Шахсий тажриба

Мақталган қиз... яхши бўладими?

2ayolorasidaХалқимиз бир нарсани билмаса гапирмайди. Онаси мақтаган эмас, янгаси мақтаган қизни ол, деган мақолни ҳам бежиз айтмаган. Чунки ҳеч бир она боласини ёмон демайди. Янгалар эса қайинсингилларини мақтамасликнинг иложи қолмагандагина мақташади. Рисолада шундай. Аммо ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жумладан, қизини мақтамайдиган оналару ёмон қайинсингилни мақтайдиган янгалар ҳам. Қуйида шуларнинг дардини тинглаймиз ва муҳокама қиламиз.

МУҲАББАТнинг биз билмаган 7 босқичи

lyubowҲақиқий севгига осонликча эришилмайди. Буни айрим инсонлар яхши тушуниб, жуфти билан ўртасидаги муҳаббат олови янада гуриллаб ёниши учун тинмай ҳаракат қилади. Бошқалар эса бефарқлиги туфайли меҳр чўғининг сўнишига сабаб бўлади. Бир боқишда юзага келган муҳаббатни ҳақиқий эмас, дея даъво қилмаймиз, лекин асл ошиқлар йилларнинг турли бўронидан эсон-омон ўтган жуфтликлар эканини тан олиш керак. Келинг, яхшиси, бир бошидан бошлаймиз. Муҳаббатнинг босқичлари билан танишиб чиқамиз...

Эркаклар нега хотиндан нолийди?

giybatchierОилавий муносабатлар доим силлиқ кечмайди: тушунмовчиликлар, норозиликлар ва жанжаллар ҳам бўлиб туради. Аммо баъзан  тўрт девор ичидаги гаплар ташқарига чиқиб, бировларнинг оғзида муҳокама бўлаётганини сезиб қоласиз. Шунда турмуш ўртоғингиз ўртангиздаги муаммоларни четда биров билан муҳокама қилганини, янаям очиқроқ айтадиган бўлсак, устингиздан бошқаларга арз қилганини англайсиз. Бу нима: хоинликми, оғзи бўшликми ё иродасизлик? Хўш, эркак нима учун бировларга хотинидан нолиб, уйидаги гапни кўчага ташийди?

Эрингизни бир қарашда тушунинг!

eringiznitushuningБиз — аёлларнинг изқуварлигимизга Шерлок Холмс ҳам ҳавас қилса арзийди. Рост-да, ахир эшикдан кириб келган жуфтимизнинг хатти-ҳаракатига қараб, унинг қандай кайфиятда эканлигию маош олдими-йўқми, тўғри уйга келаяптими ёки онажонисининг эшигидан ҳам мўралаб қўйдими, хуллас, ҳамма-ҳаммасини билиб оламиз. Бироқ қанчалик зийрак бўлмайлик, ўтаётган ҳаётимиз кутилмаган «совға»ларга бой бўлиб, баъзан назоратни қўлдан чиқарамиз. Хўш, шундай вазиятга тушиб қолмасликнинг иложи борми? Келинг, шу ҳақда суҳбатлашамиз.

Муҳаббатсиз никоҳ: бахтдан умид борми?

nikoh-uzukМуҳаббат ва никоҳ. Ғарбда никоҳ – бу олов устидан олинган севги, яъни вақт ўтган сари совиб боради, дейишади. Шарқда эса никоҳ – олов устига қўйилган меҳр, аста-секин исиб, оташин муҳаббатга айланади, деб ишонишади. Қуйидаги воқеалардан хулоса, қилиб, бу гапларда жон бор, деб ўйлаб қоласиз...

Эрта турмуш: муаммо ва оқибатлар

Эътибор берган бўлсангиз, ота-онасининг орзу-ҳаваси йўлида ёки бўлмаса ўткинчи ҳиссиётларга берилиб, эрта турмуш қурган аксарият йигит-қизлар бугун камдан-кам ҳолларда оилавий бахтга эришишмоқда. Зеро, ҳаётий тажриба етишмаслиги, қолаверса, турмуш, рўзғор борасидаги тасаввурлар торлиги сабаб, улар ҳар қадамда муаммога дуч келишлари аниқ. Охир оқибат, эса “ҳаммасига тақдир айбдор” бўлади...

Аёл хасталанса: оила жипслашадими ёки... ?

Бир куни имомнинг ҳузурига навқирон ва жуда гўзал бир йигит билан қиз келиб, никоҳлаб қўйишини сўрашибди. «Бир-биримизни севамиз. Ортиқ айрилиқда яшай олмаймиз», дейишибди улар. Имом эса бунга жавобан: «Албатта, никоҳлаб қўяман. Аммо аввал ҳар иккингизга ҳам саволим бор:

Яхши турмуш ўртоқни қаердан топса бўлади?

Холамнинг мен билан тенгдош қизини турмушга бердик-у, ҳаммамиз енгил тортдик. Ишонсангиз, қўлидан китоб тушмайдиган қизнинг талаблари шу қадар баланд эдики, «Эҳ-ҳе, бундайини буюртма бериб ҳам тополмайсан-ку», дегандик. Бечора холам қизининг дидига мос келадигани топилгунича ҳали қўшнисининг жияни, ҳали ҳамкасбининг қариндошини мақтайвериб эси кетди. Тақдир ҳазилини қарангки, шунча номзодларни рад этиб турганида холаваччамнинг ўзи билан бирга ишлайдиган ҳамкасби кутилмаганда унга оғиз солиб қолса денг. Хуллас, тўй бўлди. Кўз тегмасин, битта ташкилотда тўрт йилдан буён бирга ишлаб, бир-бирига кўнгли бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган келин-куёвларимиз ҳозир жуда бахтиёр!

«Рашкчи эрнинг дастидан дод!»

revniyvy“Эрим рашк қилаяптими, демак севади!” бу кўпчилик аёлларнинг ўзлари кашф қилган таълимотлари. Ҳатто баъзи аёллар бу каби сўзлар билан ўзларини овутадилар. Аммо ҳақиқатга тик боқсангиз, эрингизнинг рашки оқибатида анча-мунча муаммолар юзага келаётганини тушунасиз. Хўш, эркакнинг рашк қилишига нима сабаб бўлади? Ёки аёллар ўзлари билиб-билмай оловга мой қуядиларми? Келинг, бу мавзуни ҳаётий вазиятлар мисолида кўриб чиқамиз.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка