АТИГИ УЧ ҲИЛ МАҲСУЛОТ ВА 6 ХИЛ РЕЦЕПТ

limonli-keks
ЛИМОНЛИ КЕКС

Кекс учун тайёр аралашма+ лимон шарбати+ йогурт

500 гр тайёр кекс аралашмасини сотиб олинг-да, ярим стакан лимон шарбати ва 200 гр қаймоқли йогуртни аралаштириб, пишириқ қолипига солинг. Кекс қиздирилган газ печида 30 дақиқада тайёр бўлади.

kartoshkali-quymoqlar
КАРТОШКА «ЁСТИҚЧА»

Картошка+пишлоқ+кўк пиёз

Қирғичдан чиқарилган 3-4 та картошкани, 100 гр қирғичдан чиқарилган пишлоқ ва ярим боғ тўғралган кўк пиёз билан аралаштиринг. Туз ва озгина ўсимлик ёғини солиб аралаштиринг. Сўнг ёғланган мини кекс қолипига жойланг. Егулик қиздирилган газ печида юзаси қизаргунча пиширилади.

tilla-juja
ТИЛЛА ЖЎЖА

Товуқ + газли сув + соя соуси

Бу жуда антиқа рецепт. Товуқ оёқчаларини қайнатиб пишириб олинг. Идишдаги сув камайгач, 1 литр газли сув қўшинг-да, яна қайнатишга қўйинг. Масаллиқларга 2 ош қошиқ соя соусини солинг. 30 дақиқа қайнагач, сузиб олгасангиз бўлади.

shirinlik-pishirilmaydigan
ПИШИРИЛМАЙДИГАН ШИРИНЛИК

Бодом-қуритилган хурмо+мева қоқилари

Барча масаллиқларни тенг миқдорда олинг (масалан 1 стакандан). Аввал бодомни сўнг қолган масаллиқларни ҳам блендерда эзғилаб олинг. Ҳосил бўлган массани қошиқ ёрдамида аралаштириб, керакли кўринишга келтиринг. Ва 1 соатга музлатгичга қўйинг.

krendel
КРЕНДЕЛЬ

Товуқ гўшти+асал\хантал соус+нон талқони

Лахм товуқ гўштини узунасига кесиб чиқинг. Туз ва мурч сепинг-да, асал ва хантал аралашмасига солинг. Яхшилаб аралаштириб, 1 соатга музлатгичга қўйинг. Сўнг нон талқонига билаб, газ печи патнисига қўясиз. Таом қиздирилган газ печида 20 дақиқада тайёр бўлади.

qaymoqli-makaron
ҚАЙМОҚЛИ МАКАРОНЛАР

Макарон + сут + пишлоқ

200 гр макаронни 2 стакан сутда қайнатиб пиширинг. Тайёр бўлгач алоҳида идишга олинг-да, устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқни сепинг.

shokokadki-rirog
ШОКОЛАДЛИ ПИРОГ

Тухум+сариёғ+шоколад

Аввал пишириқ қолипини тайёрлаб олинг. Қолип ичини пишириқ қоғози билан ўранг. Тагига сув тўлдирилган бошқа қолипни қўйинг. Ана энди рецепт: 200 гр қора шоколадни эритиб, юмшатилган сариёғ билан аралаштиринг. Алоҳида идишда 5 дона тухумни аталанг. Сўнг барча масаллиқларни бирлаштиринг. Қолипга солгач, газ печига қўйинг. Ширинлик 30-40 дақиқада тайёр бўлади.

yongoqli-pechenye
ЁНҒОҚЛИ ПЕЧЕНЬЕ

Ёнғоқ+шакар+тухум

3 дона тухум оқини миксер ёрдамида кўпиртиринг. 1 ст шакарни оз-оздан қўшиб, кўпиртиришни давом эттиринг. Аралашмага 100 гр майдаланган ёнғоқ қўшилади. Тайёр бўлгач, пишириқ қоғози солинган газ печига бир ош қошиқдан солиб чиқинг. Печенье қиздирилган газ печида 30 дақиқада тайёр бўлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка