Менинг оилам

Қизғанчиқлик –яхшими ёки ёмон?

Кўпчилик ота-оналар ўз фарзандида бошланғич қизғаниш ҳиссини пайқаб қолишса, наҳотки биз уни нотўғри тарбиялаётган бўлсак, деб ҳайрон бўлишади. Меҳрибон ва ақлли болангиз бирданига илгари бермаган саволларни бера бошлади: “Нима учун Шавкатнинг ўйинчоғи меникидан яхшироқ? Нима учун Сардорларнинг уйи бизникидан катта? Нимага Нигорага кўчада бош кийимсиз юришга рухсат беришади, менга эса йўқ? Нега Севаранинг иккита укаси бор, менда эса биттаям йўқ?” Даставвал бу сизни қувонтиради, аммо кейинчалик қўрқитишни бошлайди.

Талабалар учун таълим кредити

 Таълим кредитиЮртимиздаги барча олий ўқув юртларида кириш имтиҳонларининг «ҳовури» бироз босилиб, янги ўқув йили бошланди. Кечагина «талаба бўлармикан», деб ширин хаёлларга берилиб, ўзининг институт аудиториясида ўтирганини тушларида кўриб юрган абитуриентлар бугун талаба.



Дилозор қўшнилар дастидан «до-о-од»!

Дилозор кушнилар дастидан дооодКўп қаватли уйда яшаш осонми?

Юқори қаватдаги қўшнингизнинг эҳтиётсизлиги сабаб уйингизни сув босдими? Ёки хонангиз девори кўчиш арафасида турибдими? «Охирги марта кечир»ишнгиз-у, «кейинги гал кечирмайман», деб огоҳлантиришларингиздан фойда йўққа ўхшаяпти. «Ҳай-ҳай» демасангиз, андишанинг отини қўрқоқ қўйишмоқчи! Бўлди, ортиқ тоқат қилишга ҳожат қолмади! Қачонгача бировнинг касрига қолиб, пулингиз ва асабларингизни ҳавога совурасиз ахир?! Қўшнингиздан сизга етказилган зарар бадалини тўлаб қўйишини талаб қилишга ҳаққингиз бор!

Меҳнат шартномаси керак (ми)?

Меҳнат шартномасиҲар биримиз меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитида ишлашга ҳақлимиз. Шундай экан бу ҳуқуқдан тўғри ва самарали фойдалана олишимиз керак. Аммо, кимнингдир ўз касбидан, тўғрироғи иш берувчисидан норози бўлиб, дардини ичида сақлаб юриши ҳоллари ҳақида кўп эшитамиз. Шундай пайта ўзимизнинг касбимиз, ишимиз, ишга қабул қилинганимиз хушхабарини эшитгандаги бахтиёрлигимизни эслаймиз. Қувончдан бошимиз кўкка етай деб турганда меҳнат шартномаси у ёқда турсин, ҳаёт-мамотимиз ҳақидаги ҳужжатга ҳам ўйламай, ундан ҳам ёмони ўқимай қўл қўйиб юборамиз.

Уй лойиҳасини ўзгартириш. Кимга фойдаю, кимга зарар?

Уй лойиҳасини ўзгартиришЎзига бошпана сотиб олишни орзу қиладиган ҳар бир одам бу орзусига етишганидан кейин, сотиб олган уйини ўзи хохлаган кўринишга келтириш пайига тушади. Бу табиий жараён, албатта! Аммо иш фақат тубдан таъмирлаш ишлари (капремонт) билангина чекланмай, уй лойиҳасига (планига) ҳам ўзгартиришлар киритмоқчи бўлсангиз, бунинг учун махсус рухсатнома олишингиз керак. Бу кейинчалик уйни сотмоқчи бўлганингизда муаммолар келиб чиқишининг олдини олади. Бирор ғаразгўй қўшнингиз уйингизнинг лойиҳасини ўзбошимчалик билан ўзгартирганингиз ҳақида устингиздан арз қиладиган тақдирда ҳам айбсизлигингизни исботлаш учун шу ҳужжат ас қотади.

Юқори мартабага эришишнинг 18 усули

omad-sari-yolМуваффақият ва эътирофга эришиш учун меҳнатсеварликнинг ўзи камлик қилади. Базан ақлдан кўра кўпроқ фаросатга эҳтиёж сезилади.

1.    Ўзлигингизни сақлаб қолинг. Ҳаёт оқими қайси бир жамоа билан тўқнаш келтирмасин, дарҳол “ўзига хос” бўлишга уринманг. Дастлабки пайтларда сиз феълингизни эмас, пухта мутахассис эканингизни кўрсатишингиз муҳим. Бироқ ўзлигингизни йўқотиб, оқим ичида кўринмай ҳам кетманг.

Фарзандингиз шўхлик қилганда …

 бола шухлик килса...Бўлар иш бўлди. Сир ошкор этилди! Сизнинг ажойиб одобли фарзандингиз «шундай бир иш қилдики», ҳайратдан ёқангизни ушладингиз.

 Тажрибали, кўпни кўрган киши сифатида вазиятни баҳолаганимизда, кичкинтойимиз тиндирган иш ақлга сиғмайдиган, нотўғри, ножўя туюлади. Сизнинг бунга муносабатингиз қандай?

Биз дарҳол болани койиб, нотўғри иш қилганини айтамиз: «Уят! Бунга қандай қўлинг борди! Даҳшат!» дея дод-вой солиб, юрагимизни ушлаб қоламиз.

«Менга ука керакмас!»

рашкЁхуд бола қизғанса…

Фарзанднинг дунёга келиши ота-она учун улкан бахт! Тўнғич фарзанд учун-чи? Бу унинг ҳаётида туб бурилишлар бўлишига сабаб бўлади. Энди ўйинчоқлар, асосийси, ота-онасининг меҳри, эътиборини укаси билан бўлишишга тўғри келади. Қуйида руҳшунос Зулайҳо Расулова тавсияларини ўқийсиз.

Аввалига тўнғич фарзанд чақалоқ укасини ўйинчоқдек қабул қилади: унга тегиб кўришга қизиқади, қувонади. Аммо бироз вақт ўтгач, бу бутунлай ўзгарганини сеза бошлайсиз. Тўнғичингиз чақалоқ унинг ўрнини бутунлай эгаллаб олганини тушуниб етади. Кўп вақт онасининг қучоғида бўлиши унга таъсир қила бошлайди.

Бола нима чизаяпти?

расм ва болаЁхуд расмга қараб ташхис

Бола стрессдан қандай таъсирланади? Ҳаётий қийинчиликларни енга оладими? Ноқулай вазиятларда ўзини ҳимоялай оладими? Стрессли вазиятларда ўзини қандай тутади? Ундан қочишга ҳаракат қиладими? Ёки юзага келган вазиятга қарши чиқадими? Буларнинг барчасини чизган суратига қараб аниқлаш мумкин. Бунинг учун унга ёмғир остидаги инсон расмини чизишини таклиф этинг.

Гузаллик
Менинг оилам
9 ойлик бахт
Болажоним 
Сог булинг
Пазанда 
Одамлар орасида
Соч парвариши
Тана ва юз парвариши
Қўл ва оёқ парвариши
Спорт ва фитнесс
Чиройли қомат
Режалаш
Ҳомиладорлик
Туғруқ
Туғруқдан сўнг
Чақалоқ
Эмизиш
1-3 ёшгача
3 ёшдан 7 ёшгача
Ўсмирлар
Болалар шифокори  
Гинеколог ҳузурида
Сексопатолог ҳузурида
Уролог ҳузурида
Ўзим ўзимга табиб
Мурожаат қилдингиз
Рецептлар
Ҳаммаси ошхона учун
Турфа тақдирлар
Менинг ҳаётим
Тақдир кўчалари
Ҳаётий воқеа
Ҳаётий репортаж
Турфа Фикрлар Макрнинг 41 Туяси Карьера ва Хукук Юлдузлар Мода ва Шопинг  Сайт харитаси
Эркаклар аёллар ҳақида
Аёллар эркаклар ҳақида
 Murosai-madora Ҳуқуқингизни биласизми?
Карьера
Янгиликлар
Оила беги
Машҳур аёллар
Интервью
Мода янгиликлари
Юлдузлар имиджи
Ярмарка

Барча материаллар www.sugdiyona.uzсайтига тегишли бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар” қонунини билан ҳимояланган. Сайт материалларини кўчириб олиб, матбуотда ёки бирорта сайтда берухсат чоп этиш қатъиян тақиқланади.

Яндекс.Метрика