«ЭРИМ МЕНИ ОТА-ОНАМДАН АЙИРМОҚЧИ...»

1-Roditeli-rugayutsya-rebenok-terpit-k-state-o-podache-zayavleniya-na-alimenty-400x250— Дадамнинг хоҳиши билан узоқ қариндошимизнинг кичик ўғлига турмушга чиқдим. Тўйимиздан кўп ўтмай қайнопам эридан аразлаб келди. Ана шундан кейин оиламизда муаммолар кузатила бошлади. Фарзандим дунёга келгач эса «Набирасини катта қилиб беришсин», деб ота уйимга юборишди. Ўша пайтлари эрим ўн-ўн беш кунда бир келиб кўрарди. Охири онамнинг ўзи болам билан мени қайнонамникига олиб борди. Қайнонам касаллиги учун у кишига қараб юрдим. Бу орада турмуш ўртоғим чет элга ишлагани кетди. Омади чопмай яна ортга қайти. Аммо энди у таниб бўлмас даражада ўзгарган, ўта рашкчи ва  жиззаки эди. Кўчага чиқишимни истамасди, бирор маросимга боришимга ҳам изн бермай қўйди. Ҳатто буйрагим оғриб, ётиб қолсам ҳам, шифокор кўригидан ўтишимга рухсат бермади. Туғилган кунимни қариндошларимиз билан нишонлашга келишиб, ота уйимга бордим ва ўша ерда ётиб қолдим. Уйга қайтсам, эрим тўполон қилиб, ҳаммаёқни бошига кўтарди. Мен ҳам жаҳл устида икки боламни олдим-да, чиқиб кетдим. Сўнг алиментга ариза бердим. Қайнотам «Алиментга берганинг учун ажраштираман», деганди. Аммо биз ярашдик. Эртаси куни маҳалла оқсоқоллари билан уйимизга келиб, олиб кетишди. Ҳозир бирга яшаймиз, лекин эрим кўча-кўйда ота-онамни кўрса, гаплашмайди, сўрашмайди ҳам. Ҳатто қайнота-қайнонам ҳам борди-келдини йиғиштириб қўйишган. Нима қилишга ҳайронман. Эрим «Ё ота-онангни ёки мени танла!» дейди... Кетай десам, болаларимни ўйлайман, кетмасам бир эркакни деб, ота-онам билан юзкўрмас бўлиб қолмайманми?

Тоҳира, 29 ёш, Сирдарё вилояти

Қайнонажон: — Аввало фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи уларнинг розилиги билан  иш тутишдир. Турмуш ўртоғингизнинг сизга бундай қаттиқ шарт қўйиши ноўрин, албатта. Балки бунга жиддий сабаб бордир, бу ўзларингизга аён. Эҳтимол, оиладан узоқларда юриб, ҳар хил одамлар ва тақдирларни кўриб ёки бировларнинг гап-сўзи туфайли фикри ўзгаргандир. Нима бўлганидаям, сиз ўзлигингизни йўқотманг, хўжайиннинг ҳам, ота-онангизнинг ҳам иззат-ҳурматини жойига қўйиб муомала қилаверинг. Ота-онадан воз кечиш сира мумкин эмас. Эрингизга буни тушунтиришга урининг, ҳеч иложиси топилмаса, ёши улуғ инсонларни ишга солинг. Уларнинг тажрибаси бор. Қолаверса, эрта-индин ўзи ҳам қуда-андали бўлиб, қиз чиқаради, ўғил уйлантиради. Кайтар дунё деб бежизга айтилмайди.

Хўжайинингиз бунчалик қабиҳликка юз тутишига иши юришмаётгани ҳам сабаб бўлаётгандир, эҳтимол. Баъзи одамлар омади келмаса, бировлардан хафа бўлади. Уларни ҳам тушуниш мумкин. Чунки аслида қайнота ва қайнона олдида хижолат бўлгани учун ҳам кўринишга ор қилишади. Ёки «Ўша  ношуд эрингми?» дейишларини эшитмаслик учун уларникига бормай қўяқол, деса керак.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка