«Эмизикли болам бор, қандай озай?..»

Ёхуд савол сиздан, жавоб биздан!

Бугунги саҳифамизни мухлисаларимизнинг мактуб ва телефон орқали мурожаатлари асосида тайёрладик. Саволларга олий тоифали шифокор-педиатр Зуҳра ЖЎРАЕВА жавоб беради.

Қўшимча овқат бериш вақти қачон?

— Гўдагим олти ойликдан ошгандан сўнг унга қандай қўшимча овқатлар берсам бўлади?

Соҳибахон, каердан???

— Болага қўшимча овқат беришни аввало 5 фоизли манний бўтқасидан бошланг. Чунки у анча енгил ҳазм бўлувчи таом ҳисобланади. Гўдак саккиз ойликдан ошгач, 10 фоизли манний бўтқаси берсангиз бўлади.

Қўшимча овқат билан биргаликда болага уй шароитида тайёрланган олма ва сабзи шарбатидан ичириб туринг. Бундай шарбатлар аввалига бир неча томчидан, кейин аста-секинлик билан кўпайтириб берилади. Қайнатиб пиширилган тухум сариғини оз-оздан едиринг. Болага «Нестле» бўтқаларидан бирор (асалли, гуручли, бананли, буғдойли) хилини тайёрлаб едирсангиз бўлади. Катталарбоп овқатларни фарзандингиз ўн ойликдан ошгачгина едиришингиз мумкин.

Аллергиями ёки шамоллаш?..

— Фарзандим зотилжам (пневмония) билан оғриб ўтди, даволатдик. Лекин кўчага чиқса, касали яна қайталайди. Нега шундай? Аллергия билан шамоллашнинг бир-биридан фарқини ҳам билгим келади.

Замира, Тошкент шаҳри

— Менимча, фарзандингиз тумовга ҳам чалинган. Уни кўчага олиб чиқишдан олдин иссиқ кийинтиринг, томоғи ва оғзини шарф билан боғланг. Чунки то тузалгунича совуқ ва нам ҳаво тумовни қайта-қайта қўзғаб туради.

Аллергия ва шамоллаш касалликлари бир-биридан кескин фарқланади. Масалан, аллергия мустақил касаллик бўлиб, ҳеч сабабсиз тўсатдан бошланади. Бунда боланинг тана ҳарорати кўтарилмайди, интоксикация (заҳарланиш) ҳам рўй бермайди, у юқумли эмас. Фақат бу дард наслий бўлиши мумкин. Яъни оиладаги бирор кишида  аллергия бўлса, болада ҳам шунга мойиллик кузатилади. Агар касалликнинг бошланғич даврида аллергияга қарши дорилар берилса, у ўтиб кетади.

Шамоллашни эса вируслар қўзғатади. Бунда боланинг тана ҳарорати кўтарилади, интоксикация юзага келади. Касаллик бошланғич даврида ён-атрофдагиларга жуда тез юқади.

«Тагликнинг зарари йўқми?»

— Мен кўпинча боламга махсус тагликлар кийдираман. Уларнинг зарари йўқми?

Нигина, Самарқанд шаҳри

— Унутмангки, бола 80 фоиз ҳолларда териси орқали нафас олади. Махсус тагликлар эса деярли ҳаво ўтказмайди. Улардан доимий фойдаланилса, гўдак баданида (айниқса, чотлари орасида) бичилишлар пайдо бўлади. Тагликлардан мунтазам фойдаланиш натижасида ўғил бола мояклари қисилади, уларда қон айланиши секинлашади, микрокапиллярлар (майда қон томирлари)да моддалар алмашинуви бузилади.

Демак, тагликлардан аҳён-аҳёнда, масалан, болани сайрга олиб чиққанда ёки автомашинада бирор жойга кетаётгандагина фойдаланишингиз мақсадга мувофиқ.

«Болам нега суст?»

— Болам ҳозир 7 ойлик. Тиббий текширув пайтида миясида енгил қон айланишининг бузилиши аниқланди. Ҳаракатлари суст, кўпинча бўшашган ҳолда бўлади. Бу боламнинг ўсишига жиддий хавф солмайдими?

Зумрад, Навоий вилояти

— Фарзандингиз туғилаётганда жароҳатланган ё шикастланган бўлиши мумкин. Онанинг ҳомиладорлик даври оғир кечганда ҳам шундай ҳолат юзага келади. Агар ҳаракатларидаги сусткашлик давом этаверса. боланинг жисмоний ўсиши тобора секинлашади. Невропатолог билан маслаҳатлашган ҳолда муолажани бошлашингизни тавсия этаман.

Вазн муаммоси

— Эмизикли гўдагим бир ёшга тўлди. Ўтган давр ичида вазним тўлишди. Озишга ёрдам берувчи усулларни қўлласам, боламнинг соғлиғига зарар қилмайдими?

Замира Темирова, Чилонзор тумани

— Болани қанча узоқ вақт эмизсангиз, у шунчалик соғлом бўлади. Эмизикли она озиш учун турли дори-дармонлардан фойдаланмагани маъқул. Айни пайтда ўзингизни овқатдан тийишингиз ҳам тўғри эмас. Бу кўкрак сутининг кескин камайишига олиб келади.

Энг яхшиси, бўш пайтингизда жисмоний машқлар бажариб туринг. Масалан, «велосипед» (чалқанча ётган ҳолда оёқларни велосипед ғилдираклари сингари айлантириш),  «қайчи» (оёқ ва қўлларни худди қайчи каби бир-бирига тез-тез чалиштириш), «кўприк» (оёқ ва қўлларни ерга тираган ҳолда гавдани кўтариб-тушириш), «қорин пресси» (чуқур нафас олган ҳолда қоринни ичга қаттиқ тортиш ва шишириш) машқлари тез ва самарали озишингизга ёрдам беради. Фақат машқларни оз-оздан кўпайтириб боринг, асло тўхтатиб қўйманг.

«Ўзи кичик, вазни каттадек…»

— Чақалоғим 4 ойликдан ошаяпти. Лекин вазни ва бўйи худди 9 ойлик болаларникидай. Бунинг зарари йўқми?..

Нигора, Қарши шаҳри

— Бу бирор наслий касаллик (масалан, туғма иммун танқислиги) аломатидир. Бундай болаларни жуда эҳтиётлаш лозим. Чунки улар бақувват кўрингани билан аслида касалликка тез чалинувчан бўлишади. Бирор дардга чалинса (ҳатто оддий шамоллаб қолганда ҳам), тузалиши оғир кечади.

Болани одам гавжум жойларга олиб бормаслик керак. Унга қўшимча овқатларни ҳам бермай турганингиз маъқул. Кўпроқ кўкрак сути билан боққан яхши. Гўдак бир ёшдан ошгач, ўзини тиклаб, умумий аҳволида ижобий ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Г.ЖАМИЛОВА ёзиб олди

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка