Усмирлар

Янги ўқув йили яқин!

maktab-bozoriАвгуст ойи бошланиши билан қизларим мактабга тайёргарлик кўра бошлашади. Бу борада ҳар кимнинг ўз вазифаси бор. Қизлар ўзларига керакли мактаб анжомлари рўйхатини тузишгач, биз, ота-она шу буюмларни харид қилишга масъул бўламиз. Мана, бу йил ҳам рўйхатни олиб, пойтахтимиздаги “Қуёшли” (“Солнечный”) деб номланган махсус мактаб анжомлари бозорига йўл олдик.

Болангизни спорт тўгарагига бермоқчимисиз?

Боланинг бирор тўгарак ёки спорт секциясига аъзо бўлиши аксарият ота-оналар истаги. Зеро, фарзандимиз янада ақлли, иродали ва абжир бўлиши учун бу жуда ҳам зарур. Аммо, шуниси ҳам борки, аксарият ота-оналар ижодий тўгарак ёки спорт секциясини танлаётганда ўғил-қизларининг иқтидори, қизиқиш ва салоҳиятига қараб эмас, ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, иш кўришади...   

Жигарбандингиз “катта ҳаёт”га тайёрми?

Ҳар биримизга ҳаётда бир марта бўлса-да, фарзандимиз: “Ойи, дада, мен қандай қилиб туғилганман?”, деган саволни берган бўлиши табиий. Бунга жавоб бермай иложимиз йўқ. Чунки эртами-кечми, тиззамизда ўтирган мана шу мурғак катта бўлади, ўз оиласини қуради. Шундай бўлгач, оила маънавияти, ундаги ўзаро муносабатлар ҳақида биздан эшитмаса, кимдан ҳам эшитсин?!

«Ўғлим чекаяпти, пул ўғирлаяпти. Нима қилай?»

badboy1Ўғил фарзандингиз ўтиш давридаги ўсмир бўлса, ундаги ёшига хос ўзгаришларни пайқаган бўлсангиз керак. Хўш, фарзандингиздаги ўзгаришларига қандай муносабат билдираяпсиз? Айрим одатларидан хавотирга тушиб қолдингизми? Унда қуйидаги вазиятлар ва руҳшунос тавсиялари билан танишинг…

Ойижон, мен учувчи бўлмокчиман!

87d2650e8db1b9807dd772cbe97498d0Ҳамма ота‑она ўз фарзандининг ҳар томонлама етук бўлишини орзу қилади. Қўлида самолётни “ичак‑чавоғи”ни чиқариб титкилаётган болага учувчилик касбини “башорат” қилишса, қўғирчоқларини “даволаётган” қизчанинг келажагини шифокорлик билан боғлашади. Болакайнинг  бугунги машғулоти, феъл-атворига қараб кеажакда ким бўлишини тахмин қилиш мумкинми?

Болага гапириб бўлмайдиган 10 та ибора

Фарзандларимиз билан суҳбатлаша туриб, қулоқ солиши ёки тинчланиши учун ўзимиз англамаган ҳолда айрим ибораларни қўллаймиз. Гапнинг маъноси ва болага қандай таъсир қилиши ҳақида-ку баъзан ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Одатда биз кичкинтойларга танбеҳ бериш учун ишлатадиган гаплар «аждодлар мероси» бўлади. Аниқроғи, қачонлардир она ёки бувимиздан эшитган сўзларимизни такрорлаймиз. Лекин бу ибораларнинг айримлари боланинг шахс сифатида шаклланишига салбий таъсир қилиши мумкин.

Ўғил бола тарбиясининг 3 муҳим даври

Руҳшунослар ўғил бола тарбияси жуда нозик масала эканини таъкидлашади. Бунда она ҳам, ота ҳам бирдек масъул. Ягона шарти боланинг ёшига кўра унинг феъл-атворига мос равишда ёндаша билиш. Шундай экан, ўғил фарзандни вояга етказаётган ота-оналар нималарга эътибор қаратишлари керак? Бу борада руҳшунос Маҳмуд Эргешов тавсиялари билан танишинг.

Фарзандингизнинг бахти ўз қўлингизда

alt“Кимнинг уйида фарзанд бўлса, ўша уйда бахт яшаётгани аниқ”, дейишади японлар. Бизда эса сал бошқачароқ “болали уй — бозор” деган мақол бор. Бозорда эса ҳамма нарса бор: шодлик-қувонч, талаб-таклиф, харидор-сотувчи… Агар фарзандлар ва ота-оналар ўртасидаги муносабатларни сотувчи ва харидор мулоқотига ўхшатсак, айб бўлар. Бироқ талаб ва таклиф масаласини бор ҳолича ота-оналаримизнинг фарзандларга тарбия бериш ва ибрат бўлиш масъулиятига менгзаш мумкин. Келинг, энди соддароқ тилда гаплашамиз…

«7 ёш инқирози»!

 

Болани мактабга тайёрлашда жисмоний ва ақлий тайёрликдан ташқари психологик жиҳатлар ҳам эътиборга олиниши керак. Чунки мактабга чиқаётган болаларда ёш инқирози билан боғлиқ ўзгаришлар пайдо бўлади, худди болангизни алмаштириб қўйишгандек туюлиши мумкин. Гап уқмас, инжиқ, таъсирчан бўлиб қолган бола катталар билан тез-тез зиддиятга бориши, аввал бажариб юрган ишлари энди ёқмаслигини кўрсатиши, фикрларни инкор қилиши мумкин.

Мустақил фикрловчи бола. Уни қандай тарбиялаш керак?


Шундай гап бор: «Болага бир сантиметр ён берсанг, яна бир километрлик имтиёзни талаб қилади». Айни шу сабабдан ҳам кўпчилик ота-оналар фарзандларига нисбатан қаттиққўл бўлишни исташади. Шу билан бирга, ҳар бир болага эркинлик керак. Чунки бу унинг табиати, табиат қонунларидан эса қочиб бўлмайди. Жумбоқ шуки, бу эркнинг чегараси қаерда?

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка