Стафилококк мавжуд бўлганда болани эмизиш керакми ёки йўқ?

Агар она текширувдан ўтганида кўп миқдорда стафилококк мавжудлиги аниқланса ва бу пайтда болада касалликнинг клиник белгилари юзага келган бўлса, вақтинчалик эмизмай турган маъқул. Лекин буни малакали мутахассис тегишли текширувлардан ўтгачгина аниқ белгилаши мумкин.

Лекин баъзида шундай вазиятлар ҳам учрайдики, онада стафилококк бор, кўкрак учида ёрилишлар ҳам мавжуд, бола эса ўзини яхши ҳис қилади. Яъни аёлда стафилококк инфекция бўлса ва бола ўзини нохуш ҳис қилса, биринчи галда гўдакни педиатр-шифокор кўригига олиб бориш лозим. Агар унинг аҳволига бошқа омиллар туртк берган бўлса, шифокор уларни бартараф этиш йўлларини белгилаб, даво усул ва воситаларини тавсия этади.

Она сути орқали болага юқадими?

Агар она кўкрагида яллиғланиш жараёнлари бўлса, бу кўкракда ёриқлар пайдо бўлганда болани сунъий озиқлантиришга ўтиш керак дегани эмас. Стафилококк она организмидан сут орқали болага ўтмайди. У кўкракнинг яллиғланган ёриқларидан гўдак организмига тушади. Шунинг учун биринчи галда шу сабабни даволаш керак. У эса одатда болани нотўғри эмизиш туфайли юзага келади. Даволанишни болага кўкракни тўғри тутишни ўрганишдан бошланг!

Она сутида стафилококк бўлса…

Амалиётда шу пайтгача эмизганлик учун болага она сути орқали стафилококк ўтиб, унда қандайдир жиддий касаллик бошлангани кузатилмаган. Боланинг бетобланишига мазкур инфекциянинг бошқа қўшимча манбааси ва гўдак организмининг умумий ҳолсизлиги сабаб бўлади. Она сутида кам миқдорда стафилококк бўлса, бу болани эмишдан маҳрум этиш керак, дегани эмас.

Шарх қолдириш


Security code
Янгилаш

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка