Болалар шифокори

БОЛАНГИЗ КАМҚОН БЎЛСА...

2dfjmnbgvfrtyuiБоладаги рангпарлик, ҳолсизлик ва иштаҳанинг пасайиши кўп ҳолларда у қадар ваҳимали кўринмайди. Аммо қон таҳлилида гемоглобин миқдорининг пастлиги даволаш чораларини кечиктирмаслик лозимгига ишорадир. 

ҚИШДА БОЛАКАЙ ХАСТАЛАНМАСИН ДЕСАНГИЗ...

Малыш зимой

Қиш мавсумида кичик ёшдаги болаларни парваришлаш оналарга бироз қийинроқ туюлади. Сабаби, бу даврда юқумли касалликлар хавфи одатдагидан кўра ортади. Энг тўғри ечим эса баъзи маслаҳатларга амал қилишдир. Ана шунда фарзандингизнинг саломатлиги борасида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Бор-йўғи гигиена ва чиниқтириш муолажаларига вақтида эътибор қилсангиз бўлгани.

 

САЙРНИ КАНДА ҚИЛМАНГ!

 

Шу йўл билан болажонингизни рахит касаллигидан ҳимоялаш билан бирга чиниқтирасиз. 6 ойгача бўлган чақалоқни шамолсиз, очиқ ҳавода 10-15 дақиқа сайр қилдириш, ундан катталари, эса, ҳатто қор-ёмғирли ҳавода 20 дақиқа айлантириш мумкин.

 

БУРУНЧАСИНИ ҲИМОЯЛАЙМИЗ!

 

Бир ёшга етмаган болани одамлар гавжум бўлган жойларга олиб борманг. Поликлиника ёки сайрга чиқишдан олдин бурни атрофига оксалин суртмасидан суртиш ёки интерферон томчи дорисидан томизиб, кейингина олиб чиқиш керак. Бу воситалар ҳаводаги инфекцияларнинг нафас йўлларига киришига тўсқинлик қилиб, боланинг иммунитетини оширади.

 

АСОСИЙ ТАЛАБ – ГИГИЕНА!

 

Шахсий гигиенага қишда кўпроқ аҳамият беринг. Нафақат кичкинтойнинг балки ўзингизникига ҳам. Бир ҳафтада бир марта хона эшикларининг тутқичлари, полни хлорли сув эритмасида артиб туринг. Болани овқатлантиришдан олдин қўлларини хўжалик совунида (у инфекцияларни ўлдиради) яхшилаб ювинг.

 

ЛИМОН + САРИМСОҚ

 

Уй хоналарини ҳар куни шамоллатиб туринг. Болакай хонасининг бурчакларига эса лимон ёки саримсоқ бўлакларини ликобчага солиб, қўйиб чиқинг. Ҳаво алмашиниш пайтида вирус-микроблар тез нобуд бўлади. Саримсоқ ва лимон бўлакчалари ўзидан фитонцидлар ажратиб, вирусларни кўпаймаслигига хизмат қилади.

 

ЁҒЛИ МУОЛАЖА

 

Болани шамоллашдан асраш мақсадида ҳар куни қорин ости, қовуқ, қўлларнинг билак қисми ва оёқларнинг болдир, тўпиқ соҳасини стерилланган ўсимлик мойи ёрдамида уқалаймиз. Бу муолажамиз болани совуққотишдан асрайди ҳамда касалликларга нисбатан чиниқишини оширади.

 

ЭРКИН НАФАС ОЛСИН!

 

Болажонингизнинг бурни битиб қолмаслигига аҳамият беринг. Оддий кўринсада, бу жиддий муаммо. Шамоллаш таъсиридан ташқари ҳаво ҳарорати меъёридан исиб кетганида ҳам бурун битиши юз беради. Кўпинча иситгичлардан фойдаланилганида бу ҳолатни кўришимиз мумкин. Натижада хона ҳавоси ҳаддан зиёд қуруқ бўлиб, кичкинтойнинг бурни тез битади. Агар иситгични ўчириш иложи бўлмаса (хона яхши исимаса), бола каравотчаси атрофига хўл сочиқлар ёйиб қўйиш керак.

 

ШИФОКОРГА БОРАМИЗ...

 

Шамоллашнинг илк белгиларини сезганингиз заҳоти зудлик билан бу ишни кечиктирманг. Сабаби, қиш мавсумида нафас йўлларидаги инфекция саноқли дақиқаларда ҳалқум ва ўпкага ўтиши, болада бўғилиш, пневмония (зотилжам) касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

 

ДОРИЛАРГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!мама с малышом

 

Аксарият оналар кучли антибиотиклар ёрдамида шамоллашни тўхтатмоқчи бўлишади ёки хусусий поликлиникаларда гриппга қарши вакцина ёрдамида болани эмлатишади. Лекин ушбу ҳаракатларингиз қарши таъсир кўрсатиши ҳеч гапмас. Антибиотик ҳеч қачон нафас йўллари шамоллашида даво бермайди. Балки вазиятни оғирлаштиради холос. Гриппга қарши вакцинани қўллашда эса умуман эҳтиёт бўлиш керак. Улар таркибидаги моддалар фаразндингиз саломатлигига қандай таъсир қилишини билмайсиз. Шундай экан, фақат синалган шифокорингиздан (ҳудудий) поликлиникангизда белгиланган вакциналарни қабул қилишингизни сўрардик.

 

ТУТАТҚИЛАРНИНГ ЗАРАРИ БОР!

 

Шамоллаш пайтида исириқ ёки хушбўй тутатқилар тутатиш ярамайди. Бу болада аллергик таъсирни келтириб, аҳволини янада оғирлаштириши мумкин. Худди шу ҳолат тамаки чекувчиларга ҳам тегишли. Яхшиси, исириқли ёки мойчечакли ванна тайёрлаб, болажонингиз оёқчаларини иссиқ муолажа қилинг.

 

Тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Мактуба МИРРАҲИМОВА тавсияларига асосан Барно ҲОЖИМИРЗАЕВА тайёрлади.

 

 

«ОВҚАТ Е-МАЙ-МАН!» ҚАЙСАРЛИКМИ ЁКИ КАСАЛЛИК?!

44Кечки овқат вақтида тез-тез кузатиладиган ҳолат: Овқат дастурхонга тортилгач, болакай таомдан бош тортади. Гоҳ ўзини касалга солиб, гоҳ бошқа нарсани баҳона қилади. Баъзан эса коса тагида қолган икки ош қошиқ овқат ҳам  қоринчасига сиғмайди. Аммо 2 дақиқа ўтар-ўтмас ўша қоринчасида  4 та конфет, 6 та печенье бемалол жой олиши мумкин. Хўш, боладаги иштаҳасизлик ва чимхўрлик бу касалликми ёки қайсарлик?. Унга қарши курашиш чоралари борми? Сизу бизни қизиқтирган саволларга олий тоифали шифокор, педиатр Дилором ОМОНТУРДИЕВА жавоб беради.

«КАЛЬЦИЙ КАМАЙСА, АҚЛИЙ РИВОЖЛАНИШ СУСТЛАШАДИ?!»

firestock doctor 30072013Болалар шифохонасида қизиқ воқеага гувоҳ бўлдим. Педиатр кўриги учун навбатда турган аёллар кальций препаратлари ҳақида қизғин суҳбатлашаётган экан. Ёши каттароқ аёллардан бири «Болага сут-қатиқни канда қилмай ичирсангиз, кальций билан муаммо бўлмайди» деса, бошқаси унга жавобан эрталабки қуёшда сайр қилиш фойдалилигини айтди. Диққатимни тортгани 6-8 нафар аёлларнинг фикри иккига ажралгани бўлди. Бир гуруҳи табиий маҳсулотларни ёқласа, иккинчи гуруҳи кальций препаратларини маъқуллади. Ўйланиб қолдим, ҳақиқатан ҳам қайси усул фойдалироқ? Умуман кальций кичкинтойлар организми учун қанчалик муҳим? Шу каби саволлар билан шифокор педиатр ҳаким ДАДАБОЕВга юзландик.

ГИЖЖАЛАРДАН САҚЛАНАМИЗ!

boladoktorБупаразитлартаъсиридан ҳечким ҳимояланганэмас. Негаки, гижжалардеярли ҳаммаёқдабўлишимумкин. Уларорганизмнизаҳарлайди. Натижада, одамнингиммунтизимипасайиб, касалликларолдидаожизқолади. Айниқса, болаларучунбузараркунандалархавфли. Аммооналаримизэринмайоддийтозаликқоидаларигариояқилишса, гижжалархавфийўққачиқади, ҳисоб. Бу ҳақдамақоламизданбилиболасиз.   

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка