Турли фикрлар

РАНГЛАРДА ТУЙҒУЛАР АКСИ

kak-podobrat-tsvet-natyazhnogo-potolkaСевимли кишингизни бир кузатиб кўринг-а, у қайси рангларни ёқтиради? 

Севимли кишингизни бир кузатиб кўринг-а, у қайси рангларни ёқтиради? Унинг қандай рангни танлаши феъл-атворининг баъзи жиҳатлари ҳақида айтиб беради.

Қизил рангли ёқтирадиганлар эркин, фаол, ўзига ишонган ва жуда эҳтиросли бўлишади. Бироқ ўта мағрур ва бироз манманроқ. Унинг инжиқликларига чидай олармикансиз?

Кўк рангдаги кийим-кечак ва буюмларни хуш кўрувчилар жуда мулойим ва меҳрибон кишилар. Аммо улар бироз сусткаш, бирор муҳим қарор қабул қилиш вақти келганда узоқ иккиланиб қоладилар. Улар ўзларига жавобгарликни олишдан қўрқадилар.

Тўқ сариқ рангни маъқул билганлар самимий ва ишончли кишилар. Тушкун ҳолатга тушганингизда ҳеч ким сизга улардек суянч бўлолмайди.

Сариқ рангни ёқтирувчилар ҳар томонлама тўкис, мақсад сари олға интилувчи, ақлли ва ҳаётсевар кишилар. Аммо феъл-атворлари бироз ўзгарувчан.

Яшил рангдаги буюмлар, кийим-бошларни кўпроқ харид қиладиганлар намунали эр бўла оладилар. Лекин бироз эзмароқ...

Кулранг. Бу рангни ёқтирувчилар ўз рафиқаларини бир умр бошларида кўтариб юришга тайёр. Баъзи-баъзида юз берадиган келишмовчиликларга қарамай, сизни доим тушунишга ҳаракат қилади. Лекин ҳар доим ҳаммадан норози бўлиб юришади.

Малла рангни хуш кўрувчилар жуда оилапарвар эркаклардир. Бироқ уларга ҳар доим нимадир етишмаётгандек туюлаверади.

Оқ рангни ёқтирган эркакларни ҳам намунали оила бошлиғи деса бўлади. Аммо улар жуда камгап, кулишни ёқтирмайди. Уйда ҳам, ишда ҳам хотиржамлигини бир хил сақлайди. Агар сиз шўх-шаддод қиз бўлсангиз, у билан зерикиб кетишингиз мумкин.

Қора рангли маъқул кўрувчилар руҳий барқарор ва садоқатли кишилардир. Фақат тез-тез тушкунликка тушиб туришади.

Куёв танлашга шошилманг!

yortanlashdadashmangТўйлар мавсуми айни авж паллада. Бўйи етган қизларнинг остонаси ейилиб кетган бўлса ҳам ажабмас. Хўш, учрашувма-учрашув юравериб чарчаб қолмаяпсизми? Маслаҳатимиз музқаймоқдан камроқ енг, ахир бу қоматингизга таъсир қилади-да. Бироқ ҳозир музқаймоқлар ҳақида эмас, йигитларнинг алоҳида “туркум”и ҳақида гаплашамиз. Уларни кўпчилик “онасининг ўғиллари” деб аташади... 

Фирибгарларнинг ноғорасига ўйнаманг!

1066341Қайсидир йили эрталаб соат тўққизларда эшигимиз тақиллади. Очсам, бир аёл қўлида иккита бидон кўтариб турибди. «Ёғ соладиган идишингни олиб чиқ, уйингдагилар кўчанинг бошида 4 литр ёғ сотиб олишди. Юким оғир бўлгани учун ўша ерда қолдирдим, тезда солиб келаман», деди. «Онам ишга кетаётганида ёғ сотиб олибди-да», деб ўйлаб чопқиллаганча катта бидонимизни кўтариб олиб чиқдим. Ҳалиги хотин бидонни олди-ю қайтиб келмади…

ЧОЙШАБ ТАНЛАШНИНГ 5 МУҲИМ ҚОИДАСИ

1357816620 bedclothesСтатистик маълумотларга кўра, 70 ёшли инсон ўрта ҳисобда умрининг 25 йилини уйқуда ўтказган бўлар экан. Демак, умримизнинг учдан бир қисмини чойшаблару кўрпаларга бурканиб, ўтказар эканмиз. Мана шу маълумотнинг ўзи сифатли чойшаб харид қилиш учун етарли эмасми?

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка