Дунёда нима гап

Инсон танаси ҳақидаги ҳайратланарли 18 далил

tanaИнсон организми биз ҳаттоки хаёлимизга ҳам сиғдира олмайдиган даражада ҳайратларга тўла.


1. Юрак танадан ташқарида ҳам уриши мумкин.


2. Юрак инсон танасидаги уриш босими билан қонни 10 метргача сачратиши мумкин.


3. Киприкда ҳақиқий қисқичлар яшайди.


4. Ўртамиёна одамда унинг танаси ҳужайраларидан 10 марта кўпроқ бактерия яшайди.


5. Агар танадаги барча қон томирлари бирлаштирилса, бу лента билан ер шарини икки марта айланиш мумкин.


6. Оғизда ер юзидаги одамлардан кўпроқ бактериялар яшайди.


7. Қизариб кетсангиз, ошқозонингиз ҳам қизаради.


8. Баъзи ғурраларда ҳам тиш ва сочлар ўсиши мумкин.


9. Кечқурун ётганингизда бўйингиз эрталаб турганингиздагига қараганда калтароқ бўлади.


10. Инсон 30 ёшдан сўнг ҳар ўн йилда 1-1.5 см. чўкиб боради.


11. 60 ёшда инсон таъм билишни деярли йўқотади.


12. Ўпич кариесдан сақлайди.


13. Инсон танаси нур тарқатади, аммо буни оддий кўз билан кўриб бўлмайди.


14. 1940 йилларда 75 фоиз америкалик рангли тушни жуда кам кўришларини эълон қилишган.


15. Инсонларда ҳам тананинг баъзи аъзоларини ўчириш имконияти бор.


16. Қайғу, бахт ёки пиёз сабаб оқадиган кўзёшларнинг таркиби ҳар хил бўлади.


17. Аёлларнинг мияси ҳомиладорлик пайтида кичраяди. Ярим йилдан кейингина аввалги ҳолига қайтади.


18. Янги туғилган чақалоқдаги суяклар катта одамникига қараганда 90 фоиз кўпроқ бўлади.

13 ёшли қиз она бўлди

chaqaloqКалифорниянинг Мерсед шаҳридан топилган боланинг онасининг шахси аниқланди. Онанинг ёши 13да, - дея хабар беради ABC.


Аввалроқ, Калифорния штатининг Мерсед шаҳрида истиқомат қилувчи кекса оила ахлатхонадан чақалоқ топиб олган эди. Бола ахлат идиш ичида кийимсиз ва киндик ичакчаси билан ётган.


Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция боланинг онасига қарши жиноий иш очиш-очмаслик юзасидан барча далил-белгиларни тўплашмоқда.


Ҳозирги вақтда 13 ёшли она давлат қарамоғида сақлаб турилибди. Шу билан бирга, терговчилар қиз жинсий тажовуз қурбони бўлганми-йўқми, ушбу масалага ойдинлик киритиш устида ҳам ишлашмоқда.


Чақалоқни топиб олган кекса оиланинг 37 нафар невараси бўлиб, янги туғилган қизни ҳам асраб олиш ва унга Милагро (испан тилидан таржима қилганда – Мўжиза) деб исм қўйиш ниятида.

Нобель мукофотининг энг ёш соҳибаси!

malalaШвеция пойтахтида 6 октябрь куни Нобель ҳафталиги очилди. Тинчлик мукофоти лауреатини эълон қилинишини жаҳон аҳли зўр ҳаяжон билан кутарди. Негаки бу мукофотига 278 нафар кишининг номзоди кўрсатилган эди. 10 октябрь куни Осло шаҳрида инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари — 17 ёшли покистонлик қиз Малала Юсафзай ҳамда 60 ёш ҳиндистонлик Калаш Сатархи Нобель мукофоти совриндорлари деб топилди. Таъкидлаш жоизки, Малала Юсуфзай Нобель мукофотининг энг ёш соҳибаси бўлди. 

Табиат кучини тасвирловчи суратлар (ФОТО)

tabiat
 
 

Табиат мўъжизалари сон саноқсиздир. Момақалдироқ ҳам улардан бири. Момақалдироқ қанчалик қўрқинчили бўлмасин, унинг ҳам ўзига яраша чиройи бор.  Қуйидаги суратларда сиз ушбу табиат мўъжизасининг чиройини кўришингиз мумкин.  

Йўлбарс томошабинлар кўз ўнгида ҳиндистонликни бўлакларга бўлиб ташлади (ФОТО)

yolbarsОқ йўлбарс у сақланадиган қафасга тушган ҳиндистонлик кишини бўлакларга бўлиб ташлади. Ушбу даҳшатли воқеа Нью-Делидаги ҳайвонот боғида содир бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар беради.

Энг баҳайбат ит

221951Наҳанг Жорж номли бу ит дунёдаги энг катта кўппак ҳисобланарди. У оёқларида тик турганида бўйи 2,14 метга етган. 2010-йилда Гиннес рекордлар китобига унинг ними ҳам киритилган.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка