Байрам учун маҳсулот танлаш қоидалари

Байрам дастурхонини тансиқ ва мавсумга хос таомларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Хўш, байрам дастурхони учун қай бир маҳсулотни қандай танлаш керак?

Қизил икрами ёки қора?

Икра идишида «лосось икраси» деб эмас, айнан қайси балиқнинг (горбуша, кета, форель) икраси эканлиги ёзилган бўлиши керак.

Таркибига ҳам эътиборингизни қаратинг. Унга биттадан ортиқ консервант қўшилмаган бўлиши керак. Айниқса таркибида уротропин (Е239) йўқлигига аҳамият беринг.

Икра таркибига ҳеч қандай консервант қўшилмаган бўлса, қадоғига «Икра пастеризация қилинган» (Икра пастееризованная) деб ёзилган бўлиши керак.

Икра таркибида тухум, сут ёки желатин бўлса, демак, бу «ясама» тансиқ маҳсулот. У бир хил думалоқликдаги қизил шарчалар кўринишида бўлади ҳамда еганда қийин ёрилади. Мазасида эса ўткир сельд таъмини сезиш мумкин.

Икрада ёғли томчилар бўлса, бу ёғ кўп солинганини билдиради. Аксинча суви кўп бўлса, икра миқдори камлигини кўрсатади.

Дона-дона икраларнинг ҳажми бир хилда, бир-бирига енгил ёпишган, бутун бўлиши керак.

Икранинг биринчи ва иккинчи нави мавжуд. Биринчи навли икра катталиги ва ранги бир хил, саралаб олинган. Таркибидаги туз миқдори эса 3-6 фоиздан кўп эмас. Иккинчи навли икра таркибидаги туз миқдори 8 фоизгача етади. У сифат борасида анчайин орқада туради.

Қисқичбақа таёқчалари

Маҳсулотнинг 25-45 фоизи оқ балиқ гўшти қиймасидан, қолгани эса крахмал, тухум оқи, ўсимлик ёғи ва стабилизаторлардан таркиб топган. Турли таъм берувчилар қўшилгани эвазига қисқичбақа мазасини берса, ранг берувчи қўшимчалар ёрдамида қизил рангга бўялган.

Баъзида унинг таркибида умуман балиқ гўшти бўлмаслиги ҳам мумкин. Шу сабабдан, маҳсулот таркибига аҳамият беринг. Қадоғида «сурими» деб ёзилган бўлиши лозим. Агар бундай сўзни топа олмасангиз, бу маҳсулотнинг тўлиқ сунъийлигидан дарак беради.

«Қисқичбақа гўшти» (Крабовое мясо) деган маҳсулот ҳам бор. У айни қисқичбақа таёқчаларининг ўзи, фақат бошқача шаклда кесилган.

Гўшт ва дудланган маҳсулотлар

Колбаса маҳсулотлари ичида хом-дудланган (сырокопчёный) турларини танланг. Чунки бошқа тур колбасаларнинг (масалан, пиширилган) таркибидаги гўштни крахмал ёки бошқа компонентлар билан тўлдириш осон.

 

Дудланган колбаса кесилганда бир текисда кесилади, ичидаги ёғ-шпиклар колбаса ичида бир текисда тақсимланган бўлиши керак.

Яшил нўхат

Биринчи ўринда ишлаб чиқарилган санасига қаранг. Маҳсулот баҳор ёки ёзда кўк нўхат мавсумида ёпилган бўлиши керак. Куз ёки қишда ёпилган нўхат эса қуруқ бўлиб, уни аввал сувда ивитилиб, сўнгра консервация қилинади.

Яшил нўхат таркибида: нўхат, сув, туз ва шакар бўлиши керак. Бу маҳсулотни сақлаш учун бошқа конвервантларнинг кераги йўқ.

Нўхатнинг «Экстра» навлисини танланг. Бу нав сараланган ва барра нўхатлардан ёпилади. Олий ва биринчи навлилари эса сифат борасида бироз ортда қолади.

Балиқ маҳсулотлари

Тузланган сельднинг бочкада келтирилганини харид қилинг, чунки у табиий. Турли темир ёки пластик идишлардаги балиқлар таркибига консервантлар қўшилган.

Сифатли, кам тузланган сёмга балиғи енгил пушти рангда бўлади. Рангининг жуда ёрқинлиги балиққа бўёқли емиш берилгани, тўқ ранг — қарилик, жуда оч ранги эса музлатилган балиқдан тайёрганидан дарак беради.

Майонез

Майонез танлаганда ёғлилик даражаси 70-80 фоиздан кам бўлмаганини харид қилинг. «Енгил» майонез таркибига ёғ ўрнига сув қўшилади, кимёвий усулда қуюлтирилади.

Майонез идишида зайтун расми бўлиб, таркибида писта ёғи кўрсатилган бўлса, бу унга зайтун ёғи оз миқдорда қўшилганидан дарак беради.

Мадина ЛУҚМОНОВА

 

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка