Турли фикрлар

«МУЛОЙИМ, МУЛОЙИМ БЎЛОЙИН...»

mmmmmmmmШу десангиз, бора-бора халқ мақолларига жуда ихлос қўяяпман. Зап топиб айтилган-да! Айниқса, қайнонамнинг менга нисбатан ишлатадиганлари: «Келиннинг сўзи кетмондай ботар, боланинг сўзи ботмондай ботар», «Қайнонали келин қарқара келин, қайнонасиз келин масхара келин», «Келиним бор деб керилма, иш буюрса эринма...»

Аёл киши пул топиши шартми?

111111111Бугун кўпчилик оилаларда аёллар эрига қўшқанот. Бу, албатта, қувонарли! Ахир «рўзғор — ғор». Бир томондан, болалар, уларнинг келажаги учун аёлнинг топгани асқотиши мумкин. Аммо баъзи ўринларда хотиннинг тадбиркорлиги, ташаббускорлиги акс таъсир ҳам кўрсатаяпти. Хўш, саҳифамиз иштирокчилари бу борада қандай фикрда?

 

ХОТИНЛАРНИНГ “ГАП”И КЎП

 gapchilarЭ, мен гапирмай, сиз эшитманг! Ўйлаб-ўйлаб ўйимга етолмайман. “Гап” деган нарсани эркаклар ўйлаб топганмикин ё аёллар? Бир пайтлар эркаклар уйда, чойхонада гап-гаштак ўйнаб юргани рост. Аммо, кечирасиз-у, аёллар шу “гап” аталмиш балои азимдан ўзини четга олганда яхши бўлармиди?

«КЕЛИНГ, КЎНГИЛ «КИР»ИН ЮВАМИЗ!»

makr41Қўшни момомиз бўларди. Бувим унинг ёнинга гурунглашгани чиқса, этакларидан ушлаб, эргашиб олардим. Эшикларидан кириб боришимиз билан момо ёнидаги кўрпачани кўрсатарди. Сўнг минғирлаб қўярди: «Кўрганимиз — кўришганимиз»...

Омадсизликдан муваффақият сари

Ozligingniorgan«Карьерам давомида 9000 марта панд едим, 300 га яқин ўйинда ютқаздим. 26 бор ҳал қилувчи ўйинда ишончни оқлолмадим. Булар ортидан эса... ўзлигим, йўналишим ва омадимни қувиб етдим». Баскетбол тарихида афсонавий юлдуз дея таърифланган Майкл Жордан ана шу тариқа омад зинапоясидан кўтарилган.

Ҳаётини ўзгартиришни истаганлар учун 20 тавсия!

bahttҲаётингизни ўзгартиришни истайсизми? Ишни ўзингиздаги баъзи камчиликларни тўғирлашдан бошлашга нима дейсиз? Масалан, кўнглингиз тусамаган таклифга рад жавобини бериш ҳам ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига ёрдам беради. Демак, ўзгаришлар сари олға!

1. Дилозорларга вақт сарфламанг

Аслида ҳаёт қадрингизга етмаганларга вақт кетказиш учун камлик қилади. Шундай эмасми? Хўш, бу тоифадагилар билан муносабатларни мустаҳкамлашдан нима наф? Ахир ҳақиқий дўст хурсанд бўлганингизда ёнингизда турадиган эмас, қийинчиликда ҳам ёлғиз қолдирмайдиган инсондир. Кайфиятингизга ёмон таъсир қиладиган вазиятларга беэътиборроқ бўлинг.

 

2. Муаммодан қочманг

Уларга юзма-юз чиқишни ўрганинг, албатта, бу осон бўлмайди. Турмуш кутилмаган зарбалари билан ҳар қандай инсонни ҳам шошириб қўйиши мумкин. Сиздан эса барча муаммоларни бирваракайига ҳал қилиш эмас, шунчаки уларнинг мавжудлигини тан олиш талаб этилади, холос. Ёдингизда бўлсин, инсон хафа бўлишга, сиқилишга, қоқилиш ва йиқилишга мойил мавжудот. Аслида ҳаётнинг чин мазмуни ҳам шунда эмасми? Муаммоларга тик боқиб, уларни қадамма-қадам ҳал этишни ўрганинг.

 

3. Ўзингизни алдаманг

Ҳис-туйғуларнинг энг бемаъниси, бу — кишининг ўз-ўзига ачиниши. Турли вазиятлардан уддабуронлик билан чиқиб кетарсиз балки, аммо виждонингиз лофларингизга ишонмайди. Шунинг учун ҳақиқатни тан олинг.

 

4. Эҳтиёжларингизни қондиришни ўрганинг

Бошқаларга меҳр, эътибор бера туриб, баъзан ўзимиз ҳақимизда унутиб қўямиз. Яқинларни бир четга суриб, бор эътиборни ўзингизга қаратинг, деган фикрдан йироқмиз. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам кўнгил эҳтиёжларини қондиришга имкон топа билинг. Агар дунёда қалбга қулоқ солиш учун бир лаҳза вақт ажратилган бўлса, демак, ўша лаҳза ҳозирдан бошланди.

 

5. Бошқанинг ниқобини кийманг

Турмушнинг энг мушкул дамларида ҳам ўзлигини йўқотмаган инсон чин инсондир. Тўғри, атрофда ақллироқ, чиройлироқ, чаққонроқ кишилар бисёр, лекин улар асло сизнинг ўрнингизни боса олишмайди. Шуни унутманг! Бошқалар учун ўзингизни ўзгартиришга уринманг. Ёдингизда бўлсин, сизни чин дилдан яхши кўрган инсон борингизча севади.

 

6. Ўтмишдаги хатолар учун ўзингизни айбламанг

Бир пайтлари йўл қўйган хатоларингизни такрор ва такрор хаёлингизда гавдалантирсангиз-да, тўғирлай олмайсиз. Улар янги ҳаёт бошлашингизга тўсқинлик қилади. Кўпинча хатолар тўғри йўлни топишга ёрдам берган. Аввал ҳаётингизда қандай воқеа бўлиб ўтганидан қатъи назар, у сизни келажакка тайёрлаганлигини тан олинг.

 

7. Хато қилишдан қўрқманг

Бирор ишни бажариб бўлгач, нотўғри эканлигини билиш, уни бажармай туриб афсуслангандан кўра афзалроқ. Ҳар қандай омад ортида ўнлаб, балки юзлаб омадсизликлар ётган бўлиши мумкин. Хато қилишдан чўчиманг, фақат камчилигингизни ўз вақтида тузатишга одатлансангиз, бас.

 

8. Бахт улашинг

Биз эгалик қилишни истайдиган нарсаларнинг аксари қимматбаҳодир. Аммо асл ҳақиқат шундаки, бизни бахтли қила оладиган туйғулар — муҳаббат, тинчлик, кулгу, хотиржамлик аслида бепул. Уларни ўз қўлимиз билан ярата олганимиз учун ҳам қадрига етмасмиз... Бу туйғулардан яқинларингизни бебаҳра қўйманг!

 

lovee9. Кимдир сизни бахтли қилишини кутманг

Агар феъл-атворингиздан, ҳаётингиздан кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бошқалар билан муносабатлар сизни бахтли қила олмайди. Ўз устингизда ишлашдан тўхтаманг. Ўзгаларга қувонч улашишдан аввал кўнгил хотиржамлигига эришинг.

 

10. Тўғри қарор қабул қилинг

Қарор қабул қилишдан аввал бот-бот ўйлайверсангиз, йўқ жойдан муаммо орттиришга одатланиб қоласиз. Яхшиси, вазиятга тўғри баҳо бериб, тезроқ қарор қабул қилишни ўрганинг.

 

11. Доим тайёр туринг

Ёдда тутинг, ҳар бир ишда таваккал бўлади. Бу дунёда ҳеч ким ҳеч нарсага юз фоиз кафолат беролмайди. Берилаётган муҳим имкониятлар эса инсонни ўйлашга, қарор қабул қилишга ва албатта, тинчининг бузилишига сабаб бўлади.

 

12. Атрофингиздагилар билан рақобатлашманг

Бошқалар сиздан кўра омадлироқ эканлигини ўйлаб сиқилманг. Аксинча, чин дилдан ҳаракат қилиб, улардан устун эканлигингизни биринчи навбатда ўзингизга исботланг. Ахир энг муҳими — инсоннинг ўзига бўлган ишончи.

 

13. Ўзингизни оқлашга мажбур қиладиган ишлардан йироқ бўлинг

 

Олтинга тенг вақтингизни қилган ишларингизни оқлашга сарфламанг. Чунки, дўстларингиз қандай инсон эканлигингизни яхши билишади. Душманлар эса охир-оқибат айтганларингизга ишонишмайди. Шунчаки, ўзингиз нимани тўғри деб билсангиз, ўшани қилинг.

 

14. Майда нарсаларга ҳам эътиборли бўлинг

 

Аҳамиятсиз кўринган оддий нарсалардан ҳам баҳра олишга одатланинг. Ахир бир куни ўтмишга назар ташлаб, шулар аслида чинакам бахт бўлганлигини тушунсангиз, кейин афсусланишга кеч бўлиши мумкин. Инсон ҳаётининг энг яхши қисми мана шу бир қарашда арзимас кўринган лаҳзалардан иборат эмасми?

 

15. Барчасини мукаммаллаштирманг

 

Ҳақиқий ҳаёт «аълочи»ларни эмас, «2» баҳо олса-да, мақсад сари олға интилувчиларнигина рағбатлантиради.

 

16. Осон йўлдан юришга уринманг

Тақдир инсонни бирор ютуққа эришиш учун бошқасидан воз кечишга мажбур қилади. Ва бу осон кечмайди. Бир қарашда енгилдек кўринган вазифа аслида анча мушкул бўлиши ҳеч гап эмас. Икки йўлдан бирини танлашга тўғри келганида кўнгил амрига қулоқ тутинг, чунки у сизни алдамайди.

 

17. Кўнгилингизни бўшатишдан уялманг

 

Сиз кучли бўлишга мажбур эмассиз, доим буни бошқаларга исботлаб туришингиз ҳам шарт эмас. Бошқаларнинг фикри ҳақида ортиқча ташвишланишга ҳам ҳожат йўқ. Агар йиғлагингиз келса, марҳамат, кўзёшлар кўнгилдаги ғуборларни ювади. Ожиз кўриниб қолишдан чўчиманг.

 

18. Бошқаларни айбламанг

 

Орзуларингизнинг ушалиши масъулиятни ҳис этишингизга боғлиқ. Муаммоларингизда бошқаларни айблашингиз эса ана шу масъулиятни бўйнингизга олишни истамаётганингиздан дарак беради. Ниятимга етай десангиз, муаммоларингизда бошқаларни айблашни бас қилиб, уларни ҳал этишга ҳаракат қилинг.  

 

19. Хавотирланаверманг

Ҳаддан ортиқ хавотирга берилиш машаққатлардан халос этмайди, аксинча у бугуннинг қувончларидан узоқлаштиради. Бирор иш юзасидан қаттиқ қайғуришдан аввал ўзингизга «Бир неча йилдан кейин ҳам шу иш мен учун ўз аҳамиятини сақлаб қоладими?» деган саволни бериб кўринг. Агар йўқ деган хулосага келсангиз, бу муаммо ортиқча ташвишланишингизга арзимайди.

 

20. Ношукурлик қилманг

Омадга эришсангиз ёки омадсизликка юз тутсангиз ҳам, эсон-омон уйқудан кўзингизни очганингиз учун шукр қилишни канда қилманг! Умрингиз давомида йўқотган нарсалирингиздан кўра эришганларингиз ҳақида ўйлаб кўрсангиз, шукр қилиш учун сабабларингиз кўплигидан ҳайратга тушасиз.

 

КАМОЛА тайёрлади.

«Мени кечир, болам...»

 

ayolБиз — фарзандлар ота-оналаримизнинг кўнглига билиб-билмай, кўп озор етказамиз. Баъзан узримизни сўраймиз-у, баъзан буни унутамиз. Бугун саҳифамиз орқали эса оналарга мурожаат қилдик: «Фарзандингиз олдида нима учун ўзингизни кечира олмайсиз?»

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка