Интервью

МУНИСА РИЗАЕВА: «ЁНИМДА КУЧЛИ СУЯНЧИҒИМ БЎЛИШИНИ ХОҲЛАЯПМАН»

munis1Уни кўпчилик ўжар, уришқоқ ва дангалчи дейди. Ҳа, у ҳақиқатан ҳам шундай. Йиқилса ҳам танлаган йўлидан қайтмайдиган — ўжар, ноҳақликка тоқат қилолмайдиган — уришқоқ ва ўйлаганини айтишдан чўчимайдиган — дангалчи. Муниса РИЗАЕВА бошқача бўлишини тасаввур ҳам қилолмаймиз. Яна бир таъриф, иродаси кучли қиз! Бугун Муниса билан ижод, карьера, ҳаёт ва бахт ҳақида. Қаҳрамонимизнинг кутилмаган иқрорлари сизни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

ШОҲРУХХОН: «Тўйимни кутаяпман!»

shox129 май куни у ўттизни қаршилар экан. Ҳамма камгап дейдиган, асли айтадиганлари бисёр, фақат кўнгил сандиғини ҳар кимга ҳам очишни истамайдиган, тортинчоқ, болалигини йўқотмаган, бугун эса ҳаётини янги босқичга ўтишини —оилали деган мақомга эришиш бахтини туйишни истаётган ШОҲРУХХОН! «Сўзлар бир-биримизни тушунишга халақит беради» деб ўқигандим китобда. Лекин на илож, мен унинг нигоҳларида акс этувчи туйғуларни сўз билангина саҳифага кўчира оламан...  

ЗУЛХУМОР МЎМИНОВА. Муҳаббат, дард ва бахт...

011Унинг радио эфирларидан тараладиган нафасини соғинамиз. Унинг тили-ла ўзбекча сўзлайдиган кино қаҳрамонларни кўнгилимизга яқин оламиз. Ролларига эса ишонамиз. «Севги афсонаси», «Қор қўйнидаги лола», «Сув ёқалаб», «Кечиккан ҳаёт», «Тўққиз ой» ва «Ҳаётда...» Ҳа, унинг роллари кў-ў-ў-ўп эмас. Чунки танлайди. Инжиқлик биланмас, юрак билан... «Қулоқ тутамиз» (қанийди, суҳбатни сизга эшиттира олсам, оҳангини, овозини тингласангиз), актриса Зулхумор МЎМИНОВАнинг дилидан тилига кўчганлари саҳифамизда...

КАНИЗА ШИФОХОНАДА МУХЛИСЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

k1Бизда янги лойиҳа! Энди севимли санъаткорларингиз сиз кутмаган манзилларга ташриф буюриб, мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар. Лойиҳамизнинг илк сонида хонанда Каниза  Гематология қон қуйиш ва илмий текшириш институтида даволанаётган кичкинтойлар билан суҳбатлашди.   

ДИЛДОРА НИЁЗОВА ВА ЛАТИФЖОН ЮНУСОВ: «СЕВГИ, БУ — АҚЛ ВА ЮРАК БИРЛАШУВИ»

dildora3Лойиҳамизнинг галдаги иштирокчиларини, очиғи, бошқача тасаввур қилгандим. Жуда жиддий инсонлар бўлишса керак, дегандим-да. Аммо улар шунақанги қувноқ, хушчақчақ эканларки, суҳбатимиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетганини ҳам билмай қолибмиз. Ҳа-я, Дилдора НИЁЗОВА ва Латифжон ЮНУСОВЛАР оиласида хушхабар бор.

МАЛИКА ВА НАРИМОН СУЛТОНХЎЖАЕВЛАР: «СЕВГИ, БУ — ОРЗУЛАРНИНГ УШАЛИШИ!»

narimonКлипмейкер, продюссер, оператор, актёр, каскадёр ва энг асосийси,  бахтли оиланинг султони! У Маликасини бир кўришда севиб қолган экан. Ўзига ўзи совчи бўлгани, тўй кунидаги ҳангомаларини эшитсангиз, саргузашт асар ўқигандек бўласиз. Лойиҳамизнинг навбатдаги иштирокчилари Малика ва Наримон СУЛТОНХЎЖАЕВЛАР билан бўлган суҳбатимиз сизни ҳайрон қолдирадиган, ўйлантирадиган ва қувноқ кайфият улашадиган лаҳзаларга бой бўлди.

РАВШАН ХЎЖАЕВА ВА ГУЛИ АСАЛХЎЖАЕВА: «СЕВГИ БУ – ВАЪДАГА ВАФО ҚИЛИШ»

0505Бу санъаткор бошқа ҳамкасбларига қараганда ижодини кечроқ бошлади. «Хонандалик болаликдаги орзум» деган сўзларига жавобан «фарзандли аёлга санъатда йўл бўлсин» деганлар ҳам бўлган. Умр йўлдошининг далдаси ва қўллаб-қувватлаши боис ҳеч қандай қийинчиликлардан чўчимаган қаҳрамонимиз бугун ўз номи ва ўрнига эга. Танишинг, лойиҳамизнинг галдаги иштирокчилари хушовоз хонанда Гули АСАЛХЎЖАЕВА ҳамда унинг умр йўлдоши Равшан ХЎЖАЕВ.

 

ХОЛИДА ВА МУҲАММАДИСО АБДУЛХАИРОВЛАР: «СЕВГИ, БУ — БИРИНЧИ МУҲАББАТНИНГ СЎНМАС ОТАШИ»

04Комедик роллари билан томошабинлар эътиборини қозонган қаҳрамонимизни илк бор «Йўл бўлсин» фильми орқали таниганман. Ўшанда «Комик роллар ижрочиси ҳам бинойидек жиддий образларни ярата оларкан-а», деганим ҳамон ёдимда. Суҳбат учун унинг хонадонига кириб бораётиб, ана шу ўйларни хаёл қилдим. Муҳаммадисо АБДУЛХАИРОВнинг оила даврасида қандай инсонлиги кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Бизни актёрнинг рафиқаси Холида АБДУЛХАИРОВА қарши олди. Эътиборимни тортгани, эр-хотиннинг чеҳрасидаги самимий табассум бўлди.

РАЪНО ШОДИЕВА ВА ОЛИМЖОН УЗОҚОВ: «СЕВГИ, БУ бир-бирининг “жон”ига айланиш»

rano

Дўстлари уларни «Лайли ва Мажнун» дейишаркан. Суҳбат давомида бу таъриф бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилдим. Танишинг, лойиҳамизнинг галдаги қаҳрамонлари — истеъдодли актриса Раъно ШОДИЕВА ҳамда Олим УЗОҚОВ.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка