Янгиликлар

МУНИСА РИЗАЕВА: “Тақдирини мен билан боғлаш истагида бўлган йигитнинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилаяпман”

Муниса- 1

 

Бу хонанданинг атрофида ҳамиша шов-шув ва баҳс-мунозара. Гўё улар ҳаётининг ажралмас қисмига айлангандек. Айниқса, ўтган йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган концерт дастури олдидан гап-сўз яна кўпайди. Санъатни тарк этаяпти, дейишди, сўнгги концерти экан, деганлар ҳам бўлди. Тадбирдан кейин ҳам ғала-ғовур тинмади. Инстаграммдаги «куёв», эътирозли ёзишмалар, хуллас саволларга ойндинлик киритиш мақсадида Муниса РИЗАЕВА билан учрашишга қарор қилдик.   

Энн ХЭТЭУЭЙ: «Муҳаббат режаларимни йўққа чиқарди!»

Энн Хэтэтей

Танқидчилар уни Одри Хепбернга тенглаштиришаяпти! Нимасини айтасиз?! Атиргулдек нозик ушбу актриса 33 ёшини қаршилаганига қарамай (Ҳолливуд учун бу жуда ёш) қатор энг нуфузли мукофотларни қўлга киритди, улар орасида «Оскар» ҳам бор. 

Тоҳир СОДИҚОВ: « БУ ҲАЁТДА ҲЕЧ НАРСА ТАСОДИФАН ЮЗ БЕРМАЙДИ!»

Тохир Содиков

«Умрингизда биринчи бор ўйлашга мажбур қилган ва меҳрингизни қозонган» муҳаббатингиз «эришиб бўлмайдиган, бахтингиз, орзунгиз»га айланса-да, гарчи туйғуларингизни «катта хато» санасангиз-да, барибир эслаганда қалбингизда ёруғлик ҳис қиласиз. Унинг тароналари қўшиғимизга айланганинг сабаби ҳам шудир балки?

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир СОДИҚОВ билан суҳбатимиз «Болалар»нинг беғубор болалиги, болалари ва ҳамон ёш кўнгилнинг кечинмалари ҳақида бўлди. Мен хонанда билан суҳбатлашиб, мактаб йилларимга қайтгандек бўлдим. Суҳбатни ўқиб, сизда ҳам ширин хотиралар уйғонар, деган умиддамиз. 

НАРГИЗА САЛМОНОВА: «ИККИЛАНАМАН, ҚЎРҚАМАН, ИШОНМАЙМАН!!!»

Наргиза

Шу йил экранларни тўлдирган премьераларнинг деярли 90 фоизида актриса Наргиза САЛМОНОВАни учратиш мумкин. «Ишқдаги ишқ», «Бу телба муҳаббат ёхуд Фарҳод ва Ширин», «Кунлардан бир кун»... Қизғин ижод қилаётган ёш актрисамиз билан суҳбат уюштириш эса осон кечмади. Боз устига, «Наргиза юлдузлик касалига мубтало бўлган», деган фикрларни ҳам эшитдик. Фильмларга кетма-кет таклифлар, афишалардаги суратлар, премьералардаги олқишлар Наргизани ҳам шошириб қўйгандир-да, деб ўйлаяпсизми? Келинг, ҳаммасини ўзидан эшитамиз.















Марк ЦУКЕРБЕРГ. Шиппак кийган миллиардернинг муҳаббати

3

Бугун миллионларни бир-бири билан боғлаб турган дунёдаги энг катта ижтимоий тармоқнинг асосчиси Марк Цукерберг эл қатори одам бўлганида, икки дунёда ҳам «Facebook»ни ўйлаб топмаган бўларди. Буни қарангки, унинг шахсий ҳаёти ҳам, муҳаббати ҳам ўзига хос, ҳеч кимникига ўхшамас, беназиру беқиёс экан. Қуйида ана шу ғайриоддий ишқ қиссасини ҳикоя қиламиз.

КАМИЛЛА ИЛЛЮЗИЯ ЭМАС! У – ЎЗИМИЗНИНГ ҚИЗИМИЗ!

Комилла

 

Галдаги меҳмонимиз ёш хонандалардан бири. Унинг ижросидаги «Иллюзия» қўшиғи бугун барча радиотўлқинларда етакчилик қилаяпти, МДҲ давлатлари орасида нуфузли мусиқа канали ҳисобланган ELLO тармоғида энг кўп тингланган тарона сифатида овоз тўплагани ва таҳририятга бўлган кўплаб мурожаатлар бу хонанда билан яқиндан танишиш учун сабаб бўлди.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка

Барча материаллар www.sugdiyona.uzсайтига тегишли бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” қонунини билан ҳимояланган. Сайт материалларини кўчириб олиб, матбуотда ёки бирорта сайтда берухсат чоп этиш қатъиян тақиқланади.

Яндекс.Метрика