«БИЗ, АЛБАТТА, ОТА-ОНА БЎЛАМИЗ!»

63bae4930f22389df527fd87848f18a8Кеча туни билан ухлолмадим. Асабийлашдим ҳам... Тушкунлик сабаб сигарета чекмоқчи бўлдим. Аммо «энди чекмайман», дея берган ваъдам эсимга тушиб, уларни қўлларим билан эзғиладим. Сенга берган ваъдаларимга ҳеч қачон хиёнат қилмайман!

Эрталаб қарасам, ухлаяпсан. Кўзларинг қизарган, ёшлар юзингда қотиб қолган. Омонатгина ётибсан... Уйғотишга кўзим қиймай, ишга кетдим. Келдим-у, сенга хат ёздим.

Биласанми, болалигимда ота-онам хонасидаги шкафнинг энг юқори тортмасига жуда қизиқардим. У ерда фотоальбомлар, яна қанақадир қоғозлар бўларди. Онам суратларни тез-тез томоша қилар, биз — болаларига кўрсатарди. Бир қарасанг, иккаласа катта фаввора ёнида, бир қарасанг, музқаймоқ еб ўтиришган бўларди. Боламасманми, савол берардим: «Ойи, мен қаниман?» У кишининг «Сен бизни суратга олаяпсан-ку», деган жавобларидан хурсанд бўлиб кетардим. Мактабда севги мактублари бита бошлагач, ўша қоғозлар ҳам аслида севги номалари эканлигини билганман. Кейин бир кеч ҳаммасини ўғирлаганман-у, эрталабгача ўқиб чиққанман. Тўғрисини айтсам, дадамдан жуда кўп хафа бўлардим. У киши жиддий, босиқ инсон. Қаттиққўл ҳам. Айниқса, баъзида онамни аямайдигандек, яхши кўрмайдигандек туюларди менга. Аммо мактубларни ўқиб, ота-онамни болалар, турмуш ташвишлари, шу уй-рўзғоргина эмас, жуда катта муҳаббат боғлаб туришин англаб этдим. Ўшанда ўзимга сўз берганман, мен ҳам севиб, дадам ўқиган ўқишда ўқиб, у киши уйланган ёшда оила қураман дея.

Қувонч, сен менинг муҳаббат қиссаларимдан хабардорсан. Мактабда, ўқишда ўзимча кимларнидир яхши кўрдим. Бироқ сен ҳаётимда пайдо бўлгач, сенгача бўлган туйғуларнинг ҳаммаси ҳавас ва янглиш эканлигини англадим. Худо менга сендек аёлни раво кўргани учун доим шукр қиламан! Сен мени ўтмишимдан рашк қилма! Сен ҳаммадан ортиқ ва ягонасан мен учун! Тақдиримга ёзилганингдан жуда бахтлиман! Сенинг ҳам шу бахтни ҳис этишингни истайман!

Доим дадамдек бўлишга ҳаракат қилганман. Кийинишим, юриш-туришим, гапириш оҳангим — ҳаммасида тақлид қилардим. Отам ўқиган институтга кирдим, ўқишни тугатиб, ишни ҳам худди у кишидек бошладим. Отамдек мен ҳам йигирма олти ёшимда оила қурдим. Ўзим суйган қизимга — сенга! Буларнинг ҳаммаси истаганимдек амал ошди. Аммо тақдир, пешана деган нарсалар ҳам бор эканки, уларни режалаштиришга қурбинг етмас экан. Фақат, фақат курашиш ва сабр қилиш лозим.

Уч йил... у куни дадам айтгандек, бу фурсат ҳали ҳеч нарсани ҳал қилишга қодир эмас. Одамлар бахтни йиллар давомида кутади, унинг учун курашади! Бу йиллар бизнинг умидларимизни, орзуларимизни ўлдиришга қодир эмас! Шуни тушунгин. 

Сени аслида шу аразчилигинг, шошқалоқлигинг учун ҳам яхши кўраман! Бироқ ҳаммаси учун ўзингни айблашинг тўғримас! Негадир охирги пайтларда «Мен сизни бахтли қилолмайман! Мен бола кўролмайман», дея ўзингни айбдор санайдиган бўлгансан. Бирор жойинг оғриса, мендан яширишга ҳаракат қиласан. Шифокорга олиб боришимни истамайсан. Биламан, дори-дармон, муолажалардан чарчадинг. Лекин саломатлигинг мен учун ҳаммасидан устун!

Қариндош-уруғларда тадбир бўлса, ўзингни четга оласан. Дўст-биродорларимни бешик тўйларига отлансам, «Бормасангиз-чи?» дея жилмаясан. Энди-энди билаяпман, мени ортиқча гап-сўзлардан аяр экансан. Мен ҳам сени асрагим келади. Ҳеч ким сенга «болалардан нечта?» деб савол бермаса, онам куйиниб ёнингда шу мавзуда сўзламаса... Ахир кимдир нимадир деса, кетаманга тушиб қоласан! Шундай пайтда куйиб кетаман! Биз ахир бир-биримизни севамиз-ку! Муҳаббатимиз бор экан, умидларимиз сўнмайди. ҳали ўша тўйимизда тилашгандек бир этак болаларимиз бўлади! Улар бизнинг севги мактубларимизни ўқиб улғайишади. Шу кунлар албатта келади. Шунгача сабр қилсак, бас!

Сен менинг ҚУВОНЧимсан! Ҳаётимизда қувончли, шодон кунлар кўп бўлишига ишонаман! Сен ҳам ИШОНЧла қўлларимдан тутиб, ёруғ кунлар сари мен билан қадам ташла!

Умр йўлдошинг УМИД

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка