Лола ЙЎЛДОШЕВА: «Она болаларига ўрнак бўлиши керак!»

Lola-bollari
«Тарбия масаласида онамга ўхшашни истайман. Тўрт фарзанд шундай аҳилчиликда улғайганмизки, кўрганлар чин дилдан ҳавас қилишади», дейди Лола ЙЎЛДОШЕВА. Бугун истеъдодли хонанда икки боланинг онаси. Ўз тарбия усулларига, тутумига эга. Келинг, яхшиси, ҳаммасини ўзидан эшитамиз...
 

«Бу бахтни фақат ҳис этиш мумкин...»

— Пазанда келин, оқила рафиқа бўлиш ҳақида қўлланмалар кўп. Кимдандир қайсидир таомни қандай тайёрлашни ўрганиш мумкин. Аммо она бўлиш илми ёки одобини-чи? Менимча, оналикни бирор тартиб-қоидалар билан ифодалаб бўлмайди. Уни фақат ҳис этиш мумкин. Бу ҳиссиётлар нафақат фарзандингизга нисбатан, балки ҳаётга ҳам қалбингизда меҳр-муҳаббат уйғотади. Мен ҳам болаларим дунёга келгачгина, она зоти қандай бўлишини тушуна бошладим. Жигарбандларим улғайгани сайин улар ҳаётида қанчалик муҳим инсон эканлигим, янада маъсулиятли бўлишим кераклигини англаяпман. Юки оғир, аммо бахти улкан БАХТ экан — ОНАЛИК!

 «Ҳар куни совға оламан!»

— Кичкинтойнинг тиши чиқиши, илк бор «дада» ёки «ойи» дейишини янгилик десангиз, тайёр туринг, ҳали олдинда бундан-да қизиқарлилари кутмоқда. Ишонсангиз, ҳар куни фарзандларимни янгидан кашф қиламан. Феъл-атворида, муомаласида янгиликларни кузатаман. Улар билан ҳар куним байрам ва кутилмаган совғаларга бой ўтади!

 «Ўрнак бўлаяпманми?»

— Менимча, ҳар бир инсон ўзига шу саволни берса керак? Файласуфлардан бири «Болани эмас, ота-оналар ўзларини тарбиялашлари керак», дея бежиз айтмаган. Рости ҳам шу-да. Агар ўзим улар олдида хато иш қилсам ёки одобли бўлинглар деб уқтириб, тартибсиз овқатлансам, нима бўлади? Менимча, тарбиядаги энг маъқул усул ҳам шу — ота-онанинг намуна бўлиши!

 «Баъзида қаттиққўлман!»

— Тарбия борасида маълум принципларга таянмайман. Кези келганида қаттиққўлман, гоҳида куйинчалик қиламан. Вазиятга қараб, шўхликларию эркаликларига ҳам холис қарайман. Бирга қўшиқ куйлаймиз, бирор нималар ясаймиз. Бироқ турли «гаджитлар»га рухсат йўқ. Фақат дам олиш кунларигина телефон ёки комьпютердан фойдаланишлари мумкин. Бошқа пайтлари бўш қолишса ҳам, вақтларини бекор ўтказишларини истамайман.

«Бола ҳам шахс»

— Болаларим билан катталардек суҳбатлашаман. Улар доим ўз фикрига эга бўлишларини истайман. Ҳали бола-ку демайман! Шахс сифатида шаклланишлари учун бу жуда муҳим! Ҳар қанақа масалада қизим ва ўғлимнинг фикрига қизиқаман. Болаларча фикрлашса ҳам, гапларни инобатга оламан. Нотўғри гапиришса, хатосини тушунтираман. Асосийси, ўз фикрини ифода этаётгани.

 «Қўл кўтаришга қаршиман!»

— «Бола нимани ҳам тушунарди», дейиш нотўғри. Фарзандларимиз ҳаммасини тушунишади, фақат ўз билганларича. Йўналтирсак, албатта, тўғри хулоса чиқаришади. Қизим ёки ўғлим билан бирор масалада  гаплашмоқчи бўлсак, дадаси билан бирга муҳокама қиламиз. Нега бундай қилганини сўраймиз. Сўнг қаерда хатога йўл қўйгани ва уни тўғирлашини тушунтирамиз. Уришиб, бақириб эмас, оддийгина тушунтириш орқали. Ахир уришиш билан ҳеч нимага эришиб бўлмайди-ку! Аксинча болага қанча бақириб гапирсангиз, у айтганларингизни шунчалик риоя қилмайди. Бир кун келиб, у ҳам сиз каби овозини баландлатмаслигига ким кафолат беради?! Жазолашим эса сайрга чиқиш ёки бирор жойга боришдан маҳрум этиш. Жазо қанчалик тўғри бўлса, бола хатосининг катталашишига йўл қўймайди.

 «Қизим йиғлоқи, ўғлим эркатой»

— Шаҳина синглимнинг ўзи. Қатъийятли, мақсади сари интилувчан ва ҳаққини бериб қўймайдиганлардан. Мен каби таъсирчан ҳам. Мультфильм ёки кино томоша қилаётганида бирор нимадан таъсирланиб йиғлаб юбориши ҳеч гап эмас. Бир сафар кўчада икки челак гилос сотаётган кишини кўриб қолдик. Ўтирган жойида «Ойижон, қаранг, ҳали икки челак меваси бор экан. Шуни сотиб болаларига нимадир олиб беради», деди. Шу гапларидан сўнг гилосларни сотиб олдик. Индамай кетаверсам ҳам бўларди. Аммо қизимдаги раҳм-шафқат ҳиссини жавобсиз қолдирардим-да. Бу катта хатом бўларди. Кичиклигидан виждон, диёнат ва инсонийликни тушуниб вояга етаётгани учун жуда хурсандман. Ўғлим эса бироз эркатой. Аммо опасидан бизни қизғанмайди. Аксинча ҳамиша Шаҳинанинг ёнини олади.

 «Бахтимни кўз-кўз қилишни истамайман!»

— Санъатга қизиқишса, қаршилик қилмайман. Лекин атай фильм ёки клипларда суратга туширишни истамайман. Ҳатто ўзимнинг қўшиқларимга ишланган клипларда ҳам болаларим қатнашишмайди. Улар менинг бахтим! Бахтни кўз-кўз қилиш шартмас! 

Дилдора ЮСУФБЕКОВА тайёрлади.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка