Турли фикрлар

«Қудамнинг яна бир қизини келин қилдим!»

makr41«Худога шукр, келиндан ёлчидим…» Бу гапимни эшитган қайнонажонларнинг менга ҳаваси келиши табиий. Ахир, келин ҳам худди лотерея каби, омадинг келадими, келмайдими аввалдан билмайсан киши. Келингинам тарбияли, қўл-оёғи чаққонгина. Меҳмон келса гапга чечан, бошқа пайт худди балиқ каби жим.

«Оиламни сақлаб қолган Криштиану Роналду»

ronaldooblҚиз болани палахмон тошига ўхшатишади. Тушган жойига кўниб яшаб кетаверади. Аммо умрида бирор маротаба оқ отдаги шаҳзодаси ҳақидаги ширин орзуларга берилмаган қиз бўлмаса керак. Мен ҳам шулар қатори турмушнинг илк кунларидаги ширин дамларни бошқача тасаввур қилган эканман...

Эр билан чиқишишнинг олтин формуласи

Қўшни аёлнинг эри Туркияга оилавий дам олишга олиб кетганмиш. Қайнисинглингиз куни кеча куёв бола олиб берган яп-янги машинани миниб суюнчисини олиб кетди. Сиз эса бундай орзуларга берилишдан фойда йўқ эканини тушунасиз. Йўғ-э? Нега бефойда бўларкан? Ахир айтишади-ку яхши ният ярим давлат деб. Севгилингизни қўлидан ҳамма иш келишига ишонсангиз бас. У сиздан «қачон биз ҳам одамга ўхшаб яшаймиз», қабилидаги гапларни эмас, балки «менга бундан ҳам зўридан олиб берасиз, шунақами?» деган қатъий ишончни эшитсин.

«Қайнсинглимни чиғириқдан нари қилганимиз»

3 copyТурмушга чиққанимга саккиз йилдан ошди. Тўйимиздан олдин эримнинг оиласини таниган-билганлар «Жуда ҳавас қиларли оила. Фақат турмушга чиқмаган синглиси бор-да», деб секингина гапириб қўйишганди. «Ит билан бўри туғма душман» бўлади, келин билан қайнсингил эмас», деб билағонлик қилгандим ўшанда.

Хотин аввал пайдо бўлганми, телефонми?

33 copy«Учинчи одам ортиқча» деган ҳикматни эшитгансиз. Бизнинг оилада «учинчи» деганда телефон назарда тутилади. Шу ҳам гапми, дейсизми? Хотинингизда телефон йўқ экан, демак! Бор бўлса ҳам, рафиқангиз ҳали ҳақиқий хотин даражасига етмаган. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, менда бир шубҳа уйғонган: хотин аввал пайдо бўлганмикан ё телефон? Тўғри-да, ким олдин пайдо бўлса, шу роль ўйнамайдими оилада?..

Аёллар умрининг беш йилини ҳафагарчиликда ўтказар эканлар

Британиялик олимлар тадқиқотига кўра, аёллар умрларининг ўртача беш йилини ғам ташвиш билан ўтказар эканлар. Тадқиқотда сўровнома иштирокчиларидан уларнинг ҳаёлларига қайси пайтда қандай ҳавотирли ўйлар ўтиши хақида сўралган

«Дугонамга куёв топиш операцияси»


1327226375 ponravitsya devushke2Бизнинг оиламиз аёлларида ажойиб бир қобилият бор. Онам ҳам, онамнинг онаси ҳам ҳаётлари давомида қанчадан қанча ёшларни бир-бири билан топиштириб, оила қуришига сабабчи бўлишган. Болалигимда онамнинг таниган-танимаганидан кимнингдир қизи ёки ўғли ҳақида майда-чуйдасигача сўраб олишларидан уялардим…

«Рўзғор, иш ва эрни бирваракайига қойилмақом қилиб эплаш макри…»


0008637674X-1920x1440Қўғирчоқдек кийинганча сумкасини елкага ташлаб ўтаётган ишбилармон аёлга икки-уч болали бўлган, уй юмушларига ўралашиб қолган уй бекалари ҳавас назари билан қараб қолишади. Мен ҳам ишлашга қатъий қарор қилганман, аммо бола-чақа, уй ишларидан ортиб, ишга тушаман деганимда турмуш ўртоғимнинг шартига кўнмай иложим йўқ эди. У менга «барчасини эпласанг ишлайвер» деди. Хурсанд эдим, лекин қувончим узоққа чўзилмади. Негаки ҳарчанд уринмай, ҳамма ишни эплашнинг эвини қилолмасдим. Аммо кутилмаганда макр иш берди…

Учрашув «тактика»си ёхуд қиз «ўраш» одоби зикрида

 

images 3«Илк боқишда муҳаббатга ишонасизми, ёки ташқарига чиқиб қайтадан кирайми?» деб сўраган экан бир довдир йигит қиз бола билан илк учрашувга чиққанида. Ҳа, учрашувга чиқиш ҳам ўзига хос санъат, бироқ ҳамма ҳам унда мувафаққиятга эришавермайди. Келинг, бу борада анча-мунча кўйлак йиртган инсон сифатида тажрибаларимни уйланиш тушларига кириб чиқаётган бўйдоқлар билан ўртоқлашсам...

Таснифлаймиз: улар жуда хилма-хил, аммо…

Биз аёллар баъзан «Эркакларнинг ҳаммаси бир гўр» деганимизда, тан олиш лозим, анчагина муболаға қиламиз. Албатта, беайб парвардигор, деганларидек, эркаклар ҳам қусурдан холи эмаслар. Аммо биз уларнинг камчиликларини, нозик томонларини биламиз, ўрни келганда уларни эл кўзидан яширамиз, ўрни келганда эса усталик билан фойдаланишни ҳам эплаймиз. Ҳа, эркаклар аслида жуда хилма-хил. Аммо тақдир бизга қандай эркакни раво кўрган? У билан қай тарзда муроса қилса бўлади? Қуйида ана шу саволларга жавоб топасиз.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка