«ҚАЙНСИНГЛИМ ТУФАЙЛИ ОИЛАМИЗ НОТИНЧ»

78630793Икки йил аввал турмушга чиқдим. Эрим билан муносабатларимиз яхши. Айниқса, фарзандли бўлганимиздан кейин бир-биримизни яхшироқ тушуна бошладик. Аммо шу кунларда ўзим тенги қайнсинглим ўзгариб қолди. Қўлини совуқ сувга урмаса-да, мен қилган ишларнинг айбини топишга уста. Жанжал чиқмасин деб, айтганларини индамай қиламан. Бироқ мен юмушларимни бажараётган вақтимда қайнонамнинг ўғлимни ўйнатиб ўтиргани ҳам қайнсинглимга малол келади. Тўғри, қайнонам мен томон бўлиб, «Ишларини қилиб олгунча қараб турсам, набирамни суйиб кийимчаларини ювсам, ювибман-да, сен аралашма», деганида онасини ҳам қаттиқ койиб берди. Авваллари иккимиз қалин дугона, сирдош эдик. Нима сабабдан ўзгариб қолганига сира тушунолмаяпман. Яқинда фотиҳаси бўлди, бир ойдан кейин тўй. Наҳотки, кетиш олдидан барчанинг дилини хуфтон қилиш шарт бўлса?

Зуҳро, 24 ёш, Фарғона вилояти.

Қайнонажон: — Тўй ташвишлари билан юрган қизга икки гап кўп, бир гап кам ҳозир. Шунинг учун чиройли муомалангизни қилаверинг. Қайнисинглингизга янга эмас, ўз опасидек меҳр-оқибат кўрсатинг. Сепида камчилик сезсангиз, хўжайниннгиз ва қайнонангиз билан бамаслаҳат тўлдиришга ҳаракат қилинг. Биласиз-ку, айрим аёлларни шундай йўл билан ҳам кўнглини олиш мумкин. Қолаверса, келинликда қилинган яхшилик ва хадяларни аёл киши бир умр ардоқлаб, эслаб юради. Ҳа, қизим, янга, келинойи бўлиш осонмас. Ҳар гапни эрингизга айтиб, эт ва тирноқни айириб қўйманг. Ақлли, доно ва ҳар бир ишни тадбирини биладиган зукко оила бекаси бўлинг. 

Гулнора МУХТОРОВА, руҳшунос:  — Синглим, сиз ўзингизни дунёдаги энг бахтли келинлар қаторига қўшсангиз бўлади. Меҳрибон турмуш ўртоқ, самимий қайнонангиз бор. Қайнсинглингизни эса асло оилангизга раҳна солишга уринаётган инсон деб қабул қилманг. Чунки у эрта-индин ота ҳовлисидан учирма бўладиган қиз. Ўйлашимча, қайнснглингиз бироз эркароқ бўлиб, аввалгидек онасининг меҳрига қона олмаётганидан ўзини шундай тутаётган бўлиши мумкин. Чунки энди бор эътибору меҳр сизнинг фарзандингизга қаратилганда. Бундай вазиятда сиздан талаб қилинадиган ягона нарса қайнонангиз ва эрингизнинг кўнглини қолдирмасликдир. Бунинг учун эса ҳар қандай вазиятда ҳам қайнсинглингизни уларга ёмонлай кўрманг.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка