«У СОБИҚ ХОТИНИ БИЛАН ТОПИШИБ ОЛДИ, МЕН ЭСА БЕФАРЗАНДМАН...»

1330477623 izmena— Тўрт йил аввал совчилар орқали турмушга чиқдим. Лекин турмуш ўртоғим билан ўртамизда меҳр уйғонмади, фарзандли ҳам бўла олмадик ва қайнонамнинг қистовлари билан уч йил яшаб, ажрашдик. Бир муддат ўтгач, оиласидан ажрашган инсондан совчи келди, розилик билдирдим. Бу инсон билан атиги уч ой яшадик, мана икки ойдирки, ота уйимда ўтирибман. Келишмовчиликларимизнинг асосий сабаби эса бу кишимнинг биринчи хотини эди. Ўша аёл оиламизга аралашаверади, қўнғироқ қилиб, тинчимизни бузади. Мен бундай муносабатга тоқат қила олмадим. Ё мени танла ёки уни деб, аразлаб уйига қайтдим. Эрим ҳам ярашиш учун ҳаракат қилмаяпти. Бошим қотиб қолган. Биринчи эрим эса бошқа аёлга уйланиб, фарзанд кўрди. Мен, ҳатто, ҳомиладор бўла олмадим ҳам. Ҳаёт шунчалар қаттиқ синаяптимикан деб, юракларим эзилиб кетаяпти. Иккинчи турмушим ҳам тинч эмаслиги учун ўзимни нотавон ҳис этаяпман. Ҳозирча уйимиздагиларнинг муносабати яхши, лекин куни келиб, бари айбни менга ағдаришларидан чўчияпман.

Нигина, 24 ёш, Фарғона вилояти

Қайнонажон: — Тақдир синовлари шунақа, она қизим. Ҳали ҳаммаси олдинда, яхши кунларга етишасиз. Собиқ турмуш ўртоғингиз фарзанд кўрганига қувониб, уларга астойдил бахт тиланг. Шунда ўзингиз ҳам ёруғ кунларга етишасиз. Иккинчи гал турмушга чиқишга сал шошилгансиз чоғи. Ҳаёт мураккаб, болам, шошма-шошарлик билан инсон ўз-ўзига муаммо орттиради, холос. Айниқса аёл киши! Энди бу ёғига жиддийроқ бўлинг. Ўзингизда катъий иродани тарбияланг. Ҳа, одамзот баъзида ортга бир назар солиб, хатоларидан хулосалар чиқариб олиши керак. Хом сут эмган бандамиз-да, тутган тутумимиз доим ҳам тўғри бўлавермайди. Бироқ на чора, олдинга караб дадил, ҳалол ва пок йўлдан эзгу мақсадлар билан юришни давом эттириш керак. Ҳаётдан маъно ва мазмун истаб яшаш лозим. Кўнгилни ва феълни кенг тутинг. Хушмуомалалик, одоб ва садоқатни ўзингизга ҳамроҳ этинг. Одамларни севинг ва уларга яхшилик қилинг, яхшилик тиланг, бахту саодат ҳамроҳингиз бўлади.

Барно Ильҳомова, руҳшунос: — Иккинчи бор ҳам оила қуришга шошилибсиз, зийракликни йўқотибсиз. Аввал ўша оила нимага бузилганлигини суриштириш, ўрганиш керак эди. Агар эрингиз биринчи хотини билан оилага раҳна солиш даражасида яқин экан, демак, ўртада уларни боғлаб турувчи хотиралар бўлган. Бироқ энди муаммони кавлаштириб, нохушликларни ўйлайверсангиз, каттароқ омадсизликларни чақириб олишингиз мумкин. Бунга кетказадиган қувватингиз ва вақтингизни ўз устингизда ишлашга сарфланг. Севимли машғулотингиз билан шуғулланинг. Биласизми, бугун замоннинг талаби шунақа, аввал ички оламингизни тўғирлаб, ҳис-туйғуларингизни бир йўриққа солиб оласиз, ана ундан кейин омад кулиб боқади.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка