Аёллар эркаклар хакида

"Эрим мени ҳалиям севармикин?"

Севадими ёки йўқ?Ёхуд эркак севгисининг 18 белгиси

Оила қурганингизга йиллар бўлган, баъзан «турмуш ўртоғим ҳалиям мени олдингидек севармикан?» деган ўйлар хаёлингиздан ўтса, саҳифамиз сиз учун. Аслида бундай фикрга келишнинг ҳам ўзига яраша сабаблари мавжуд.
Эркаклар ҳар доим ҳам ўз ҳиссиётларини амалда намойиш этавермайди, буни ёқтирмайдилар ҳам. Улар учун «севаман», дейиш баъзан «тоғни кўтариб кел», деган буйруқни бажариш билан баравар. Шу сабаб тушкунликка тушишга ҳожат йўқ. Эркаклар жуда кам ҳолларда ҳис-туйғуларини сўз орқали ифодалашга ҳаракат қилишади.

Биз ва эркаклар. Нега ҳар хилмиз?

Биз ва эркакларЭркак қон айланиш тизимида, 4,5 литр, аёлда эса 3,6 литр қон мавжуд. Кунчли жинс вакилларининг қони кислородга кўпроқ тўйина олгани боис уларнинг организми анча чидамлидир. Эркак таваккал қилади, хатоларга йўл қўяди, нималарнидир кашф этади, нималаргадир эришади. Аёлнинг вазифаси эса ана шу эришилган ютуқлар ва эволюцион муваффақиятларни асраб авайлашдан иборат. Шу боис аёллар анча мунча иккиланувчи ва пассив ҳисобланишади.

Эрнинг қариндошлари билан қандай чиқишиш мумкин?

 ЭРНИНГ ҚАРИНДОШЛАРИ БИЛАН ҚАНДАЙ ЧИҚИШИШ МУМКИН?Қиз бола палахмон тоши деган гап бежиз айтилмаган. Келин бўлиб ота уйини тарк этаётган қизни «борган жойингда тошдек қотгин», деб ҳам дуо қилишади момоларимиз. Ўйлаб қоласан, киши, нега айнан тош? Буни чиройлироқ қиёсга алмаштириш ҳам мумкин эди-ку?! Жавоб топишга уринганингда турфа тахминлар, мулоҳазаларга дуч келасан. Эҳтимол бу янги хонадонга мослашиш, янги оила аъзолари кўнглига йўл топиш учун тошдек оғир-вазмин бўлиш керак, деганимикан?..

Дугонадан дўст чиқмас(ми)?

Дугона, дўстЎйнаб юрган шўх қиз эдингиз. Дугоналарингиз кўп, вақтингиз хуш ўтар, аммо мудом ненидир интиқ кутиб яшардингиз. Бу интиқликнинг номи — Севги эканини уни илк бор учратган онингиздаёқ ҳис қиласиз. Севасиз ва балки... севиласиз. Фахрлансангиз арзийди, ахир энди йигитингиз бор. Бу қувончингизни биринчи бўлиб онангиз ёки отангиз эмас, албатта дугоналарингиз билан баҳам кўрасиз. Аммо йигитингизни қақажон сирдошларингиз билан таништирган кунингизданоқ муаммолар бошланади.

Шаҳзодалар фақат “қизил китоб”да(ми)?

шаҳзодаБир бор экан, бир йўқ экан. Қадим ўтган замонда (!) хушсурат ва мард бир шахзода бўлган экан. Кунларнинг бирида у ўзининг оқ тулпорини миниб ов қилиб юрган чоғи баланд қалъада зиндонбанд қилинган гўзал қизни кўриб қолибди. Шунда жасур шахзода қалъани қўриқлаб турган уч бошли аждарни ўлдирибди-да, асира қизни ўз қасрига олиб кетибди. Улар турмуш қуриб, бахтли ва узоқ умр кечиришибди.

«Кимга маза? Аёлгами, эркакка?»

14Аёл бўлиш яхшими ёки эркак? Аёллар эркакларга маза, дейишади, эркаклар эса хотин бировнинг ҳимоясида эканлигини, ишламаса ҳам эри боқиши мумкинлигини, доимо иззатдалигини назарда тутиб, «аёл бўлишнинг нимаси қийин?» дейишади. Аслида буларни очиқроқ билиш учун уларнинг сўзларига қулоқ тутишнинг ўзи кифоя. Энг муҳими, ҳар икки жинс вакили бир-бирига суянчиқ, бир-бирига керак!

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка