Янгиликлар

Ўзгача болалардан ўзгача тадбир! Эксклюзив фоторепортаж

IMG 8004Тошкент шаҳридаги 52-ихтисослаштирилган мактабда 4 март куни “Оила – маънавият ўчоғи” деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар ва ўқитувчилар болаларнинг оналарига ажойиб байрам концертини туҳфа этдилар.

 

Ҳақоратли сўзлар қулоққа чалинганда...

chto-v-razgovore-razdrazhaet-bolshe-vsegoСарлавҳа бироз дағалроқ туюлдими? Ахир ҳақорат қулоққа ёқмайдиган сўз. Аммо негадир, айримлар қўпол сўзларни суҳбат жараёнида бемалол ишлатишади. Хўш бундай вазиятларда биз — тингловчилар қандай йўл тутишимиз керак?

Тўйлардаги ТОП-10 исрофгарчилик

0202Тўйларимиз ҳақида ўй сура туриб, кўпинча танқид қиладиганимиз — “чарлар”, “қудачақириқ”, “тоғора жўнатар” маросимларимизни бирданига йўқ қилиб бўлмаслигини тушуниб етамиз. Токи одамларнинг ўзи ортиқча оворагарчиликсиз болаларини бахтли қилиш мумкинлигини тушуниб етмагунларича кўпни тўйдириш зиёфатларию ҳаммани кийинтириш удумларидан воз кеча олмайдилар. Бир томон тежамкорликни истаса ҳам, иккинчи қуда «орзу-ҳавас»ини пеш қилиб турса, начора, «эл қатори» борди-келдини «элдан ошириб» бажаришга мажбур бўлади. Қизиғи, кимдир қайсидир маросимни ўтказмасликни келишиб олади-ю, ўрнига янги бошқасини урфга киргазади. «Биз ҳайит дастурхони қилмоқчи эмасмиз, қудамга 40 та тоғоранинг ўрнига стол-стул ташлаб кетарсизлар, дедим» каби гапларни эшитмаган ким бор? Куёвнинг туғилган кунида телевизор, келин туғилган кунда эса автомат кир машина. Келиннинг онаси 50 йилдан бери кирни қўлда ювса ҳам, қизининг қийналмаслигини истайди, қарз кўтариб бўлса ҳам, қудасининг оғзидан чиққанини олиб боришга уринади. Буларнинг қайси бири тўғри, қайси амал нотўғри, очиғи, мулоҳаза қилишга қийналиб кетасиз. Бу сафар янгиланиб, тобора харажатлари семириб бораётган урф-одатларни қисмларга бўлиб тафтиш қиламиз. Рейтингимиздан ўрин олган «тўйдаги янгиликлар», бизнингча, бу энг кераксиз сарф-харажатлар. Ўқиб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

ДАСТУРХОН АТРОФИДА ЎЗИНГИЗНИ ТУТИШНИ БИЛАСИЗМИ? ЭТИКЕТ ҚОИДАЛАРИ

11Меҳмондўстлик ва мезбоннавозликни жуда яхши кўрамиз. Ахир биз аёллар булар баҳонасида қанчалик пазанда, ораста эканимизни намойиш этишни истаймиз-да! Бунда онамиз, бувимиз ва қайнонамиздан олган билимларимизни ишга соламиз-у, бироқ айрим нарсаларни билмай, «қовун тушириб»  қўйганимизни сезмай ҳам қоламиз. Айниқса, катта давраларда! Биз ҳаммадан ҳам яхши ва бетакрор бўлишимиз лозим, айниқса шу масалада! Этикет қоидаларини ўрганиш учун мен «SUG’DIYONA» аёллар клуби эксперти, Ўзбекистон ошпазлари ассоциацияси раисининг сервис ва меҳмондорчилик бўйича ўринбосари, Ўзбек пазандалик санъати халқаро марказининг сервис бўйича бош мутахассиси, физика-математика фанлари номзоди Александр МАШКОВдан дарс олишга аҳад қилдим.Дарс давомида билмаганларим кўплигидан, очиғи, уялиб кетдим...      

ЭРКАКНИНГ ДАРОМАДИНИ РАФИҚАСИ БИЛИШИ КЕРАКМИ?

pulХалқимизда ажойиб бир нақл бор, «эркакнинг топган бир сўми аёлнинг топган минг сўмидан баракали бўлади!». Бу гапга ҳеч ким қарши фикр айтмаса керак. Эркаклар рафиқасидан ҳар куни «омад ёр бўлсин, бераридан қисмасин, топганингизни баракасини берсин» деган тилакларни эшитишни хуш кўришади-ю, аммо нима учундир, ана ўша ниятлар ортидан топилган пулларини яширашади ҳам. Нозик ҳилқат вакилалари эса бунинг сабабини билолмай қолаверишади. Айнан шу ҳақида эркакларнинг очиқ-ойдин иқрорлаaри билан танишамиз!

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА НЕЧА СОАТ «ОНЛАЙН»СИЗ?

munisЯқинда “Инстаграм”га қўйилган бир сурат диққатимни тортди. Санъаткорларимиздан бирининг уйида  дастурхон атрофига тўпланган меҳмонлар бири олиб, бири қўйиб, ўзларини телефонга суратга олишаётгани акс этган. Албатта, бу ҳазил тариқасидаги сурат эди. Аммо интернет оламида “яшаётган” машҳурларнинг сони йитлдан йилга ошиб бормоқда. Бугун мана шундай санъаткорларимизга юзландик. ҳаётларининг аксарият қисми «онлайн» бўлиб қолаётганини улар қандай изоҳлашади?

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка