МАҲСУЛОТЛАР ҲАҚИДА 10 ХИЛ ЁЛҒОН ВА ҲАҚИҚАТ...

Шоколад семиртиради, ёнғоқнинг ичи эса ғич-ғич мой... Бундай афсоналар озишни истаган аёллар орасида тез-тез тилга олинади. Аслида эса юқори калорияли маҳсулотлар орасида ҳам фойдали ва кераклиги йўқ эмас. Шу боис, семиртирувчи маҳсулотлар ҳақидаги турли “афсоналар”га кўпам ишонавермай, бор ҳақиқатни билиб қўйганингиз яхши. Ахир, тўғри парҳез ва фойдали озуқагина организмни меъёрий ҳолатини таъминлаб, ортиқча вазнга имкон қолдирмайди.

orexi
1.
Ёнғоқлар

Ёнғоқ организмда ёғни кўпайтирармиш...

Аслида ёнғоқ таркибидаги оқсил ва  фойдали озуқа элементлари организм учун жуда зарур. 30 гр. ёнғоқда 170 килокалорий мавжуд. Ёнғоқни асосий тановулдан олдин истеъмол қилсангиз, қоринни анча тўқ тутади. Шу билан бирга, гемоглобин миқдорини оширишда ёнғоқ ва асалдан тайёрланган аралашмага тенг келадигани топилмайди.

italian-pasta
2.
Макарон маҳсулотлари

Озишни истасанг макарон ема...

Сифатли ундан тайёрланган макарон маҳсулотлари оқсил ва В гуруҳи витаминларига бой бўлиб, асло семиртирмайди. Шунингдек, секин хазм бўлувчи углеводлар ҳисобига қон таркибида қанд миқдорини  кўтармайди. Агар озишни режалаштирган бўлсангиз, бир кунда 100 гр. макарон истеъмол қилиш асло зарар қилмайди. 

sokolaad
3.
Шоколад

Ортиқча вазннинг сабабчиси экан...

Ҳақиқатан ҳам шоколад юқори калорияли маҳсулот саналади. Бироқ керакли меъёрда истеъмол қилингани семиртирмайди. Аксинча кайфиятни кўтариб, очлик ҳиссини мавх этади. Агар бир ҳафтада икки марта 50 гр. дан аччиқ қора шоколад есангиз, қандай озганингизга ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз.

sir
4.
Пишлоқ

 Пишлоқ овқат ўрнини босар эмиш...

Аслида барча пишлоқ маҳсулотлари ҳам юқори калорияли эмас. Фақат энг сифатли маҳсулотлардан тайёрланганигина мазкур турга кириши мумкин. Тушликда ёки нонушта вақтида истаганингизча пишлоқли бутерброд тановул қилишингиз мумкин. Бундан асло чучиманг. Биласизми нима учун? Чунки пишлоқ таркибидаги линоль кислотаси организмдаги ёғларни парчалаш хусусиятига эга.

moloko-1728x800 c
5.
Сут

Сут ичсам семирарканман...

Сут ва қатиқ маҳсулотлари организмни нафақат кальций билан тўйинтиради, балки тўқималардаги ёғларни парчалайдиган гормон ҳам ишлаб чиқаради. Бордию сутга меҳрингиз бўлакча бўлса, бемалол вазн ташлашда ҳам фойдалансангиз бўлади. Бир кунда 3 стакан ёғсиз сут ичинг ва ортиқча вазн билан хайрлашаверинг. Шунингдек, қатиқ ва йогурт маҳсулотларини ҳам унутманг-а!

kupit-podsolnechnoe-maslo-orenburg
6.
Ўсимлик ёғи

Билишимча, ўсимлик ёғи семиртирмас экан...

Бу чўпчак билан маза қилиб тановул қилишни истаганлар, ўзларини овутадилар. Аслида эса ўсимлик ёғининг 100 гр. да 900 ккал, мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич сариёғда 750 ккални ташкил этади. Агар сариёғ таркибида озгина сув ва оқсил моддалари бўлса, ўсимлик ёғида тоза ёғ мавжуд. Бордию, ўсимлик ёғидан тайёрланган таому егуликларни мунтазам истеъмол қилаверсангиз, унинг натижаси уларок бўкса ёки бел соҳалари сезиларли даражада билиниб қолади. Ортиқча вазнда бир кунлик ўсимлик ёғининг миқдори 15 гр.дан ошмаслиги керак. Шуни унутмангки, ҳар қандай ўсимлик ёғи, қиздириш таъсирида фойдали хусусиятини йўқотади. Бунда энг маъқули, салатлар учун соус сифатида ишлатилишидир.

befa1d514283e2ff74772d5d92f28da6
7.
Донли  ёрмалар

“Ёрмали  бўтқа еб семирдим чоғи”...

Донли ёрмалар таркибида организм учун керакли бўлган углеводлар бўлиб, ошқозоннинг хазм қилиш функцияси учун муҳим саналади. Бундан ташқари, углеводлар кераксиз ёғларни парчалашда ҳам асосий вазифани бажаради. Агар углевод миқдорини орттириб, ёғ ҳисобини камайтирсангиз, чиройли қомат сизни узоқ куттирмайди. Энг фойдали  ёрмалар эса гречиха, гуруч ва сули саналади.

1-kartoshka
8.
Картошка...

“Картошкани яхши кўраман-у, қоматимга зарар-да!..”

Бу полиз маҳсулоти таркибидаги крахмал моддаси  организм учун қувват манбаи саналади. Ҳа, ҳа айнан сиз учун фойдали бўлиб, қон таркибидаги  холестерин миқдорини камайтиради. Шу билан бирга, картошка юрак ва  қон-томирлари фаолияти учун зарур бўлган калий моддасига бой. Аниқлаганларимиздан келиб чиқиб шуни маълум қиламизки, агар картошкадан тайёрланган егуликларни кўп миқдорда майонез, сметана билан истеъмол қилангиз, тўлишишингиз аниқ. Меъёрида  ейилгани эса, асло зарар қилмайди.

1415178497 c0nfy9vbx4ueimr
9.
Нон маҳсулотлари

Юмшоқ нон ўрнига қотирилгани яхшимасмикан...

Юмшоқ янги пишган нон вазнни орттирмайди. Ишонмасангиз таққослаб кўрамиз. Қотирилган ноннинг 50 гр. тахминан 200 ккал га эга бўлиб,  оқ нонда бу кўрсаткич 125 ккални ташкил этади. Хўш, натижаси сизни қизиқтириб қўйдими. Унда бемалол ўзингизни юмшоқ нон билан сийланг. Бироқ  кўпайтириб юборманг. Агар шунда ҳам қотирилганини афзал билсангиз, унда айтиб қўяй, юмшоқ нон таркибидаги клетчатка ва магний, қотирилганида мавжуд эмас.

мясо для стейка
10.
Гўшт ...

Гўшт есанг, тез қарийсан дейишади...

Бекор гап. Гўштдан асло воз кечманг. Унинг таркибида  организм саломатлиги учун муҳим бўлган оқсил, цинк, темир,  В12 витаминлари мавжуд. Бироқ шундай экан деб, иштаҳангизга эрк бериб юборманг, тағин. Вазнни меъёрий ҳолатда ушлаш учун,  фақат ёғсиз гўштларни танлаш керак. Бунда энг фойдалиси қайнатилгани ёки буғда тайёрланганидир. Қовурилган  гўштни кўп истеъмол қилиш яхши эмас.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка