ойлик чақалоғим билан ижарада тураман. Эрим эса ҳатто молиявий томондан ҳам қўлламай қўйди. Ёш болам билан ишлаш имкониятим йўқ. Жуда танг аҳволда қолдим. Ота-онамнинг уйига борсам, мени кечиришармикан? Маслаҳат беринг, нима қилай?

Наргиза, 26 ёш, Жиззах вилояти.

Қайнонажон: — Болам, бировнинг бахтсизлиги эвазига инсон ҳеч қачон бахтга эришолмайди. Ота-она ҳам ҳаётда тўплаган тажрибаларидан хулоса қилиб маслаҳат беради. Боласининг бахти улар учун ҳар нарсадан муҳим. Қулоқ осмаган хоҳ қиз, хоҳ ўғил бўлсин, ҳаёт йўлларида қоқилиши табиий. Сизга маслаҳатимиз, ота-онангизга қўнғироқ қилинг ёки дилингиздаги дардларингизни изҳор этиб мактуб ёзинг. Очиғи, ҳозир улар ҳам бу аҳволингиздан эзилиб бошларини қайга уришни билмай турган бўлсалар, зинҳор ажабланмайман. Албатта, уларга осон эмас, ахир «Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога», деб бежизга айтишмайди-ку. Узр сўраб, оёқларига бош уриб борсангиз, сизни кечиришади. Иложи борича, улар билан яшанг. Ёлғиз бошингиз билан нотўғри йўлларга кириб қолманг. Болангизнинг отаси масаласига келсак, у оиласига шундай хиёнаткорликни, сизга нисбатан номардликни раво кўрган экан, ўзининг виждонига ҳавола. Қолаверса, унинг шу йўлга киришига сиз ҳам имконият яратгансиз. Ўч олиш пайига тушманг, аламзадаликни йиғиштиринг.

Гулнора МУХТОРОВА, руҳшунос: — Синглим, хафа бўлманг-ку, аввал бошдан нотўғри йўл тутибсиз. Агар мақсадингиз фақат фарзанд кўриш бўлганида, бунинг бошқа йўллари ҳам мавжуд эди. Айтайлик, бирор оиласидан ажралган, бевага турмушга чиқиб, ҳам ота-онангизни рози қилган бўлардингиз, ҳам етимларнинг бошини силаб савобга қолардингиз. Оилали эркаклар билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишнинг ўзи айб. Аммо бўлар иш бўлган экан. Энди фарзандингизни ҳалол йўл билан, ақлли-ҳушли қилиб тарбияланг. У хатоларингизни такрорламаслигини таъминланг. Ота эътиборисиз катта бўлажак болани, ҳеч бўлмаганда, бобо меҳридан мосуво қилманг. Ёшлик қилиб, кетма-кет хатоларга йўл қўйманг. Ота-онангиздан чин кўнгилдан кечирим сўраб, ҳаётингизни йўлга солинг.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка